Абдулбоқиева Ойдина Абдурашит қизининг
Фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
“Ўзбек тили ахборот-коммуникация технология терминлари тадқиқи” 10.00.01– Ўзбек тили.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.3.PhD/Fil392.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
Илмий раҳбар: Собиров Абдулҳай Шукурович, филология фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Урганч давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Fil.55.02 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Юлдашев Дониёр Тахирович, филология фанлари доктори (DSc), доцент, Умурзоқова Марҳабо Эгамбердиевна, филология фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек тилидаги ахборот-коммуникация технология терминларининг лингвистик хусусиятлари ҳамда уларнинг лексик-семантик, структур жиҳатларини тадқиқ этиш ва улардан самарали фойдаланиш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
глобаллашув шароити ва жараёнларида ахборот-коммуникация технологияларига бўлган талаб ва эҳтиёжларнинг ортишининг сабаб ва омиллари, соҳага оид терминларнинг фан соҳаларига кириб бориш усул ва йўллари, соҳавий терминларнинг мавзувий гуруҳлари, ўзлашмалик ва байналмилаллик жиҳатлари, лексик-семантик хусусиятлари лингвистик аспектлар орқали аниқланган;
ўзбек тилида қўлланаётган ахборот-коммуникация технология терминларининг тараққиёти йўллари даврлаштирилган, терминлар ривожидаги экстралингвистик – глобаллашув, илм-фан тараққиёти, техника мўжизалари, электрон ҳукуматнинг шаклланиши каби масалалар, терминлардаги маънонинг кенгайиши ва торайиши, маънодошлик, омонимия, антонимия каби лингвистик жараёнларнинг омиллари очиб берилган;
ахборот-коммуникация технология терминларининг деривацион ва тузилиш моделлари, уларнинг миллий тилларда барқарорлашувидаги жараёнлар, вариантлиликнинг вужудга келиши ва мақбуллик ҳолатлари, лексикографик изоҳлари, ўзбек тили учун бутунлай янги бўлган ахборот-коммуникация технология терминларининг такомиллаштириш йўллари асосланган;
ўзбек тилида фаол қўлланаётган ахборот-коммуникация технологияларига оид терминларининг лексик-семантик жиҳатдан шахс, нарса-предмет, фаолият-жараён билан боғлиқ қирралари кўрсатилган, таржима қилинишидаги услуб, усул ва йўллари, таржима луғатларидаги кўринишлари далилланиб, соҳавий терминларнинг тузилишига кўра содда, қўшма ва бирикмали турларининг вужудга келиш йўллари лингвистик шакллантириш назарий асослари орқали исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларнинг жорий қилиниши. Ўзбек тили ахборот-коммуникация технология терминлари тадқиқи бўйича олинган натижалар асосида:
ахборот-коммуникация технология терминларининг деривацион ва тузилиш моделлари, уларнинг миллий тилларда барқарорлашувидаги жараёнлар, вариантлиликнинг вужудга келиши ва мақбуллик ҳолатлари, лексикографик изоҳлари, ўзбек тили учун бутунлай янги бўлган ахборот-коммуникация технология терминларининг такомиллаштириш йўллари асосланган хулосалардан Хоразм Маъмун академиясида бажарилган А-ФА-2019-9 “Қадимий ёзма ноёб қўлёзма ва манбаларни тадқиқ қилиш, уларнинг рақамлаштирилган библиотекасини яратиш” амалий лойиҳаси доирасида бажарилган қўлёзмалар фонди жамланган электрон портални яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон Фанлар академиясининг 2024-йил 29-октябрдаги 3/1255-2396-сонли маълумотномаси, Хоразм Маъмун академиясининг 2024-йили 24-сентябрдаги 176/1-24-сонли маълумотномаси). Натижада амалий лойиҳа илмий-амалий жиҳатдан бойитилган;
глобаллашув шароити ва жараёнларида ахборот-коммуникация технологияларига бўлган талаб ва эҳтиёжларнинг ортишининг сабаб ва омиллари, соҳага оид терминларнинг фан соҳаларига кириб бориш усул ва йўллари, соҳавий терминларнинг мавзувий гуруҳлари, ўзлашмалик ва байналмилаллик жиҳатлари, лексик-семантик хусусиятлари лингвистик аспектлар орқали аниқланган қисмларидан Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги томонидан ахборот технологияларига оид янгиликлар тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг 2024-йил 6-сентябрдаги 01-23/1010-сонли маълумотномаси). Натижада ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланувчи жамият вакилларига асосли ва аниқ маълумотлар этказиш ёллари такомиллаштирилган;
ўзбек тилида қўлланаётган ахборот-коммуникация технология терминларининг тараққиёти йўллари даврлаштирилган, терминлар ривожидаги экстралингвистик – глобаллашув, илм-фан тараққиёти, техника мўжизалари, электрон ҳукуматнинг шаклланиши каби масалалар, терминлардаги маънонинг кенгайиши ва торайиши, маънодошлик, омонимия, антонимия каби лингвистик жараёнларнинг омиллари очиб берилган ўринларидан Хоразм вилояти телерадиокомпаниясининг “Ассалом, Хоразм”, “Тилимизни ўрганамиз” кўрсатувлари сенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Хоразм вилояти телерадиокомпаниясининг 2024-йил 30-сентябрдаги №924-сонли маълумотномаси). Натижада кўрсатув ва эшиттиришларнинг илмий-оммабоплиги, томошабоплиги кучайган.