Зияев Азамат Мирза ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармогʻи номи): “Тижорат банкларининг уй-жой қурилишини молиялаштириш механизмларини такомиллаштириш”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Iqt5017.
Илмий раҳбар: Абсаламов Акрам Толлибоевич, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент халқаро университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент Халқаро университети, DSc.22/29.12.2023.I.175.01.
Расмий оппонентлар: Норов Акмал Рўзимаматович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Мирпулатова Луиза Мансуровна, иқтисодиёт фанлари боъйича фалсафа доктори.
Етакчи ташкилот: Алфраганус университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади мамлакатимиз уй-жой қурилиши бозорини ривожлантиришга ҳамда молиялаштирувчи тижорат банкларининг ушбу йўналишдаги маҳсулот турлари сифати ва кўламини оширишга хизмат қилувчи илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ипотека кредити орқали улуш киритиш асосида молиялаштириладиган уй-жой қурилиши лойиҳаларида, буюртмачи қурилиш ташкилотларидан қурилишни якунига йетказиш ҳамда хонадонларни гаровга тақдим этилиши кафолати сифатида мақсадли депозитларни шакллантириш амалиётини жорий қилиш таклифи ишлаб чиқилган;
улуш киритш асосида уй-жой қурилишини молиялаштиришда ажратиладиган ипотека кредитлари махсулотлари шартларига бошланғич бадал миқдорини 26 фоизга етказиш тўғрисидаги ўзгартириш киритиш таклифи асосланган;
уй-жой қурилишини молиялаштиришда пудрат ташкилотларига кредит ажратиш амалиёти билан бир вақтда, банкка фоизсиз даромад келтирувчи - “Улушдор банк”, “Фактор банк”, “Инвестор банк” каби банк махсулотларини жорий қилиш таклифи ишлаб чиқилган;
қурилиш ишлари муддатидан аввал якунланганда сотувдан тушаётган маблағларни кредит қарздорликларини муддатидан аввал сўндиришга йўналтиришни назарда тутувчи мослашувчан тўлов жадвалларидан ва эскроу ҳисобварағлардан фойдаланишни жорий қилиш таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тижорат банкларининг уй-жой қурилишини молиялаштириш механизмларини такомиллаштириш йўналишлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
улуш киритиш асосида (ипотека кредити орқали) молиялаштириладиган уй-жой қурилиши лойиҳаларида, буюртмачи қурилиш ташкилотларидан қурилишни якунига йетказиш ҳамда хонадонларни гаровга тақдим этилиши кафолати сифатида мақсадли депозитларни шакллантириш амалиётини жорий қилиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 30 апрелдаги “2024 йилда ипотека кредитларини ажратиш механизмларини такомиллаштириш ва аҳолининг уй-жой шароитларини яхшилашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-70-сонли Фармони 10-иловасининг 18-банди ижросини таъминлашга хизмат қилган (ОТП Гроуп “Ипотека-банк” АТИБнинг 2025 йил 19 февралдаги 2-3.1/5711-сонли маълумотномаси). Натижада ушбу ҳисобварағга лойиҳа молиялаштирилишидаги бўнак ҳажмидан кам бўлмаган миқдордаги маблағларини кирим қилиниши, кредит риски пасайган ҳамда Ипотека-банкнинг 2024 йилга мўлжалланган Кредитлаш Низоми талаблари ижросини таъминлашга имконият яратиб берган;
улуш киритш асосида уй-жой қурилишини молиялаштириш мақсадида ажратиладиган ипотека кредитлари махсулотлари шартларига “бошланғич бадал миқдорини 26 фоизгача ошириш тўғрисида”ги ўзгартиришни киритиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 30 апрелдаги “2024 йилда ипотека кредитларини ажратиш механизмларини такомиллаштириш ва аҳолининг уй-жой шароитларини яхшилашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-70-сонли Фармони 10-иловасининг 19-банди ижросини таъминлашга хизмат қилган (ОТП Гроуп “Ипотека-банк” АТИБнинг 2025 йил 19 февралдаги 2-3.1/5711-сонли маълумотномаси). Натижада “Имконият” кредит махсулоти паспортига ўзгартириш киритилиб, ажратиладиган кредитларнинг рискка тортилганлик даражаси пасайган. Капитал монандлилиги кўрсаткичи яхшиланган ҳамда қўшимча равишда 80,0 млрд.сўм банк кредитлари ажратилишига эришилган;
уй-жой қурилишини улушдорлик асосида молиялаштиришда буюртмачи ташкилот томонидан улушдор билан тузилган шартнома шартлари бажарилиши юзасидан “банк кафолати”га эга бўлиши лозимлиги таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 27 январдаги “Уй-жой қурилиши соҳасини янада ривожлантириш, турар ва нотурар жой обектларини улуш киритиш асосида қуриш жараёнини тартибга солиш механизмларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-11-сонли Фармони 2-иловаси 4,10-бандлари ижросини таъминлашда хизмат қилган (ОТП Гроуп “Ипотека-банк” АТИБнинг 2025 йил 19 февралдаги 2-3.1/5711-сонли маълумотномаси). Таклиф асосида “Имконият” кредит махсулоти паспортига ўзгартириш киритилиши натижасида, улушдорларнинг банкка ишончи ортиб, ҳар бир лойиҳа бўйича қўшимча равишда ўртача 15 фоиз янги мижозлар банкка жалб қилинишига эришилган;
қурилиш ишлари муддатидан аввал якунланганда сотувдан тушаётган маблағларни кредит қарздорлигини муддатидан аввал сўндиришга йўналтиришни назарда тутувчи тўлов жадвалидан ва эскроу ҳисобварағдан фойдаланишни жорий қилиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 27 январдаги “Уй-жой қурилиши соҳасини янада ривожлантириш, турар ва нотурар жой обектларини улуш киритиш асосида қуриш жараёнини тартибга солиш механизмларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-11-сонли Фармони 2-банди з-кичик банди ижросини таъминлашда хизмат қилган (ОТП Гроуп “Ипотека-банк” АТИБнинг 2025 йил 19 февралдаги 2-3.1/5711-сонли маълумотномаси). Натижада кредит портфели таҳлил қилиниб 35 фоиз ҳолатда уй-жой қурилишини молиялаштириш бўйича ажаритилган 175,0 млрд.сўм кредитларни муддатидан аввал сўндириш имкониятларидан фойдаланилмаганлиги аниқланган ва кредит шартномаларига банкка қўшимча ваколат берувчи тегишли бандлар киритилган. Шунингдек, “эскроу” ҳисобварағидаги маблағларни кредитни сўндириш учун йўналтиришда “кўприк” вазифасини бажарувчи махсус ҳисобварағлардан фойдаланиш белгилаб қўйилган.