Раджабов Акмал Абдухалиқовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Спортчилар фаолиятида стрессли кечинмалар намоён бўлишининг ижтимоий-психологик хусусиятлари», 19.00.05 – Ижтимоий психология. Этнопсихология (психология фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4.PhD/P315.
Илмий раҳбар: Жабборов Исмоил Азимович, психология фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи:  Ўзбекистон миллий педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий педагогика университети, PhD.03/30.12.2021.P.26.02.
Расмий оппонентлар: Ҳайитов Ойбек Эшбоевич, психология фанлари доктори, профессор; Баратов Хумоюн Шарифович, психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: спортчилар фаолиятида стрессли кечинмалар намоён бўлишиннинг ижтимоий-психологик хусусиятларини ўрганиш ҳамда уларни келтириб чиқарувчи омилларни аниқлаш ва бартараф этишнинг услубий таъминотини такомиллаштиришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
спортчилар фаолиятида юзага келадиган стрессли кечинмаларни психодиагностикаси ва психокоррекциясига мўлжалланган методикалар тизими тайёрланиб, стрессор вазифасини ўтовчи (ички ва ташқи) омилларни аниқлашнинг интегратив блокли-чизмаси ишлаб чиқилган
спортчиларлардаги стрессли кечинмаларнинг психокоррексиясида бошланғич тайёрлов гуруҳи вакилларида эстреверсия-интроверсиянинг дуал векторларини нейротизмга боғлиқ ҳолда даражавий ифодаланишига асосланиб шахс индивидуал-психологик хусусиятлари усутувор ҳарактерга эга эканлиги далилланган 
спортчиларнинг мусобақага психик тайёргарлигини аниқлашда мусобақада эмоционал барқарорлик, фаолиятда ўзини бошқариш, спорт мотивацияси, стабиллик-тўсиқларга бардошлилик, стресс факторларига таʼсирчанликнинг бошланғич тайёрлов гуруҳи ва олий спорт маҳорати гуруҳи вакилларида даражавий ифодаланишига асосланиб, шахс психоемосионал ҳолати муҳим омил эканлиги далилланган. 
спортчилар фаолиятида стрессли кечинмаларни муваффақиятли енгишнинг ижтимоий-психологик модели мусобақадан олдинги барқарорликни таъминлаш, мусобақа жараёнида ўз кучини назорат қилиш, мусобақадан кейинги зўриқишларни бартараф этиш муҳимлигига кўра “физиологик”, “ижтимоий”, “психологик”  билан боғлиқ стрессорларга қарши курашиш блокини киритиш асосида такомиллаштирилган
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
Спортчилар фаолиятида стрессли кечинмалар намоён бўлишининг ижтимоий-психологик хусусиятларини тадқиқ этиш асосида:
спортчилар фаолиятида юзага келадиган стрессли кечинмаларни психодиагностикаси ва психокоррекциясига мўлжалланган методикалар тизими тайёрланиб, стрессор вазифасини ўтовчи (ички ва ташқи) омилларни аниқлашнинг интегратив блокли-чизмаси ишлаб чиқилганлигига оид маълумотлар Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 7-октябрдаги ПМ212-сонли буйруғи билан «Спорт психологияси» модули мазмунига синдирилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 8-октябрдаги ПМ212а-сонли маълумотномаси). Натижада спортчилар фаолиятида юзага келадиган стрессли кечинмаларни психодиагностикаси ва психокоррекциясига мўлжалланган методикалар тизимини тайёрлаш ҳамда стрессор вазифасини ўтовчи (ички ва ташқи) омилларни аниқлашнинг интегратив блокли-чизмаси яратилган.
спортчиларлардаги стрессли кечинмаларнинг психокоррексиясида бошланғич тайёрлов гуруҳи вакилларида эстреверсия-интроверсиянинг дуал векторларини нейротизмга боғлиқ ҳолда даражавий ифодаланишига асосланиб шахс индивидуал-психологик хусусиятлари усутувор ҳарактерга эга эканлиги далилланган маълумотлар Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 7-октябрдаги ПМ212-сонли буйруғи билан «Ижтимоий психология» модули мазмунига синдирилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 8-октябрдаги ПМ212а-сонли маълумотномаси). Натижада мусобақа жараёнидаги сртессли кечинмаларни бартараф этувчи ижтимоий-психологик тренинглар дастурини тайёрлаб, унинг самарадорлиги аниқланган.
спортчиларнинг мусобақага психик тайёргарлигини аниқлашда мусобақада эмоционал барқарорлик, фаолиятда ўзини бошқариш, спорт мотивацияси, стабиллик-тўсиқларга бардошлилик, стресс факторларига таʼсирчанликнинг бошланғич тайёрлов гуруҳи ва олий спорт маҳорати гуруҳи вакилларида даражавий ифодаланишига асосланиб, шахс психоемосионал ҳолати муҳим омил эканлиги далилланган Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 7-октябрдаги ПМ212-сонли буйруғи билан «Спорт психологияси» модули мазмунига синдирилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 8-октябрдаги ПМ212а-сонли маълумотномаси). Натижада спорт фаолиятида стресс ва стрессоген ҳолатларни коррекциялашга мўлжалланган копинг-стратегия дастурини тайёрлаб, спортчиларда стрессли кечинмаларни самарали бартараф этишнинг оптимал тизими яратилган. 
спортчилар фаолиятида стрессли кечинмаларни муваффақиятли енгишнинг ижтимоий-психологик модели мусобақадан олдинги барқарорликни таъминлаш, мусобақа жараёнида ўз кучини назорат қилиш, мусобақадан кейинги зўриқишларни бартараф этиш муҳимлигига кўра “физиологик”, “ижтимоий”, “психологик”  билан боғлиқ стрессорларга қарши курашиш блокини киритиш асосида такомиллаштирилганлигига оид маълумотлар Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 7-октябрдаги ПМ212-сонли буйруғи билан «Психокоррексия» модули мазмунига синдирилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 8-октябрдаги ПМ212а-сонли маълумотномаси). Натижада спорт фаолиятида спортчи шахсига хос стрессли кечинмалар таʼсирини ўрганиб, уни мувафаққиятли енгишнинг (копинг стратегия) ижтимоий-психологик модели яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish