Махмудова Умиданинг
фалсафа доктори  (PhD) диссертацияси ҳимоя ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Иқлим ўзгариши шароитида Амударё қуйи қисми учун экологик оқимни баҳолаш, 11.00.05 – Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий русурслардан оқилона фойдаланиш (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3.PhD/Т4994.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: 
Исаев Сабиржон Хусанбаевич, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “ТИҚХММИ” Миллий тадқиқот  университети қошидаги Бухоро табиий ресурсларни бошқариш  институти. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Атроф-муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш технологиялари илмий тадқиқот институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.18/30.11.2022.Т.153.01 рақамли Илмий Кенгаш.
Расмий оппонентлар: Унгалов Акмал Наврузович, техника фанлари фалсафа доктори, доцент; Жулиев Мухиддин Комилович, биология фанлари доктори, доцент. 
Етакчи ташкилот – Тошкент давлат аграр университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: суғориладиган ерларни сувга бўлган талабини ва эвапотранспирацияни инобатга олган ҳолда Амударё қуйи қисми учун экологик оқимни баҳолаш усулини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Амударё қуйи қисми учун сувлилик (Қмах, Қмин) йилларни инобатга олган ҳолда сув миқдорини тақсимлашда сув оқимини 60% и таъминланиш орқали экологик оқимни ҳисоблаб усули такомиллаштирилган;
Туямўйин сув омборидан ташланадиган сув оқимини ҳисобга олган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси ердан фойдаланиши ва биомассанинг (ЛАИ) кенгайиши билвосита ЭТ0 тезлигини аста-секин тезлаштиргани (Р=~0,6) биомассанинг сувга бўлган талабининг ошишини инобатга олиб экологик оқим ҳисоблаш усули такомиллаштирилган
дарё ҳавзасида сув миқдори, тақсимотини, буғланишини, сув балансини ва атроф-муҳит ҳолатини инобатга олиб Амударё қуйи қисми учун “Индиcаторс оф Ҳйдрологиcал Алтератионс (ИҲА)” моделини интеграция қилинган.
Амударё қуйи делтасида экинларни суғориш ва инсон фаолиятига йўналтирилган сув тақсимоти ортишини инобатга олиб дарё ҳавзасида экологик оқим барқарорликни таъминлаш учун минимал экологик оқим 350-400 м³/с дан кам бўлмаслиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Иқлим оʼзгариши шароитида Амударё қуйи қисми учун экологик оқимни баҳолаш тадқиқоти боʼйича олинган натижалар асосида:
Амударё қуйи делтасида экинларни суғориш ва инсон фаолиятига йўналтирилган сув тақсимоти ортишини инобатга олиб ҳавзада экологик оқим барқарорликни таъминлаш учун минимал экологик оқим ҳисоблаб чиқилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2020 йил 21 августдаги 02/023-2611-сон маълумотномаси). Натижада, Амударё қуйи қисми учун 350- 400 м³/с дан кам бўлмаслиги аниқланган;
Экологик оқимни критик қиймати сув истеъмолига боғлиқ ҳолда Қорақалпоғистон Республикасининг асосий иқтисодий сектори ҳисобланган қишлоқ хўжалиги фаолияти учун ҳисобланиб жорий этилган. (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигига 2023 йил 18 сентябрдаги №01/010-3401 сонли маълумотнома). Натижада Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида атроф-муҳит муҳофазаси ҳамда экотизимларни турғунлигини 90% миқдорда таъминлашдаги сув истеъмоли миқдори 60% эканлиги исботланган.
дарё ҳавзасида сув миқдори, тақсимотини, буғланишини, сув балансини ва атроф-муҳит ҳолатини инобатга олиб Амударё қуйи қисми учун “Индиcаторс оф Ҳйдрологиcал Алтератионс (ИҲА)” моделини интеграция қилиниб Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятининг суғориладиган майдонларига жорий этилган. (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигига 2023 йил 18 сентябрдаги №01/010-3401 сонли маълумотнома). Натижада Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятларининг суғориладиган майдонларида сув миқдори ҳисоблаб чиқи либ Амударё қуйи қисми учун дарёда экологик оқим ҳисобланган ва тақсимоти моделлаштириб сув тақсимотини тезкор аниқлашга имконият яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish