Арзиев Руслан Арисланбаевичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон.

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Ижтимоий фикрни шакллантиришда замонавий медиамарказларнинг ўрни (Қорақалпоғистон Республикаси мисолида), 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.PhD/ Fal1472
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/27.02.2020.F.72.08.
Илмий раҳбар: Турдиев Бехруз Собирович, фалсафа фанлари доктори, профессор
Расмий оппонентлар: Чориев Санжарбек Анварович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Норқулов Сухроб Дусмурадович, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Навоий давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади Қорақалпоғистон Республикасида демократик янгиланишларни реал воқеликка айлантириш ва ижтимоий фикрни шакллантиришда замонавий медиамарказларнинг ўрнини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“ижтимоий фикр” тушунчасининг илмий-этимологик (диний, маданий ва ижтимоий контекст), фалсафий-аксиологик (ахлоқий қадриятлар, тарихий онг, маънавий тамойиллар) талқинлари ҳамда унинг назарий-консептуал жиҳатлари (ижтимоий онг ва ижтимоий тажрибанинг алоқадорлиги, тарихий-сивилизациявий динамикаси) асосида ижтимоий муҳитдаги ғоявий-ахборот жараёнларини, ижтимоий онгни бошқариш стратегиялари ва ижтимоий фаолликни шакллантириш омиллари асослаб берилган;
замонавий медиамарказларнинг юридик мақоми, молиявий асослари, ахборот сиёсати, кадрлар сиёсати каби ташкилий-институционал тизимлари, ахборот тарқатиш, ижтимоий онгни шакллантириш, фуқаролик фаоллигини рағбатлантириш, ижтимоий назоратни кучайтириш, жамоатчилик фикрини уйғотиш каби социодемократик функсиялари ҳамда уларнинг “эркин фикр – очиқ жамият – ижтимоий назорат” принципида ижтимоий фикрни вербал ва визуал демократия воситалари орқали шакллантирувчи институт сифатидаги мақоми аниқлаштирилган;
Қорақалпоғистон замонавий медиамарказлари институционал тузилмаси, функсионал йўналишлари, молиявий ҳамда сиёсий мустақиллиги каби мезонлар асосида тизимлаштирилган, уларнинг миллий медиамакон, ижтимоий фикр яратишдаги (миллий-маданий идентикликни шакллантириш, ёшлар онгига миллий ғурурни сингдириш борасидаги медиа контент) инновацион тажрибалари очиб берилган;
Қорақалпоғистон замонавий медиамарказларининг институционал (мустақиллик даражаси, норматив-ҳуқуқий базага асосланганлиги ва ахборот хавфсизлиги) мезонлари, ижтимоий фикрни шакллантиришдаги коммуникация (таълим муассасалари, нодавлат ташкилотлар, фуқаролик жамияти субектлари) ва кооперация (ҳамкорликдаги лойиҳалар, контент бўйича келишувлар) параметрлари асосида дигитал контент, ижтимоий тармоқ стратегиялари, мобил иловалар орқали таъсир этиш механизмлари такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қорақалпоғистондаги замонавий медиамарказларнинг медиамакон ва ижтимоий фикрни шакллантиришдаги аҳамиятини тадқиқ этиш бўйича олинган натижалар асосида:
“ижтимоий фикр” тушунчасининг илмий-этимологик (диний, маданий ва ижтимоий контекст), фалсафий-аксиологик (ахлоқий қадриятлар, тарихий онг, маънавий тамойиллар) талқинлари ҳамда унинг назарий-консептуал жиҳатлари (ижтимоий онг ва ижтимоий тажрибанинг алоқадорлиги, тарихий-сивилизациявий динамикаси) асосида ижтимоий муҳитдаги ғоявий-ахборот жараёнларини, ижтимоий онгни бошқариш стратегиялари ва ижтимоий фаолликни шакллантириш омилларига доир назарий хулосалар вва тавсиялардан Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида 2018-2020-йилларда бажарилган ПЗ-20170915198 – “Қорақалпоғистон жамиятидаги ижтимоий кўрсатмалар трансформацияланиши: тарих ва амалиёт” мавзусидаги илмий лойиҳасида тадқиқот ишининг методологик базаларидан бири сифатида кенг фойдаланилган (Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2025-йил 24-мартдаги 157/1-сон маълумотномаси). Натижада, лойиҳада асослаб берилган хулосалардан келиб чиқган холда, давлат органлари, жамоат ташкилотлари ва оммавий ахборот воситалари фаолиятига дахлдор тавсиялар ишлаб чиқилган;
замонавий медиамарказларнинг юридик мақоми, молиявий асослари, ахборот сиёсати, кадрлар сиёсати каби ташкилий-институционал тизимлари, ахборот тарқатиш, ижтимоий онгни шакллантириш, фуқаролик фаоллигини рағбатлантириш, ижтимоий назоратни кучайтириш, жамоатчилик фикрини уйғотиш каби социодемократик функсиялари ҳамда уларнинг “эркин фикр – очиқ жамият – ижтимоий назорат” принципида ижтимоий фикрни вербал ва визуал демократия воситалари орқали шакллантирувчи институт сифатидаги мақомига оид мулоҳазалар, умумлашмалардан Республика Маънавият ва маърифат маркази фаолиятида, жумладан, 2023-йил учун чора-тадбирлар дастурининг В йўналишида белгиланган “Жамиятда соғлом ижтимоий-маънавий муҳитни таъминлаш масалалари” 24-банди “Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашга қаратилган илмий асосланган мониторинг ҳамда социологик тадқиқотларни тизимли ташкил қилиш ва ўтказиш чораларини кўриш” мавзусидаги тарғибот ишларини ўтказишда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2023-йил 16-мартдаги 102-сон маълумотномаси). Натижада, мамлакатимизда ижтимоий фикрни шакллантиришда замонавий медиамарказларнинг ўрнини ривожлантиришга хизмат қилган;
Қорақалпоғистон замонавий медиамарказлари институционал тузилмаси, функсионал йўналишлари, молиявий ҳамда сиёсий мустақиллиги каби мезонлар асосида тизимлаштирилган, уларнинг миллий медиамакон, ижтимоий фикр яратишдаги (миллий-маданий идентикликни шакллантириш, ёшлар онгига миллий ғурурни сингдириш борасидаги медиа контент) инновацион тажрибаларига оид лмий хулосалар ва амалий тавсиялардан “Ўзбекистон” телерадиоканалининг 2024-2025 йилларда эфирга узатилган “Миллат ва маънавият”, “Ўзбекистон ёшлари”, “Таълим ва тараққиёт” дастурларининг ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон 24” ижодий бирлашмаси давлат муассасасининг 2025-йил 7-апрелдаги 05-09-429-сон маълумотномаси). Натижада, замонавий медиамарказларнинг институционал тизимлари ва социодемократик функсияларини очиб бериш орқали уларнинг инсон ҳуқуқлари, эркинликлари, айниқса сўз эркинлигини таъминлашга жиддий таъсир кўрсатиши, ҳар бир медиамарказ ўзига хос тарзда демократик қадриятларнинг ижтимоий фикрда шаклланишига ҳисса қўшиши борасида олиб борилаётган ишлар самарадорлигини янада кучайтиришга хизмат қилган;
Қорақалпоғистон замонавий медиамарказларининг институционал (мустақиллик даражаси, норматив-ҳуқуқий базага асосланганлиги ва ахборот хавфсизлиги) мезонлари, ижтимоий фикрни шакллантиришдаги коммуникация (таълим муассасалари, нодавлат ташкилотлар, фуқаролик жамияти субектлари) ва кооперация (ҳамкорликдаги лойиҳалар, контент бўйича келишувлар) параметрлари асосида дигитал контент, ижтимоий тармоқ стратегиялари, мобил иловалар орқали таъсир этиш механизмларига доир таклиф-тавсиялардан Қорақалпоғистон Республикаси Ахборот ва оммавий коммуникация бошқармасининг йиллик иш-режасининг 9-банди “Ҳудудий даврий босма ОАВлар фаолиятини яхшилаш юзасидан ҳудудий семинарларни ташкил қилиш”, 17-банди “Ахборот хизмати раҳбарлари, журналист ва блогерлар учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018-йил 9-сентябрдаги “Бутунжаҳон интернет тармоғида ахборот хавфсизлигини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” мазмун-моҳияти бўйича семинар-тренинглар ташкил этишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармасининг 2025-йил 24-мартдаги 01-207-сон маълумотномаси). Натижада, барча оммавий ахборот воситалари ходимларида билим, кўнликма ва тажрибаларни шакллантиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish