Каримов Баҳодир Сафаровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Технология таълим йўналиши талабаларида меъёрий-метрологик компетенцияларни шакллантириш методикасини такомиллаштириш” мавзусидаги 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, PhD.03/04.06.2020.Ped.70.02.
Илмий раҳбар: Вардияшвили Афдандил Асқарович, техника фанлари номзоди, профессор
Расмий оппонентлар: Жўраев Ҳусниддин Олтинбоевич, педагогика фанлари доктори, профессор. Асланова Орзигул Пиримовна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори(PhD), профессор.
Етакчи ташкилот: Жиззах политехника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқот мақсади технологик таълим йўналиши талабаларида меъёрий-метрологик компетенцияларни шакллантириш методикасини мазмунан такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабаларнинг меъёрий-метрологик компетенциялари тушунчасининг мазмун-моҳияти стандартлаштириш, меъёрлаштириш, метрологик маҳорат каби фаолият мазмунининг профессионалликка доир амалий, ижтимоий, психологик, коммуникатив, валеологик фаолият кўникмалари билан узвийлигига кўра очиб берилган;
технологик таълим йўналиши талабаларида меъёрий-метрологик компетенцияларни шакллантириш жараёни модели метрология, стандартлаштириш ва сертификатлаштириш фанини ўқитишнинг функсионал аспектларини педагог-талаба фаолияти интерактивлиги ҳамда ҳамкорлиги тамойиллари асосида бойитиш орқали такомиллаштирилган;
талабаларда меъёрий-метрологик компетенцияларини шакллантиришнинг педагогик шарт-шароитлари меъёрий-метрологик компетенцияларнинг когнитивлик, амалий-фаолиятли, мотивацион қадриятли компонентларини ривожлантиришнинг иерархиклик, вариативлик, витагеник тажрибаларга таяниш каби тамойилларга мувофиқлигига кўра аниқлаштирилган;
талабаларда меъёрий-метрологик компетенцияларни шакллантириш методикаси меъёрий-метрологик тавсифдаги ўқув-профессионал вазифалар мажмуаси; таклиф этилаётган масалаларнинг таснифи ва типологияси; ўқув-профессионал вазифаларни ҳал қилиш алгоритмлари; амалий машғулотларда қўлланиладиган фаол таълим методларини тизимлаштириш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиши. Талабаларга метрология, стандартлаштириш ва сертификатлаштириш фанини ўқитиш методикасини такомиллаштириш бўйича олинган натижалари асосида:
талабаларнинг меъёрий-метрологик компетенциялари тушунчасининг мазмун-моҳияти стандартлаштириш, меъёрлаштириш, метрологик маҳорат каби фаолият мазмунининг профессионалликка доир амалий, ижтимоий, психологик, коммуникатив, валеологик фаолият кўникмалари билан узвийлигига кўра очиб берилган маълумотлардан “Метрология ва стандартлаштириш” номли ўқув қўлланмани ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 23- ноябрдаги 500-сон буйруғи билан тасдиқланган. 500-461-сонли нашр гувоҳномаси). Натижада, бўлажак мутахассисларда меъёрий-метрологик компетенцияларни шакллантириш жараёнининг назарий-методик тайёргарлиги жараёни такомиллаштирилишига хизмат қилган;
технологик таълим йўналиши талабаларида меъёрий-метрологик компетенцияларни шакллантириш жараёни модели метрология, стандартлаштириш ва сертификатлаштириш фанини ўқитишнинг функсионал аспектларини педагог-талаба фаолияти интерактивлиги ҳамда ҳамкорлиги тамойиллари асосида бойитиш орқали такомиллаштирилганлигига доир маълумотлардан “Метрология ва стандартлаштириш” номли ўқув қўлланмани ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 23- ноябрдаги 500-сон буйруғи билан тасдиқланган. 500-461-сонли нашр гувоҳномаси). Натижада, бўлажак технология фани ўқитувчиларида меъёрий-метрологик компетенцияларни шакллантириш жараёнининг методик таъминоти такомиллашувига эришилган;
талабаларда меъёрий-метрологик компетенцияларини шакллантиришнинг педагогик шарт-шароитлари меъёрий-метрологик компетенцияларнинг когнитивлик, амалий-фаолиятли, мотивацион қадриятли компонентларини ривожлантиришнинг иерархиклик, вариативлик, витагеник тажрибаларга таяниш каби тамойилларга мувофиқлигига кўра аниқлаштирилганлигига доир хулосалардан Т.Н.Қори-Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалида А1-ХТ-0-92997 “Ёшларни умуминсоний, миллий ва тарихий қадриятлар уйғунлиги асосида маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг муаммолари” мавзусидаги лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Т.Н.Қори-Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиали томонидан 2023-йил 12-октябрда берилган 498-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларни технологик жараёнларга тайёрлаш тизимининг умуминсоний қадриятларга мувофиқлигини амалга ошириш имкониятлари кенгайтирилган;
талабаларда меъёрий-метрологик компетенцияларни шакллантириш методикаси меъёрий-метрологик тавсифдаги ўқув-профессионал вазифалар мажмуаси; таклиф этилаётган масалаларнинг таснифи ва типологияси; ўқув-профессионал вазифаларни ҳал қилиш алгоритмлари; амалий машғулотларда қўлланиладиган фаол таълим методларини тизимлаштириш орқали такомиллаштирилганлигига доир амалий таклиф ва тавсиялардан Т.Н.Қори-Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалида А1-ХТ-0-92997 “Ёшларни умуминсоний, миллий ва тарихий қадриятлар уйғунлиги асосида маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг муаммолари” мавзусидаги лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Т.Н.Қори-Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиали томонидан 2023-йил 12-октябрда берилган 498-сон маълумотномаси). Натижада, стандартлаштириш, метрологик ва сертификатлаштириш жараёнини ўқитиш жараёни ва методик таъминоти такомиллаштирилишиги эришилган.
.
лмий кенгаш раиси Шодиев Р.Д.
Илмий котиби Камолов И.Б.
Илмий раҳбар Вардияшвили А.А
Талабгор Каримов Б.С