Нармаматов Ихтияр Бахтияровичҳнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): 
“Тўлов тизимларининг барқарорлигини таъминлашнинг методологик ва амалий асосларини такомиллаштириш”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3. DSc/Iqt539.
Илмий раҳбар: Зайналов Жаҳонгир Расулович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи:Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент Халқаро университети, DSc.22/29.12.2023.I.175.01.
Расмий оппонентлар: Ғуломов Саидахрор Саидахмедович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, академик; Бердияров Бахриддин Тавашарович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Исаков Жанабай Якъпбаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Самарқанд филиали.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон Республикасида миллий тўлов тизимларининг барқарорлигини таъминлашнинг методологик ва амалий асосларини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклифлар ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тўловга қобиллиги юқори бўлган мижозлар гуруҳи учун стенд-бай, қайта тикланадиган ва қизил ҳошияли аккредитивларни очиш ҳамда уларни банк кредитлари ҳисобидан молиялаш орқали импорт тўловлари бўйича очилган аккредитивлар ҳажмида қопланган аккредитивлар улушини камайтириш механизми таклиф этилган;
тижорат банклари мажбуриятлари таркибида беқарор пассивлар салмоғини камайтиришда трансаксион депозитларнинг брутто депозитлар ҳажмидаги салмоғини меʼёрий даражада ушлаб туриш ҳамда банклараро кредитлар бўйича фоизли тўловларни қисқартиришнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган;
тижорат банкларининг “Ностро” вакиллик ҳисобрақамлари қолдиғининг барқарорлигини таъминлаш мақсадида муддациз ликвидли активлар билан трансаксион депозитлар, узоқ муддатли мажбуриятлар билан узоқ муддатли кредитлар ўртасидаги миқдорий мутаносибликни сақлаш ҳамда трансаксион депозитларнинг барқарор қолдиғини риск даражаси паст бўлган операцияларга йўналтириш тавсия этилган;
мижозларнинг тўлов мажбуриятлари бўйича банк кафолатлари ҳажмини ошириш ва экспорт қилинаётган товарларнинг сифати юзасидан кафолат беришни йўлга қўйиш асосида банк кафолат операциялар ҳажмини ошириш асосланган;
банклараро тўловлар ҳажмини оширишда тратталарга асосланган соф инкассони амалиётга жорий этиш, ҳисоб-китоб чеклари муомаласини қайта тиклаш ва ҳужжатлаштирилган аккредитивларнинг турларидан самарали фойдаланиш таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Мамлакатнинг тўлов тизимини инновациялар асосида ривожлантириш ва миллий тўлов тизимининг барқарорлигини таъминлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
тўловга қобиллиги юқори бўлган мижозлар гуруҳи учун стенд-бай, қайта тикланадиган ва қизил ҳошияли аккредитивларни очиш ҳамда уларни банк кредитлари ҳисобидан молиялаш орқали импорт тўловлари бўйича очилган аккредитивлар ҳажмида қопланган аккредитивлар улушини камайтириш механизмига доир таклифи АТ Асакабанк фаолиятига жорий этилган (АТ Асакабанкнинг 2025-йил 6-январ 01/57-сон маълумотномаси). Натижада, АТ Асакабанкда импорт туловлари бўйича очилган аккредитивлар ҳажмида қопланган аккредитивларнинг салмоги 2023-йилда 2022-йилга нисбатан 5,3 фоизли пунктга пасайишига эришилган;
  тижорат банклари мажбуриятлари таркибида беқарор пассивлар салмоғини камайтиришда трансаксион депозитларнинг брутто депозитлар ҳажмидаги салмоғини меʼёрий даражада ушлаб туриш ҳамда банклараро кредитлар бўйича фоизли тўловларни қисқартиришга доир таклифи  АТ Асакабанк фаолиятига жорий этилган (АТ Асакабанкнинг 2025-йил 6-январ 01/57-сон маълумотномаси). Натижада, АТ Асакабанкда беқарор депозитларнинг брутто депозитлар ҳажмидаги салмоғи 2023-йилда 2022-йилга иисбатан 4,1 фоизли пунктга пасайишига эришилган; 
тижорат банкларининг “Ностро” вакиллик ҳисобрақамлари қолдиғининг барқарорлигини таъминлаш мақсадида муддациз ликвидли активлар билан трансаксион депозитлар, узоқ муддатли мажбуриятлар билан узоқ муддатли кредитлар ўртасидаги миқдорий мутаносибликни сақлаш ҳамда трансаксион депозитларнинг барқарор қолдиғини риск даражаси паст бўлган операцияларга йўналтиришга доир таклифи АТ Асакабанк фаолиятига жорий этилган (АТ Асакабанкнинг 2025-йил 6-январ 01/57-сон маълумотномаси). Натижада, Асакабанкда 2023-йилда 2022-йилга нисбатан узоқ муддатли мажбуриятларнинг жами мажбуриятлардаги салмоги 10,9 фоизли пунктга пасайгани ҳолда, узоқ муддатли активларнинг жами активлардаги салмоги  2,9 фоизли пунктга ошишига эришилди;
мижозларнинг тўлов мажбуриятлари бўйича банк кафолатлари ҳажмини ошириш ва экспорт қилинаётган товарларнинг сифати юзасидан кафолат беришни йўлга қўйиш асосида банк кафолат операциялар ҳажмини оширишга доир таклифи АТ Асакабанк фаолиятига жорий этилган (АТ Асакабанкнинг 2025-йил 6-январ 01/57-сон маълумотномаси). Натижада, АТ Асакабанк томонидан тўлов мажбуриятлари бўйича берилган кафолатларнинг ҳажми 2023 йилда 2022 йилга нисбатан 2,8 фоизга ошишига эришилган;
банклараро тўловлар ҳажмини оширишда тратталарга асосланган соф инкассони амалиётга жорий этиш, ҳисоб-китоб чеклари муомаласини қайта тиклаш ва ҳужжатлаштирилган аккредитивларнинг турларидан самарали фойдаланиш таклифи (АТ Асакабанк фаолиятига жорий этилган (АТ Асакабанкнинг 2025-йил 6-январ 01/57-сон маълумотномаси). Натижада, АТ Асакабанк томонидан Ягона банклараро тўлов тизимидан инкассо шакли оркали амалга оширилган тўловлар ҳажми 2023-йилнниг декабр ойида 2022-йилнинг декабр ойига нисбатан 23,5 фоизга ошгани ҳолда, тўлов хужжатлари сони 4,5 фоизга ошишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish