Қодиров Обид Сафаровичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўсмирларда девиант хулқ-атвор профилактикасида самарали психологик технологиялар (жиноят мотивлари мисолида)». 19.00.06 – Ёш ва педагогик психология. Ривожланиш психологияси.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.DSc/P242.
Илмий маслаҳатчи: Жабборов Азим Мейлиқулович, психология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК номи: Ўзбекистон миллий педагогика университети, PhD.03/30.12.2021.P.26.02
Расмий оппонентлар: Умаров Баҳриддин Мингбоевич, психология фанлари доктори, профессор; Муллабаева Нозима Махмуджоновна, психология фанлари доктори (DSc), доцент; Элов Зиёдулло Сатторович, психология фанлари доктори (DSc), доцент
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўсмирларда девиант хулқ-атвор профилактикасида самарали психологик технологияларни тадқиқ этиш асосида зарур таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўсмирларда девиант хулқ-атвор намоён бўлишини олдини олишда оилалардаги ижтимоий муаммоларни ҳал этиш, комплекс ёндашув тизимини йўлга қўйиш орқали девиант хулқ-атворни ривожлантирувчи омилларни минималлаштириш мақсадида соғлигини, руҳиятини ҳимоя қилиш, хавфсизлигини таъминлаш, уларнинг ҳар қандай кутилмаган ҳодисалардан тўла муҳофаза этилишини кафолатлайдиган шарт-шароитларни яратишда оилаларга манзилли ёрдам кўрсатишнинг самарали психологик технологиялари аниқланган.
девиант хулқ-атворли ўсмирларнинг психологик эҳтиёжлари ва шахсий хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда тенгдошларига ёпиқлик, соматик муаммолар, хавотир, ижтимоийлашувнинг бузилганлиги, фикрлаш йўналишининг ўзгарганлиги, диққат-эътиборга хос муаммолар, деструктив хулқ (яъни одамларга ва жамиятга зарар келтирувчи хулқ), агрессиянинг ижтимоий меъёрларига нисбатан яққолроқ намоён бўлиши туфайли шахс хулқ-атворига таъсир этувчи салбий омиллардан ҳимоя қилувчи ва ҳиссий барқарорликни мустаҳкамловчи махсус реабилитацион дастурлар ва индивидуал ишлашнинг профилактик технологиялари ёрдамида замонавий-психологик механизмлар тузилмаси яратилган.
ўсмирларда девиант хулқ-атвор ривожланишини олдини олиш ҳамда соғлом муҳитни шакллантириш мақсадида ўқув муассасаларида психологик тренинглар, ҳуқуқий саводхонликни оширишга қаратилган дарслар ва психокоррексион дастурларни жорий этиш ҳамда профилактикани йўлга қўйиш мақсадида самарали психологик технологиялардан (қисқа муддатли 2-3 минутлик контентлардан) фойдаланиш орқали, ўсмирларнинг ўз-ўзига бўлган муносабати ва девиант хулқ-атвори ижобий характерга ўзгарганлиги аниқланган.
ўсмирлардаги ёш даврига боғлиқ хусусиятларига асосланиб ахлоқий бурч ҳиссини ҳуқуқий тушунчалардаги муҳим белгиларни ажрата олиш, мантиқий фикрлаш, ижтимоий кўникмаларнинг шаклланиши орқали таъминлаш муҳимлиги туфайли девиант хулқ-атвори профилактикасида, ўсмирларнинг ижобий ижтимоий муҳитда камол топиши, ўсиб-улғайишини таъминлаш ва ижобий ютуқларига қараб рағбатлантириш мақсадида ота-оналар, ака-укалар, яқин қариндошлар ва жамоатчилик ҳамда давлат ташкилотлари ҳамкорлигини кучайтиришнинг «Бир мақсадга йўналган - уйғунлашган ижтимоий-психологик ва тарбиявий таъсир модели» яратилган.
ўсмирлар хулқ-атворидаги «ўғрилик», «безорилик», «бузғунчилик», «босқинчилик», «қасоскорлик», «фирибгарлик», «гиёҳвандлик», «ўз манфаатларини бошқалардан устун қўйиш», «ўз кучи ва жасоратини кўрсатувчи» девиант хулқ-атворни олдини олишга хизмат қилувчи муассасаларда ижтимоий-психологик фаолиятни ташкил этиш орқали вояга етмаганлар билан ишлашда тўғрилик, адолатлилик, виждонлилик, ўзини айбдор ҳис қилиш, ўзига танқидий баҳо бериш, ўзини тушунишда эътиборлилик каби инсонпарварлик тамойилига устуворлик бериш асосида жиноятга мойилликнинг психокоррексияси ва психопрофилактик технологиялари такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўсмирларда девиант хулқ-атвор профилактикасида самарали психологик технологияларни тадқиқ этиш юзасидан олинган илмий тадқиқот натижалари асосида:
ўсмирларда девиант хулқ-атвор намоён бўлишини олдини олишда оилалардаги ижтимоий муаммоларни ҳал этиш, комплекс ёндашув тизимини йўлга қўйиш орқали девиант хулқ-атворни ривожлантирувчи омилларни минималлаштириш мақсадида соғлигини, руҳиятини ҳимоя қилиш, хавфсизлигини таъминлаш, уларнинг ҳар қандай кутилмаган ҳодисалардан тўла муҳофаза этилишини кафолатлайдиган шарт-шароитларни яратишда оилаларга манзилли ёрдам кўрсатишнинг самарали психологик технологиялари аниқланган маълумотлар Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 7-октябрдаги ПМ-216-сон буйруғи билан “Онтогенез психологияси. Дифференциал психология” модулига киритилган. (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 8-октябрдаги ПМ-216-а сон маълумотнома). Натижада ўсмирларда девиант хулқ-атвор ривожланиши профилактикассида оилаларга манзилли ёрдам кўрсатишнинг самарали психологик технологиялари аниқланган.
девиант хулқ-атворли ўсмирларнинг психологик эҳтиёжлари ва шахсий хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда тенгдошларига ёпиқлик, соматик муаммолар, хавотир, ижтимоийлашувнинг бузилганлиги, фикрлаш йўналишининг ўзгарганлиги, диққат-эътиборга хос муаммолар, деструктив хулқ (яъни одамларга ва жамиятга зарар келтирувчи хулқ), агрессиянинг ижтимоий меъёрларига нисбатан яққолроқ намоён бўлиши туфайли шахс хулқ-атворига таъсир этувчи салбий омиллардан ҳимоя қилувчи ва ҳиссий барқарорликни мустаҳкамловчи махсус реабилитацион дастурлар ва индивидуал ишлашнинг профилактик технологиялари ёрдамида замонавий-психологик механизмлар тузилмаси яратилганлиги ҳақидаги маълумотлар Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 7-октябрдаги ПМ-216-сон буйруғи билан “Онтогенез психологияси. Дифференциал психология” модулига киритилган. (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 8-октябрдаги ПМ-216-а сон маълумотнома). Натижада ўсмирлар хулқ-атворига таъсир этувчи салбий омиллардан ҳимоя қилувчи ва ҳиссий барқарорликни мустаҳкамловчи махсус реабилитацион дастурлар ва индивидуал ишлашнинг профилактик технологиялари ёрдамида замонавий-психологик механизмлар тузилмаси яратилган.
ўсмирларда девиант хулқ-атвор ривожланишини олдини олиш ҳамда соғлом муҳитни шакллантириш мақсадида ўқув муассасаларида психологик тренинглар, ҳуқуқий саводхонликни оширишга қаратилган дарслар ва психокоррексион дастурларни жорий этиш ҳамда профилактикани йўлга қўйиш мақсадида самарали психологик технологиялардан (қисқа муддатли 2-3-минутлик контентлардан) фойдаланиш орқали, ўсмирларнинг ўз-ўзига бўлган муносабати ва девиант хулқ-атвори ижобий характерга ўзгарганлиги аниқланган маълумотлар Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 7-октябрдаги ПМ-216-сон буйруғи билан “Психокоррексия” модулига киритилган. (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 8-октябрдаги ПМ-216-а сон маълумотнома). Натижада ўсмирларда шаклланаётган девиант хулқ-атвори самарали психологик технологиялар ёрдамида ижобий характерга ўзгарганлиги аниқланган.
ўсмирлардаги ёш даврига боғлиқ хусусиятларига асосланиб ахлоқий бурч ҳиссини ҳуқуқий тушунчалардаги муҳим белгиларни ажрата олиш, мантиқий фикрлаш, ижтимоий кўникмаларнинг шаклланиши орқали таъминлаш муҳимлиги туфайли девиант хулқ-атвори профилактикасида, ўсмирларнинг ижобий ижтимоий муҳитда камол топиши, ўсиб-улғайишини таъминлаш ва ижобий ютуқларига қараб рағбатлантириш мақсадида ота-оналар, ака-укалар, яқин қариндошлар ва жамоатчилик ҳамда давлат ташкилотлари ҳамкорлигини кучайтириш борасидаги маълумотлар Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 7-октябрдаги ПМ-216-сон буйруғи билан “Психокоррексия” модулига киритилган. (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 8-октябрдаги ПМ-216-а сон маълумотнома). Натижада ўсмирларда девиант хулқ-атворини бартараф этишга қаратилган психопрофилактик модел ишлаб чиқилган.
ўсмирлар хулқ-атворидаги «ўғрилик», «безорилик», «бузғунчилик», «босқинчилик», «қасоскорлик», «фирибгарлик», «гиёҳвандлик», «ўз манфаатларини бошқалардан устун қўйиш», «ўз кучи ва жасоратини кўрсатувчи» девиант хулқ-атворни олдини олишга хизмат қилувчи муассасаларда ижтимоий-психологик фаолиятни ташкил этиш орқали вояга етмаганлар билан ишлашда тўғрилик, адолатлилик, виждонлилик, ўзини айбдор ҳис қилиш, ўзига танқидий баҳо бериш, ўзини тушунишда эътиборлилик каби инсонпарварлик тамойилига устуворлик бериш асосида жиноятга мойилликнинг психокоррексияси ва психопрофилактик технологиялари борасидаги маълумотлар Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 7-октябрдаги ПМ-216-сон буйруғи билан “Онтогенез психологияси. Дифференциал психология” модулига киритилган. (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 8-октябрдаги ПМ-216-а сон маълумотнома). Натижада ўсмирларда девиант хулқ-атвор ривожланишини олдини олишнинг психологик хусусиятлари ва психопрофилактик механизмларини ўрганиш имконияти оширилган.