Қаюмов Жавохир Шоввозбой ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Постковид этиологияли сон суяги бошчаси аваскуляр некрозини эрта босқичларда даволашнинг турли усуллари самарадорлигини қиёсий таҳлил қилиш”, 14.00.22–травматология ва ортопедия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.PhD/Tib4123.
Илмий раҳбар: Каримов Муродулла Юлдашевич, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.04/30.12.2019.Tib.62.01.
Расмий оппонентлар: Ахтямов Ильдар Фуатович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Акрамов Воҳиджон Рустамович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: постковид этиологияли аваскуляр некрозда сон суяги бошчаси эрта коллапси эҳтимолини аниқлаш ва дифференциал ёндашув асосида комплекс консерватив даволаш усулини ишлаб чиқиб, натижаларни яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
постковид этиологияли аваскуляр некроз ҳолатида сон суяги бошчасидаги остеонекроз ҳажми ва майдонини автоматлаштирилган тезкор ҳисоблаш имконини берувчи, айлана ва эллипссимон конус ҳамда призма каби геометрик моделлаштириш усулларига асосланган диагностик тактика ташхислаш жараёнида амалий самарадорликни ошириши исботланган;
постковид этиологияли аваскуляр некрозда беморларнинг демографик, клиник, лаборатор ва радиологик кўрсаткичларини интеграциялаш, ҳар бир параметрнинг оғирлик даражасини ҳисобга олган ҳолда балл тизимида баҳолаш, якуний баллар йиғиндиси ёрдамида сон суяги бошчаси коллапсини эрта прогнозлаш ва индивидуал даволаш тактикасига танлов қилиш имконини берувчи мультифакторли логистик регрессияга асосланган янги прогнозлаш ёндашув ишлаб чиқилган;
постковид этиологияли сон суяги бошчаси аваскуляр некрозининг 1–2 босқичларида дифференциал ёндашув асосида қоннинг реологик, суяк-метаболик ва липид гомеостазини тиклаш орқали некроз жараёнини секинлаштириш, регенерацияни фаоллаштириш ва ҳаёт сифатини яхшилашга қаратилган комплекс консерватив даволашнинг самарали кетма-кетлиги ишлаб чиқилган;
ишлаб чиқилган дифференциал консерватив даволаш усулининг постковид аваскуляр некроз ҳолатида суяк ремоделяцияси маркерини активлаштириши, суяк тўқимаси минерал зичлигини яхшилаши, шунингдек, эрта коллапсни 14% га камайтириши орқали самарадорликни оширганлиги олинган натижалар билан исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 2025 йилнинг 20 июндаги 20-сон баённамаси хулосасига асосан (Соғлиқни сақлаш вазирлигига Тошкент тиббиёт академиясининг 2025 йил 5 июндаги 3284-сон хати юборилган):
биринчи илмий янгилик: постковид этиологияли аваскуляр некроз ҳолатида сон суяги бошчасидаги остеонекроз ҳажми ва майдонини автоматлаштирилган тезкор ҳисоблаш имконини берувчи, айлана ва эллипссимон конус ҳамда призма каби геометрик моделлаштириш усулларига асосланган диагностик тактика ташхислаш жараёнида амалий самарадорликни ошириши исботланганлиги Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд филиали (23.11.2024; №123-I/1) ҳамда Андижон вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази (27.10.2024; №01/7/77-сон)клиникалари амалиётига аолиятига жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: касалликнинг босқичини ва некроз ўчоғи ҳажмини эрта аниқлаш орқали самарали даволаш усули танланиб, бўғимлар ҳаракат ҳажмида чекланишни олди олиниши, эрта реабилитация бошлаш ва сон-чаноқ бўғимлари функциясини тўлиқ тиклаш имконияти туфайли қониқарсиз натижалар улушини 6% гача камайтиришга имкон берди; Иқтисодий самарадорлиги: вақтида ўтказилган тўғри диагностик текширув усули, беморларни қайта ва қайта ўткизиладиган радиологик хавфдан халос этди. Касалликни ташхислашда ўтказиладиган текширувлар харажатлари ҳар бир бемор учун тахминан 900000 сўмни тежаш имконини берди. Хулоса: МРТ текшируви асосида сон суяги бошчаси остеонекрози майдони ва ҳажмини аниқлашнинг геометрик моделлаштирилган усули ёрдамида олинган муҳим маълумотлар, касалликка эрта ташхис қўйиш ва самарали даволаш усулини танлашни объектив аниқлаш орқали мувозанатланган самарадорлик 1 беморга 900000 сўм маблағни иқтисод қилишга имкон берган.
иккинчи илмий янгилик: постковид этиологияли аваскуляр некрозда беморларнинг демографик, клиник, лаборатор ва радиологик кўрсаткичларини интеграциялаш, ҳар бир параметрнинг оғирлик даражасини ҳисобга олган ҳолда балл тизимида баҳолаш, якуний баллар йиғиндиси ёрдамида сон суяги бошчаси коллапсини эрта прогнозлаш ва индивидуал даволаш тактикасига танлов қилиш имконини берувчи мультифакторли логистик регрессияга асосланган янги прогнозлаш ёндашув ишлаб чиқилганлиги Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд филиали (23.11.2024; №123-I/1) ҳамда Андижон вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази (27.10.2024; №01/7/77-сон) клиникалари амалиётига жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: клиник, лаборатор, рентгенологик, МРТ ва MSКТ маълумотларини таҳлил қилиш асосида ишлаб чиқилган усулдан фойдаланиб, постковид сон суяги бошчаси аваскуляр некрозини даволашнинг функционал ва анатомик натижаларини яхшилади, жарроҳлик аралашуви ва умумий даволаниш вақтини қисқартирди, эрта реабилитацияни бошлаш ва бўғим функциясини тўлиқ тиклаш имконини берди. Иқтисодий самарадорлиги: - бўғим коллапсининг олдини олиш орқали эрта ногиронлик ҳолатлари камаяди. Битта беморнинг йиллик ногиронлик нафақаси (I–II гуруҳ) ўртача 10–12 миллион сўмни ташкил этади. Вақтида қўйилган ташхис билан бу харажатлар камаяди. Хулоса: беморларнинг демографик, клиник, лаборатор ва радиология маълумотларни интеграциялаш орқали постковоид этиологияли аваскуляр некрознинг 1-2 босқичларида мультифакторли логистик регрессия таҳлили асосида сон суяги бошчаси эрта коллапси истиқболини прогнозлаш орқали эрта муддатларда самарали даволаш усулини танлаб ногиронликни олди олинади ва 1 бемор учун 10-12 миллион сўм маблағни иқтисод қилиш имконини берган.
учинчи илмий янгилик: постковид этиологияли сон суяги бошчаси аваскуляр некрозининг 1–2 босқичларида дифференциал ёндашув асосида қоннинг реологик, суяк-метаболик ва липид гомеостазини тиклаш орқали некроз жараёнини секинлаштириш, регенерацияни фаоллаштириш ва ҳаёт сифатини яхшилашга қаратилган комплекс консерватив даволашнинг самарали кетма-кетлиги ишлаб чиқилганлиги Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд филиали (23.11.2024; №123-I/1) ҳамда Андижон вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази (27.10.2024; №01/7/77-сон) клиникалари амалиётига жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: касалликни эрта босқичларда дифференциал консерватив даволашдан олинган натижалар анъанавий даволаш натижаларига қараганда 12%га (тахминан 1,5 баробар) самарали бўлди; Олинган натижаларга кўра, сон суяги бошчаси аваскуляр некрозини дифференциал ёндашув асосида даволаш эндопротезлашга бўлган талабни 33%дан 25%гача камайтириш имконини берган шу билан бирга даволаш сифатини яхшилаган. Иқтисодий самарадорлиги: беморнинг шифохонадаги даври учун: - беморнинг шифохонада қолиш муддатини 15 кундан 10 кунгача қисқартиртириб, шифохонада қолиш тўлов миқдори тахминан 2900000 сўмга камайтирди (шифохонада 1 кун қолиш 290000 сўмни ташкил қилади); - эндопротезлаш операцияси билан таклиф этилган комплекс консерватив даволашнинг фарқи 6000000 сўм иқтисод қилишга имкон беради; - эндопротез имплантларини ишлатмаслик эса ўз навбатида ишлатилаётган дори-дармонлар билан фарқи 23000000 сўмни ташкил этади. Хулоса: коронавирусдан кейинги сон суяги бошчаси аваскуляр некрозининг 1- ва 2-босқичларида ишлаб чиқилган дифференциал комплекс консерватив даволаш 1 бемор учун 31900000 сўм иқтисоди имконини берган.
тўртинчи илмий янгилик: ишлаб чиқилган дифференциал консерватив даволаш усулининг постковид аваскуляр некроз ҳолатида суяк ремоделяцияси маркерини активлаштириши, суяк тўқимаси минерал зичлигини яхшилаши, шунингдек, эрта коллапсни 14% га камайтириши орқали самарадорликни оширганлиги олинган натижалар билан исботланганлиги Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд филиали (23.11.2024; №123-I/1) ҳамда Андижон вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази (27.10.2024; №01/7/77-сон) клиникалари амалиётига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: суяк тўқимаси минерал зичлигини қондаги биомаркер концентрациясини ошириш билан комплекс самарали даволанган беморлар тезроқ меҳнатга қайтиш имкониятига эга бўлиб, ногиронлик ҳолатлари камайтириш, бемор ва унинг оила аъзоларида психоэмоционал юкни енгиллаштириш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: ҳар бир коллапс ҳолатини олдини олиш, жами даволаш харажатларини камида 30–40%га қисқартириш имконини беради. Бу эса соғлиқни сақлаш тизими учун юқори самарали, харажатни тежайдиган ва профилактикага йўналтирилган ёндашувни шакллантириш орқали иқтисодий самарадорликни оширади. Хулоса: мазкур даволаш усулининг жорий қилиниши орқали патологиянинг оғирлашишини эрта босқичда тўхтатиш, соғлом меҳнат ресурсларини сақлаб қолиш ва давлат бюджетига тушадиган иқтисодий юкни камайтириш имкони яратилади.