Sayt test rejimida ishlamoqda

Тўраев Абдураҳим Нортожиевичнинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Хўжалик юритувчи субъектларда ички аудитни ташкил этиш ва унинг услубиётини такомиллаштириш», 08.00.08–Бухгaлтeрия ҳисoби, иқтисoдий тaҳлил вa aудит (иқтисодиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.2.DSc/Iqt76.

Илмий маслаҳатчи: Каримов Акром Аббасович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тoшкeнт мoлия институти, DSc.27.06.2017.I.17.01.

Расмий оппонентлар: Пардаев Мамаюнус Қаршибоевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Дусмуратов Раджапбай Давлатбаевич, иқтисодиёт фанлари доктори профессор; Алиқулов Абдимўмин  Исматович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.

Етакчи ташкилот: Фарғона политехника институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: хўжaлик юритувчи субъектлaрда ички aудит хизматини ташкил этиш ва унинг услубиётини тaкомиллaштириш бўйича таклиф ва амалий тавсиялар ишлaб чиқишдaн иборaт.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

ички аудит хизмати ходимларини сертификатлашни ҳужжатлаштириш ҳамда ички аудиторларни имтиҳондан ўтказиш тартиби такомиллаштирилган;

хўжалик юритувчи субъектларда ички аудит хизмати фаолиятининг  “ички аудит режаси” ҳамда “ички аудит дастури” ишчи ҳужжатлари таркибий тузилиши такомиллаштирилган;

халқаро ички аудит стандартларининг кафолат дастури асосида  ички аудитнинг сифатини назорат қилиш ва унинг самарадорлигини таъминлаш асослаб берилган;

ички аудит хизмати иш натижалари бўйича таҳлилий, якуний ва тасдиқлайдиган ҳужжатларни қамраб олувчи йиғма ҳисоботнинг намунавий шакли ишлаб чиқилган;

ички аудит текшируви далилларидан фойдаланиш орқали ташқи аудитни ўтказиш муддати ва харажатларини камайтирилиши асослаб берилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Хўжалик юритувчи субъектларда ички аудит хизматини ташкил этиш ва унинг услубиётини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:

ички аудит хизмати ходимларини сертификатлашни ҳужжатлаштириш ҳамда ички аудиторларни имтиҳондан ўтказиш тартиби бўйича берилган таклифлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2018 йил 29 мартдаги 66-сон буйруғи билан тасдиқланган “Ички аудит хизмати ходимларини сертификатлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида”ги буйруғини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Аудиторлар палатасининг 2017 йил 2 ноябрдаги 136-сон маълумотномаси). Ушбу таклифни жорий қилиш орқали хўжалик юритувчи субъектларда ички аудит хизмати ходимларини сертификатлашни ҳужжатлаштириш тизими ва уларни имтиҳондан ўтказиш талабларининг тартиби қулай бўлишига эришилган;

хўжалик юритувчи субъектларда ички аудит хизматининг ишчи ҳужжатлари таркибини такомиллаштириш бўйича берилган таклифлари “Шеробод пахта тозалаш” АЖ, Тошкентдонмаҳсулотлари АЖ, “Қурилишмашлизинг” АЖда фойдаланилган. (“Ўзпахтасаноат” АЖнинг 2017 йил 26 октябрдаги 01-15/3195-сон, “Тошкентдонмаҳсулотлари” АЖнинг 2017 йил 23 ноябрдаги 5/1262-сон, “Қурилишмашлизинг” АЖнинг 2017 йил 6 ноябрдаги 01/07-562-сон маълумотномалари) Ушбу таклифни амалиётда қўлланилиши натижасида “Шеробод пахта тозалаш” АЖда ички аудит ўтказиш муддати 2016 йилда 8%га, Тошкентдонмаҳсулотлари” АЖда 2016 йилда 12,5%га, “Қурилишмашлизинг” АЖда 2017 йил 9 ойи мобайнида 25,5%га камайишга эришилган;

халқаро ички аудит стандартларини жорий қилиш бўйича берилган таклифлари Ўзбекистон Аудиторлар палатаси томонидан амалиётга татбиқ этилган (Ўзбекистон Аудиторлар палатасининг 2017 йил 2 ноябрдаги 136-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф хўжалик юритувчи субъектларда ички аудиторлик текширувлари сифати ва самарадорлигини ошириш имконини берган;

ички аудит хизмати иш натижалари бўйича таҳлилий, якуний ва тасдиқлайдиган ҳужжатларни қамраб олувчи йиғма ҳисоботнинг намунавий шакли Ўзбекистон Аудиторлар палатаси, “Шеробод пахта тозалаш” АЖ,  Ўзбекистон Бухгалтерлар ва аудиторлар миллий ассоциацияси, “Ўзнефтгазқазибчиқариш” АЖ томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Аудиторлар палатасининг 2017 йил 2 ноябрдаги 136-сон, “Ўзпахтасаноат” АЖнинг 2017 йил 26 октябрдаги 01-15/3195-сон, Ўзбекистон Бухгалтерлар ва аудиторлар миллий ассоциациясининг 2017 йил 20 декабрдаги 129-сон, “Ўзнефтгазқазибчиқариш” АЖнинг 2018 йил 26 июндаги 10-5/699ж-сон маълумотномалари). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши ички аудит хизмати ҳисоботларини шакл жиҳатдан бирхиллаштиришга асос бўлиб хизмат қилган;

Ташқи аудит фаолиятида ички аудит хизмати маълумотлари ва натижаларидан фойдаланиш таклифи Ўзбекистон Аудиторлар палатаси, “Шеробод пахта тозалаш” АЖ,  “Қурилишмашлизинг” АЖ, “Тошкентдонмаҳсулотлари” АЖ  томонидан фойдаланилган (Ўзбекистон Аудиторлар палатасининг 2017 йил 2 ноябрдаги 136-сон, “Ўзпахтасаноат” АЖнинг 2017 йил 26 октябрдаги 01-15/3195-сон, “Қурилишмашлизинг” АЖнинг 2017 йил 6 ноябрдаги 01/07-562-сон, “Тошкентдонмаҳсулотлари” АЖнинг 2017 йил 23 ноябрдаги 5/1262-сон маълумотномалари). Ушбу таклифни амалиётда қўлланилиши натижасида ташқи аудит ўтказиш учун сарфланадиган харажатлар “Шеробод пахта тозалаш” АЖда 10%га, “Қурилишмашлизинг” АЖда 9,5%га, “Тошкентдонмаҳсулотлари” АЖда 9%га камайишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish