Хомуджонова Феруза Комилжон қизининг Педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумот
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ўқув машғулоти гуруҳида шуғуллланувчи 14-15 ёшли курашчиларнинг ҳаракат тайёргарлигини такомиллаштириш методикаси” 13.00.04– Жисмоний тарбия, спорт машғулотлари, соғломлаштириш ва адаптив жисмоний тарбия назарияси ва методикаси
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.1.PhD/Ped1488
Илмий раҳбар: Тажибоев Сойиб Самижанович педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шаҳрисабз давлат педагогика институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи (муассасалар), ИК рақами: Бухоро давлат университети PhD.03/27.09.2024.Ped.72.10.
Расмий оппонентлар: Педагогика фанлари доктори (DSc), профессор Раҳматова Дилноза Негбаевна; педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), профессор Хасанов Илёс Тўйчиевич.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўқув машғулот гуруҳида шуғулланувчи 14-15 ёшли курашчиларнинг ҳаракат тайёргарлигини такомиллаштириш методикасини ишлаб чиқиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
- ўқув-машғулот гуруҳида шуғулланувчи 14-15 ёшли курашчи қизларнинг ҳафталик машғулоти тузилмасини умумий жисмоний тайёргарлик 2–3 марта, 60–90 дақиқа, махсус жисмоний тайёргарлик 2–3 марта, 60–90 дақиқа, техник-тактик машқлар 3–4 марта, 60–120 дақиқа, назорат-спарринг машғулотлари 1–2 марта, 90–120 дақиқа, тикланиш (массаж, чўзилиш ва ҳ.к.) ҳар ҳафта, 1–2 марта ўзгартириш ҳисобига машғулотл юкламаларини осон ўзлаштириш имконияти кенгайтирилган.
- курашчиларнинг жисмоний (тезлик, куч, чидамлилик) сифатларини ривожлантиришга қаратилган яккаликда (10-20 м қисқа масофага тезланиш билан паст стартда югуриш ("спурт"), жойида турган ҳолда юқори стартдан югуриш (ўқув машғулот жараёнига қараб-10 дан 20 сония-гача), сонни юқорига кўтариб югуришдан 10-20 м масофага тезликка югуришга ўтиш) ва жуфтликда (шерик билан югуриш (ҳар иккала спортчи бир бирларига боғланган ҳолатда югуради), махсус кураш қопини кўтарган ҳолда белдан ошириб ташлаш ҳаракатларини бажариш) қўлланиладиган махсус машқларни машғулотлар жараёнига тизимли қўллаш ҳисобига ҳаракат тайёргарлиги такомиллаштирилган;
- ўқув-машғулот гуруҳида шуғулланувчи 14-15 ёшли курашчиларнинг ҳужум, ҳимоя, қарши ҳужум ҳаракатларини ривожлантиришга қаратилган ҳаракат тайёргарлигини такомиллаштириш модели таркибига когнитив, продуктив, репродуктив баҳолаш мезонлари киритиш ҳисобига машғулот ва мусобақа жараёнида юқори натижалар қайд этиш имконияти кенгайтирилган;
-14-15 ёшли курашчиларни жисмоний ривожланганлик холати (Ю.Қ.С., бўй, вазн, ЎЦ, ўнг ва чап қўл кучи) каби кўрсаткичлар инобатга олиб ҳар бир машғулот ва мусобақа даврида бўшаштирувчи (массаж, стретчинг (чўзилиш машқлари), нафас машқлари, ароматерапия ва муҳит) ва тезкор тикловчи (крио-терапия (совуқ билан муолажа), контраст ванналар (иссиқ-совуқ алмашинув), физиотерапевтик қурилмалар, спорт овқатланиш) переферик воситаларни қўллаш ҳисобига организмни тезроқ тиклаш имкониятлари кенгаттирилган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўсмир курашчи қизлар ҳаракат тайёргарлигини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
- ўқув-машғулот гуруҳида шуғулланувчи 14-15 ёшли курашчи қизларнинг ҳафталик машғулоти тузилмасини умумий жисмоний тайёргарлик 2–3 марта, 60–90 дақиқа, махсус жисмоний тайёргарлик 2–3 марта, 60–90 дақиқа, техник-тактик машқлар 3–4 марта, 60–120 дақиқа, назорат-спарринг машғулотлари 1–2 марта, 90–120 дақиқа, тикланиш (массаж, чўзилиш ва ҳ.к.) ҳар ҳафта, 1–2 марта ўзгартириш бўйича таклифлар Спорт мактаби машғулотларига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг 2023 йил 11-мартдаги 03-01-04-20-2219-сонли маълумотномаси). Натижада, 14-ёш курашчиларнинг чидамлилик сифати 20,6% га, паст турникда тортилиш бўйича (куч сифати) 18,3% га, мокки тарзда югуриш 19,5% га, турган жойдан узунликка сакрашда (тезкор-куч сифати) 21,9% га, олдинга эгилишда эгилувчанлик сифати 18,1% га яхшиланган;
- курашчиларнинг жисмоний (тезлик, куч, чидамлилик) сифатларини ривожлантиришга қаратилган яккаликда (10-20 м қисқа масофага тезланиш билан паст стартда югуриш ("спурт"), жойида турган ҳолда юқори стартдан югуриш (ўқув машғулот жараёнига қараб-10 дан 20 сония-гача), сонни юқорига кўтариб югуришдан 10-20 м масофага тезликка югуришга ўтиш) ва жуфтликда (шерик билан югуриш (ҳар иккала спортчи бир бирларига боғланган ҳолатда югуради), махсус кураш қопини кўтарган ҳолда белдан ошириб ташлаш ҳаракатларини бажариш) қўлланиладиган махсус машқларни машғулотлар жараёнига тизимли қўллашга доир тавсиялар Спорт мактаби машғулотларига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг 2023 йил 11-мартдаги 03-01-04-20-2219-сонли маълумотномаси). Натижада, 14 ёшли курашчиларнинг тезкорлик сифати 19.4% га, 15 ёшли курашчиларнинг 21,3% га яхшиланган;
- ўқув-машғулот гуруҳида шуғулланувчи 14-15 ёшли курашчиларнинг ҳужум, ҳимоя, қарши ҳужум ҳаракатларини ривожлантиришга қаратилган ҳаракат тайёргарлигини такомиллаштириш модели таркибига когнитив, продуктив, репродуктив баҳолаш мезонлари киритиш бўйича таклифлар Спорт мактаби машғулотларига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг 2023 йил 11-мартдаги 03-01-04-20-2219-сонли маълумотномаси). Натижада, 14 ёшли курашчиларнинг тезкорлик сифати 19.4% га, 15 ёшли курашчиларнинг 21,3% га яхшиланган;
-14-15 ёшли курашчиларни жисмоний ривожланганлик холати (Ю.Қ.С., бўй, вазн, ЎЦ, ўнг ва чап қўл кучи) каби кўрсаткичлар инобатга олиб ҳар бир машғулот ва мусобақа даврида бўшаштирувчи (массаж, стретчинг (чўзилиш машқлари), нафас машқлари, ароматерапия ва муҳит) ва тезкор тикловчи (крио-терапия (совуқ билан муолажа), контраст ванналар (иссиқ-совуқ алмашинув), физиотерапевтик қурилмалар, спорт овқатланиш) переферик воситаларни қўллаш бўйича таклиф ва тавсиялар Спорт мактаби машғулотларига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 13-майдаги 166-сон буйруғига асосан 166-017-рақамли гувоҳнома). Натижада 15 ёш курашчиларнинг чидамлилик сифати 19,1% га, эгилувчанлик сифати 19,3% га ўсишга эришиланган.