Муродов Навруз Қурбоновичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Йирик дарёлардаги тўғонсиз сув олиш иншоотларидан ишончли ва самарали фойдаланишнинг илмий асослари” 05.09.07–“Гидравлика ва муҳандислик гидрологияси” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.4.DSc/T865
Илмий маслаҳатчининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони:
Махмудов Илхомжон Эрназарович, техника фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институтида бажарилган.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.41/30.04.2021.T.131.01 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Худайкулов Савет Ишонкулович – Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти “Сув омборлари ва уларнинг хавфсизлиги” лабораторияси мудири профессор, техника фанлари доктори, профессор;
Гаппаров Фурқат Ахматович – “ТИҚХММИ” Миллий тадқиқот университети “Гидрология ва гидрогеология” кафедраси профессори, техника фанлари доктори, профессор;
Эшев Собир Саматович – Қарши давлат техника университети “Гидравлика ва муҳандислик иншоотлари қурилиши” кафедраси мудири техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: тўғонсиз сув олиш иншоотлари жойлашган дарё участкаларида сув оқими ва ўзаннинг деформация параметрлари динамикасини прогноз қилиш асосида земснарядлар ҳаракатини мақбул бошқаришнинг гидравлик усулларини ишлаб чиқиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
дарёнинг тўғонсиз сув олиш иншоотлари жойлашган қисми ва сув олиб келувчи каналдаги земснарядларни мақбул ишлашини таъминловчи технологик ва стохастик параметрлар дарё ёки канал участкаларида ўзан туби рельефи динамикасини прогноз қилиш орқали асосланган;
Қарши машина каналига сув келтирувчи каналдаги лойқани тозаловчи земснарядларни самарали ва ишончли ишлашини баҳолаш услуби, ўзандаги рифеллар динамикасига боғлиқ ҳолда земснарядлар иш режимини мақбуллаштириш орқали такомиллаштирилган;
сув оқимининг узлуксизлик гипотезаси ҳамда Лагранж усули асосида дарё ўзани тубида лойқа оқизиқлар динамикасининг гидравлик модели ишлаб чиқилган;
муаллақ ва туб лойқа чўкинди заррачаларининг ҳаракат траекториясининг параметрик тенгламаси ҳамда Лагранж-Лиувилль динамик масаласи асосида деформацияланувчи дарё ўзанларида рифеллар ҳаракатининг имитация модели ишлаб чиқилган;
стохостик тизимлар ва бошқариш назарияси усуллари асосида земснарядларни ҳаракатини мақбул бошқаришнинг гидравлик модели ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тўғонсиз сув олиш иншоотлари жойлашган дарё участкаларида сув оқими ва ўзаннинг деформация параметрлари динамикасини прогноз қилиш асосида земснарядлар ҳаракатини мақбул бошқаришнинг гидравлик усулларини ишлаб чиқиш бўйича олинган натижалар асосида:
сув оқимидаги лойқа оқизиқ заррачаларини муаллақ ҳаракат ҳолатига ўтишининг чегаравий тезлик компонентларини аниқлаш услуби асосида ишлаб чиқилган муаллақ лойқа чўкинди заррачаларининг ҳаракат траекториясини параметрик аниқлаш усули, сув оқимининг турбулент ҳаракатида дарё ўзани тубидаги рифеллар динамикасини ҳисоблаш усули Аму-Қашқадарё ИТҲБ фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2024 йил 03 декабрдаги 05/13-4593-сонли маълумотномаси). Натижада, земснарядларни эксплуатация харажатлари 2-3 фоизга иқтисод қилиш имконини берган;
Қарши машина каналининг I-НС га сув келтирувчи каналда ишлаётган земснарядларнинг ишончлилик ва самарадорлик ҳолатини баҳолаш, уларнинг мақбул сонини аниқлаш бўйича ишлаб чиқилган тавсиялар ҳамда сув оқимининг турли гидравлик параметрлари динамикасини прогноз қилиш бўйича ишлаб чиқилган усуллар асосида ишлаб чиқилган дарё участкалари ҳамда каналларда земснарядлар иш режимини мақбул бошқариш услуби Қарши магистрал каналидан фойдаланиш бошқармаси фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2024 йил 03 декабрдаги 05/13-4593-сонли маълумотномаси). Натижада земснарядларни эксплуатацияси билан боғлиқ электр энергияси харажатларини 8-10 фоизга тежаш имконияти яратилган.