Джалилова Сарварой Мехрожовна
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Испан ва ўзбек фразеологиясидаги рангларнинг миллий-маданий семантикаси” 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик ихтисослиги.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.1.PhD/Fil4415
Илмий раҳбар: Шамахмудова Азиза Фурқатовна, филология фанлари доктори (DSc), проф. в.б.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат чет тиллар институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат чет тиллар институти, PhD.03/30.2019.Fil.83.01
Расмий оппонентлар: Киселёв Дмитрий Анатолевич, филология фанлари доктори, доцент; Бахронова Дилрабо Келдиёровна, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади дунёқарашнинг этномаданий хусусиятларини акс эттирувчи рангларнинг идрок этилиши ва рамзий маъносидаги маданий фарқларга эътибор қаратган ҳолда ўзбек ва испан фразеологиясида рангнинг миллий-маданий семантикасини аниқлаш ва таҳлил қилишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ўзбек лингвистик контекстида испан ва ўзбек тилларидаги ранг компонентига эга фразеологик бирликларнинг қиёсий таҳлилини амалга ошириш учун комплекс лингвомаданий ёндашув ишлаб чиқилиб, бу ёндашув орқали лексик-семантик ўхшашлик ва тафовутлар билан бир қаторда маданий-генетик алоқалар ҳам аниқланган;
испан ва ўзбек тилларидаги фразеологик бирликларда учрайдиган асосий ранг ифодаларига боғлиқ ҳиссий ва рамзий ассоциациялар аниқланиб, улар маданий онг ва миллий менталитет шаклланишидаги ўзига хос жиҳатлар сифатида таснифланган;
испан ва ўзбек бадиий адабиёт намуналари асосида ранг компонентига эга фразеологизмларнинг лингвомаданий таҳлили амалга оширилиб, бадиий матнларда яширин маданий ва ҳиссий қатламларнинг мавжудлиги асосланган;
миллий анъаналар, тарихий омиллар, диний ва ижтимоий қадриятларнинг таъсири асосида ранг ифодаларининг рамзий мазмуни шаклланиш механизмлари аниқланиб, рангнинг маданий код сифатидаги ўрни ҳақидаги назарий қарашлар тўлдирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Испан ва оʻзбек фразеологияларида рангнинг миллий-маданий семантикасини оʻрганиш асосида:
ўзбек ва испан тиллари тизими ўртасидаги маданий-генетик алоқаларни ҳам аниқлашга имкон берадиган ранг терминлари ва фразеологик бирликларни қиёслаш учун комплекс ёндашув мавзусидан чиқарилган илмий натижалар ва амалий тавсиялар асосидаги хулосалардан 5983-ЭПП-1-2018-1-ЭС-ЭППКА2-CБҲЕ-ЖП “Университй Cооператион Фрамеwорк фор Кноwледге Трансфер ин Cентрал Асиа анд Чина(УНИCАC)” номли халқаро грант лойиҳасида фойдаланилган (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг 2025-йил 24- апрелдаги №04/11-5480 сон маълумотномаси). Натижада, ранг семантикасининг ҳар бир тилга хос жиҳатлари ва умумий хусусиятлари қиёсий таҳлил қилиниши унинг халқ дунёқарашига таъсири кўрсатилган;
бадиий асарлар таҳлили асосида муаллифлар ижодида ранг билан боғлиқ атамаларнинг амалий қўлланилишига таяниб ботиний маданий ва ҳиссий қатламлар воситасида бадиий нутқнинг маъно палитрасига хилма-хиллик киритилиши таҳлил қилинган тавсиялардан «ПЗ-20170930309 «Қорақалпоқ фолклори тилининг адабий тил ривожига таʼсири масаласи» мавзусидаги амалий тадқиқот лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Бердақ номидаги Қорақалпоқ Давлат университетининг 2025-йил 16- апрелдаги №01-22-04/369 сон маълумотномаси). Натижада, тадқиқот испан ва ўзбек тилларида ранг ифодаларининг семантик хусусиятларини, уларнинг миллий-маданий кодларини, лингвистик ва маданий жиҳатдан қандай фарқланишини ўрганишга қаратилган;
ўзбек лингвистик контекстида илк маротаба ранглар билан боғлиқ маданий ассоциацияларнинг чуқур таҳлили амалга оширилиб, икки тилнинг маданий анъаналари бўйича ранг терминларининг ҳиссий ва рамзий қийматини шакллантириш доирасида белгиланган хулосалардан 2/24-4/7-690-сонли хатига асосан 2022-2024 йилларида амалга оширган ва Тошкент шаҳридаги АҚШ элчихонаси ҳамда Халқаро таълим бўйича америка кенгаши билан ҳамкорликда АҚШ давлат департаменти томонидан молиялаштириладиган “Энглиш Аcесс Миcросчоларшип Програм” лойиҳаси доирасида фойдаланилган(Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2025-йил 2- апрелдаги №2-02-888 сон маълумотномаси). Натижада, СамДЧТИда испан ва ўзбек маданиятларида рангларнинг рамзий маънолари таҳлил қилиниб, уларнинг ўхшаш ва фарқли жиҳатлари ҳамда маданий кодларнинг тил манзарасига таъсири аниқланган.