Алияров Олим Абдуғапаровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Мулкий солиққа тортиш механизмини такомиллаштириш” 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.4.PhD/Iqt4701.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
Илмий раҳбар: Тўлаков Улуғбек Тошмаматович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, Илмий Кенгаш рақами: Термиз давлат университети, PhD.03/30.07.2024.I.78.06.
Расмий оппонентлар: Тошматов Шухрат Амонович, иқтисодиёт фанлари доктори (ДСc), профессор; Зарипов Хусан Баходирович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси.
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон ҳудудларини барқарор ривожлантиришнинг муҳим омили сифатида мулкий солиққа тортишни такомиллаштириш бўйича илмий-услубий қоидаларни асослаш ва ривожлантириш юзасидан илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мол-мулк ва ер солиқларини тўлиқ ҳажмда туман (шаҳар)лар бюджетларида қолдириш орқали маҳаллий бюджетларнинг мустақиллигини ошириш, харажатларни ўз даромадлари ва ички манбалари ҳисобидан қоплаш имкониятини кенгайтириш таклифи асосланган;
юридик шахслардан олинадиган ер солиғини қишлоқ хўжалиги корхоналари балансида бўлган, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва сақлашда фойдаланиладиган бинолар ва иншоотлар жойлашган ерлар учун белгиланган солиқ ставкаларига нисбатан 0,2 коеффициент қўлланилган ҳолда тўлаш орқали қишлоқ хўжалиги корхоналарининг молиявий имкониятларини кенгайтириш асосланган;
солиқ тўловчиларни умумий қуввати 100 кВтгача ва ундан ортиқ бўлган қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ишга топширилган ойдан э'тиборан 3 йилдан 10 йилгача ер солиғидан озод қилиш ёки солиқни камайтириб тўлаш таклифи асосланган;
Ўзбекистонда мулкий солиқларнинг давлат бюджетидаги улушига та'сир кўрсатувчи омиллар ўртасидаги боғлиқликнинг эконометрик модели асосида 2030-йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Мулкий солиққа тортишни такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида: мол-мулк ва ер солиқларини тўлиқ ҳажмда туман (шаҳар)лар бюджетларида қолдириш орқали маҳаллий бюджетларнинг мустақиллигини ошириш, харажатларни ўз даромадлари ва ички манбалари ҳисобидан қоплаш имкониятини кенгайтириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 20-декабрдаги «Ҳудудларда юқори иқтисодий ўсиш ва аҳоли бандлигини таъминлашнинг янги тизимини йўлга қўйиш ҳамда бу борада маҳаллий ҳокимликларнинг роли ва масʼулиятини ошириш чора-тадбирлари тўгʻрисида»ги ПФ-223-сон Фармонида инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг 2025-йил 22-январдаги 16/1-08649-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши маҳаллий бюджетларнинг мустақиллигини оширишга, харажатларни ўз даромадлари ва ички манбалари ҳисобидан қоплаш имкониятини кенгайтиришга хизмат қилади. Мол-мулк ва ер солиқларининг тўлиқ ҳажмда туман ва шаҳарлар бюджетларига қолдирилиши маҳаллий ҳокимликларга молиявий ресурсларни самарали бошқариш ва ҳудуднинг иқтисодий-ижтимоий ривожланишини таъминлаш учун кенг имконият яратади. Бу эса инфратузилмани яхшилаш, янги иш ўринларини яратиш ва аҳолининг турмуш даражасини оширишга кўмак беради;
юридик шахслардан олинадиган ер солиғини қишлоқ хўжалиги корхоналари балансида бўлган, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва сақлашда фойдаланиладиган бинолар ва иншоотлар жойлашган ерлар учун белгиланган солиқ ставкаларига нисбатан 0,2 коеффициент қўлланилган ҳолда тўлаш орқали қишлоқ хўжалиги корхоналарининг молиявий имкониятларини кенгайтириш таклифи Ўзбекистон Республикасининг 2024-йил 24-декабрдаги «Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2025 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўгʻрисида»ги ЎРҚ-1014-сон Қонунида инобатга олинган ва унга асосан Солиқ кодексининг 428-моддаси 1-қисм билан ўзгартирилган (Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг 2025-йил 22-январдаги 16/1-08649-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши қишлоқ хўжалиги корхоналарининг молиявий имкониятларини кенгайтиришга, уларнинг молиявий юкини сезиларли даражада камайтиришга ҳамда ушбу соҳада инвестицияларни рагʻбатлантиришга хизмат қилади;
солиқ тўловчиларни умумий қуввати 100 кВтгача ва ундан ортиқ бўлган қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ишга топширилган ойдан э'тиборан 3 йилдан 10 йилгача ер солиғидан озод қилиш ёки солиқни камайтириб тўлаш таклифи Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 24 декабрдаги «Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2025 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўгʻрисида»ги ЎРҚ-1014-сон Қонунида инобатга олинган ва унга асосан Солиқ кодексининг 436-моддаси 2-қисм билан ўзгартирилган (Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг 2025-йил 22-январдаги 16/1-08649-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишни кенгайтириш, шунингдек, жисмоний шахсларга солиқ юкини камайтириш орқали уларнинг иқтисодий фаровонлигини оширишга хизмат қилиб, ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига катта ҳисса қўшади;
Ўзбекистонда мулкий солиқларнинг давлат бюджетидаги улушига таъсир кўрсатувчи омиллар ўртасидаги боғлиқликнинг эконометрик модели асосида 2030-йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичларидан “Ўзбекистон Республикасининг Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2030 йилларгача мўлжалланган асосий йўналишлари ва улар бўйича ишчи ҳамда ички меъёрий ҳужжатларни ҳамда услубий тавсияларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг 2025-йил 22-январдаги 16/1-08649-сонли маълумотномаси). Ушбу прогноз кўрсаткичларини амалиётга жорий қилиниши натижасида давлат бюджети даромадларини барқарор режалаштириш, солиқ юки ва имтиёзларини изчил оптималлаштириш, ижтимоий дастурларни молиялаштириш имкониятларини кенгайтириш ва ҳудудларда мол-мулк солиқларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш каби бир қатор ижобий ўзгаришлар кутилади. Бунда тадқиқотчи томонидан ишлаб чиқилган методология ва эконометрик модел аниқ прогнозлар бериб, иқтисодий барқарорликни таъминлаш ва давлат сиёсатини изчил режалаштиришда муҳим асос бўлиб хизмат қилади. Мазкур таклифларнинг амалиётга жорий этилиши ҳудудларнинг истиқболли йўналишларини баҳолашга имкон яратади.