Бозорова Шаҳодат Эшқобил қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Олий таълим ташкилотларида сўровга асосланган ёндашув асосида “Физикавий кимё” фанини ўқитиш методикасини такомиллаштириш», 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари (кимё)).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3.PhD/Ped8146.
Илмий раҳбар: Шомуротова Ширин Хажиевна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети ҳузуридаги  PhD.03/30.12.2019.К.05.01 рақамли Илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Эргашева Гулруҳсор Сурхониддиновна, педагогика фанлари доктори, профессор; Ўринова Озодахон Ўлжаевна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Навоий давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: сўровга асосланган ёндашув асосида “Физикавий кимё” фанини ўқитиш методикасини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
олий таълим ташкилотларида сўровга асосланган ёндашув асосида “Физикавий кимё” фанини ўқитиш методикасини такомиллаштиришнинг педагогик имкониятлари таълимий жараёнининг амалий натижадорлиги ва мақсадли функсияларини ривожлантиришга йўналтириш, “Энтропия” ва “Энталпия” мавзуларини ўқитишга оид диагностик сўровномадан фойдаланиш асосида такомиллаштирилган;
олий таълим ташкилотларида сўровга асосланган ёндашув асосида “Физикавий кимё” фанини ўқитиш методикасини такомиллаштириш самарадорлиги талабаларнинг билимларни ўзлаштириш амалийлигини оширишга қаратилган фаол ўқитиш тизимини ривожлантириш ҳамда ўқитиш сифатининг мотивацион мезонларини дарс ва дарсдан ташқари ишлар жараёнидаги амалий кўникмаларни ривожлантириш мазмунига босқичма-босқич мақбуллаштириш асосида такомиллаштирилган;
олий таълим ташкилотларида сўровга асосланган ёндашув асосида “Физикавий кимё” фанини ўқитиш модели физик табиатини тушунтиришнинг амалий кўринишларидан фойдаланиш, “Шахмат доскаси” моделининг таркибий элементларидан ролли ўйинларни бажаришда фойдаланиш ҳамда математик табиатини тушунтириш учун масалалар ечишга асосланган ўқитиш тизимидан фойдаланишга устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
олий таълим ташкилотларида сўровга асосланган ёндашув асосида “Физикавий кимё” фанини ўқитиш технологияси талабаларнинг ўзлаштириш кўрсаткичини белгиловчи индикаторларнинг фаолликни ошишдаги таъсирини аниқлаш ҳамда ўқитиш самарадорлиги динамикасини таъминлашдаги обективликни қиёсий ўрганишга изчил устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий таълим ташкилотларида сўровга асосланган ёндашув асосида “Физикавий кимё” фанини ўқитиш методикасини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
олий таълим ташкилотларида сўровга асосланган ёндашув асосида “Физикавий кимё” фанини ўқитиш методикасини такомиллаштиришнинг педагогик имкониятлари таълимий жараёнининг амалий натижадорлиги ва мақсадли функсияларини ривожлантиришга йўналтириш, “Энтропия” ва “Энталпия” мавзуларини ўқитишга оид диагностик сўровномадан фойдаланиш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар “Физикавий кимё” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 17-июндаги 871-сонли буйруғи). Натижада сўровга асосланган ёндашув асосида “Физикавий кимё” фанини ўқитиш ривожлантирилиб педагогик имкониятлари таҳлил этилишига эришилган; 
олий таълим ташкилотларида сўровга асосланган ёндашув асосида “Физикавий кимё” фанини ўқитиш методикасини такомиллаштириш самарадорлиги талабаларнинг билимларни ўзлаштириш амалийлигини оширишга қаратилган фаол ўқитиш тизимини ривожлантириш ҳамда ўқитиш сифатининг мотивацион мезонларини дарс ва дарсдан ташқари ишлар жараёнидаги амалий кўникмаларни ривожлантириш мазмунига босқичма-босқич мақбуллаштириш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 17-июндаги 87 И-сонли буйруғи). Натижада, сўровга асосланган ёндашув асосида “Физикавий кимё” фанини ўқитиш ривожлантирилиб педагогик имкониятлари таҳлил этилишига эришилган;
олий таълим ташкилотларида сўровга асосланган ёндашув асосида “Физикавий кимё” фанини ўқитиш модели физик табиатини тушунтиришнинг амалий кўринишларидан фойдаланиш, “Шахмат доскаси” моделининг таркибий элементларидан ролли ўйинларни бажаришда фойдаланиш ҳамда математик табиатини тушунтириш учун масалалар ечишга асосланган ўқитиш тизимидан фойдаланишга устуворлик бериш асосида такомиллаштиришга устуворлик беришда фойдаланилди (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 17-июндаги 87 И-сонли буйруғи). Бунинг натижасида, олий таълим ташкилотларида “Физикавий кимё” фанини талабалар томонидан ўзлаштириш имкониятлари оширилган ва ўқитиш самарадорлиги ошган;
олий таълим ташкилотларида сўровга асосланган ёндашув асосида “Физикавий кимё” фанини ўқитиш технологияси талабаларнинг ўзлаштириш кўрсаткичини белгиловчи индикаторларнинг фаолликни ошишдаги таъсирини аниқлаш ҳамда ўқитиш самарадорлиги динамикасини таъминлашдаги обективликни қиёсий ўрганишга изчил устуворлик бериш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Физикавий кимё” номли ўқув қўлланмани ишлаб чиқишда фойдаланилди (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 17-июндаги 87И-сонли буйруғи). Натижада, талабаларда сўровга асосланган ёндашув асосида ўқитиш самарадорлигини аниқлашга эришилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish