Sayt test rejimida ishlamoqda

Ингёнг О: «Алпомиш» ва «Жумўнг» достонларининг қиёсий типологияси» (10.00.08) – Ўзбекистон Миллий университети (100174, Тошкент, Талабалар шаҳарчаси, 95. Тел.: 246-36-55. Ғах: (99871) 246-02-24; e-mail: cs.75@mail.ru (диссертация ўзбек тилида)

    Илмий маслаҳатчи: М.Жўраев

    Иш бажарилаётган ташкилот: ЎзР ФА Тил ва адабиёт институти

    Расмий оппонентлар: У.А. Жуманазаров, Н.Р. Раҳмонов, Ким Гин Шик

    Етакчи ташкилот: Тошкент давлат педагогика университети

    Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик

 

    I.    Тадқиқотнинг мақсади: жаҳон халқлари бадиий тафаккурининг дурдоналари ҳисобланган ўзбек ва корейс қаҳрамонлик достонларининг ўзига хос хусусиятлари, сюжет тузилишининг муштарак жиҳатлари ва генезисини аниқлаш асосида корейс эпосининг тарихий-генетик асослари қадимги туркий эпик анъаналарга алоқадорлигини исботлашдан иборат.

    II.  Диссертация тадқиқотининг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: халқ бадиий тафаккурининг бебаҳо дурдонаси «Алпомиш» ҳамда «Жумўнг» достонлари сюжетини ташкил этувчи асосий мотивлар тизимининг тарихий асослари Марказий Осиёда яшаган қадимги туркийларнинг эпик анъаналарига бориб тақалиши исботланган;

    ўзбек ва корейс қаҳрамонлик эпосининг қиёсий таҳлили асосида икки халқ қаҳрамонлик эпосининг типологик хусусиятлари ва мифопоэтик тафаккурнинг тарихий-фольклорий жараён давомидаги эволюцияси босқичлари аниқланган;

қадимги мифология ва шомонлик анъаналарининг халқ достонларидаги эпик диффузиясини аниқлаш асосида шомон мифологиясининг тадрижий ривожи ва бевосита таъсирида қаҳрамонлик эпосининг архаик намуналари юзага келганлиги далилланган;

корейс қаҳрамонлик достонлари Марказий Осиё халқларининг қадимги шомон қўшиқчилиги анъаналари билан боғлиқ ҳолда ривожланиб келганлиги, эпосда ўз ифодасини топган «алплик тизими»нинг структурал-семантик хусусиятлари қадимги инициация маросими босқичлари билан муштарак жиҳатларга эгалиги ҳамда эпик тафаккур эволюцияси натижасида «пансори» жанри юзага келганлиги ҳақидаги илмий қарашлар тасдиқланган;

    туркий халқлар ва корейслар бахшиларининг қадимда синкретик табиатга эга бўлганлиги, яъни фольклор асарларини ижро этувчи эпик куйчи, руҳлар билан мулоқотга киришиб, магик ритуалларни бажарувчи шомон, қавмнинг жанговар анъаналарини сақловчи ва авлоддан авлодга етказувчи коҳин-жангчи ҳамда кишиларни даволовчи табиблик хусусиятларини ўзида жамлаганлиги ҳақидаги илмий қараш янги далиллар асосида такомиллаштирилган;

ўзбек фольклоршунослигида биринчи марта қаҳрамонлик эпосини тадқиқ этишда руҳий таҳлил методи кенг қўлланилиб, инсон онг ости кечинмаларини бадиий образ ва тимсоллар тарзида ифодалашнинг бадиий-эстетик тамойиллари аниқланган.

    III. Тадқиқот натижаларининг назарий ва амалий аҳамияти. Мазкур диссертация натижаларидан жаҳон халқлари эпосини қиёсий-типологик жиҳатдан ўрганиш ва эпик ижодиётнинг миллий хусусиятларини ёритишга доир фундаментал асарлар яратишда кенг кўламда фойдаланиш мумкин.

    Ишнинг илмий-назарий хулосалари ва умумлашмаларидан ўзбек ва корейс фольклорига бағишланган махсус курс ва семинарлар ўтишда, шунингдек, тадқиқот мавзуси юзасидан эълон қилинган монография ва мақолалардан эса олий ўқув юртларида халқ оғзаки бадиий ижоди, қиёсий адабиётшунослик, жаҳон халқлари адабиёти ва фольклори бўйича маърузалар ўқиш, дарс машғулотлари ўтказишда кенг фойдаланиш мумкин. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish