Туропова Нигора Холмурод қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.     Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Маҳаллий бюджетларнинг молиявий барқарорлигини таъминлашда  бириктирилган ва тартибга солувчи солиқларнинг мувофиқлигини таъминлаш муаммолари», 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:  
Илмий раҳбар: Худойқулов Садирдин Каримович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат  университети.
ИК фаолият юритаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат университети, 
PhD.03/30.07.2024.I.78.06
Расмий оппонентлар: Иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Алимарданов Илҳом Музробшоевич ва Иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)  Хўжақулов Рамшод Юнусович. Етакчи ташкилот: «Денов тадбиркорлик ва педагогика институти»
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Бириктирилган ва тартибга солувчи солиқларни мутаносиб тақсимлаш орқали маҳаллий бюджетларни молиявий барқарорлигини таъминлаш билан боғлиқ илмий таклиф ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
якка тартибдаги тадбиркорлар учун қатъий солиқ ставкалари миқдорини туман ва шаҳарларнинг иқтисодий ривожланиш даражасидан келиб чиққан ҳолда амалда ўрнатилган қатъий солиқ ставкаларининг энг кам ва энг юқори даражалари чегарасида белгилаш борасидаги молиявий ҳуқуқларни тақдим этиш орқали маҳаллий бюджетларнинг молиявий барқарорлигини таъминлаш асосланган;
солиқ тўловчи юридик шахс томонидан боғлар, токзорлар ва тутзорлар янги барпо этилган ҳолатда эгаллаган ерлар (дарахтларнинг қатор ораларидан қишлоқ хўжалиги экинларини экиш учун фойдаланилишидан қатъий назар) бўйича солиқ ставкасини беш йил муддатга 50 фоизга камайтирилган ҳолда белгилаш орқали ердан самарали фойдаланишни рағбатлантириш ва масъулиятни ошириш таклифи асосланган;
маҳаллий бюджетларнинг молиявий барқарорлигини оширишга қаратилган халқ депутатлари туманлар (шаҳарлар) Кенгашларига сув солиғи ставкасига 0,7 гача камайтирувчи ва 1,5 гача оширувчи коеффициент қўллаш ҳамда норуда қурилиш материаллари учун (цементдан ташқари) белгиланган қатъий ставкага 1,3 баробаргача оширувчи коеффициент қўллаш ваколатини  бериш орқали маҳаллий бюджетлар даромадларининг янги манбаларини юзага келтириш ва молиявий барқарорлигини ошириш таклифи асосланган;
ҳудудлардаги белгиланган мезонлар бўйича йирик солиқ тўловчи тоифасида баҳоланиб, солиқ маъмуриятчилиги Давлат солиқ қўмитаси функсиясига ўтказилувчи солиқ тўловчиларни мезонлар ўртасидаги номувофиқликни бартараф этиш асосида маҳаллий бюджетларга қайтариб бериш орқали маҳаллий бюджетларнинг молиявий барқарорлигини ошириш ва қўллаб-қувватлаш таклифи асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Бириктирилган ва тартибга солувчи солиқларни бюджет тизими бюджетлари ўртасида мутаносиб тақсимлаш орқали маҳаллий бюджетларнинг молиявий барқарорлигини ошириш билан боғлиқ ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялар амалиётда қуйидагича жорий этилган ва самарасини берган:
якка тартибдаги тадбиркорлар учун қатъий солиқ ставкалари миқдорини туман ва шаҳарларнинг иқтисодий ривожланиш даражасидан келиб чиққан ҳолда амалда ўрнатилган қатъий солиқ ставкаларининг энг кам ва энг юқори даражалари чегарасида белгилаш борасидаги молиявий ҳуқуқларни тақдим этиш орқали маҳаллий бюджетларнинг молиявий барқарорлигини таъминлаш таклифи “Ўзбекистон Республикасининг Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2023-йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 2022-йил 30-декабрдаги ЎРҚ-812-сонда ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2025-йил 4-январдаги 06/04-32-58-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифнинг жорий қилиниши натижасида маҳаллий бюджетларнинг молиявий барқарорлигини таъминлашда маҳаллий ҳокимликларнинг ролини мустаҳкамлаш имкони яратилган;
солиқ тўловчи юридик шахс томонидан боғлар, токзорлар ва тутзорлар янги барпо этилган ҳолатда эгаллаган ерлар (дарахтларнинг қатор ораларидан қишлоқ хўжалиги экинларини экиш учун фойдаланилишидан қатъий назар) бўйича солиқ ставкасини беш йил муддатга 50 фоизга камайтирилган ҳолда белгилаш орқали ердан самарали фойдаланишни рағбатлантириш ва масъулиятни ошириш таклифи “Ўзбекистон Республикасининг Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2023-йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 2022-йил 30-декабрдаги ЎРҚ-812-сонда ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2025-йил 4-январдаги 06/04-32-58-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифнинг жорий этилиши натижасида маҳаллий бюджетларнинг бириктирилган солиқларидан самарали фойдаланиш имконияти пайдо бўлиб, уларнинг молиявий барқарорлигини ошиши таъминланган;
маҳаллий бюджетларнинг молиявий барқарорлигини оширишга қаратилган халқ депутатлари туманлар (шаҳарлар) Кенгашларига сув солиғи ставкасига 0,7 гача камайтирувчи ва 1,5 гача оширувчи коеффисиент қўллаш ҳамда норуда қурилиш материаллари учун (цементдан ташқари) белгиланган қатъий ставкага 1,3 баробаргача оширувчи коеффисиент қўллаш ваколатини  бериш орқали маҳаллий бюджетлар даромадларининг янги манбаларини юзага келтириш ва молиявий барқарорлигини ошириш таклифи “Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2025-йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги Қонуни (ЎРҚ-1014-сон) ҳамда “Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни (ЎРҚ-1013-сон)да ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2025-йил 4-январдаги 06/04-32-58-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифнинг жорий этилиши натижасида маҳаллий бюджетларнинг даромадларининг янги манбаларини юзага келиши ва уларнинг молиявий барқарорлигини ошиши таъминланган;
ҳудудлардаги белгиланган мезонлар бўйича йирик солиқ тўловчи тоифасида баҳоланиб, солиқ маъмуриятчилиги Давлат солиқ қўмитаси функсиясига ўтказилувчи солиқ тўловчиларни мезонлар ўртасидаги номувофиқликни бартараф этиш асосида маҳаллий бюджетларга қайтариб бериш орқали маҳаллий бюджетларнинг молиявий барқарорлигини ошириш ва қўллаб-қувватлаш таклифи “Ўзбекистон Республикасининг Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2023-йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 2022-йил 30- декабрдаги ЎРҚ-812-сонда ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2025-йил 4-январдаги 06/04-32-58-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифнинг жорий этилиши натижасида бюджет тизими бюджетлари ўртасида бириктирилган ва тартибга солувчи солиқларни оптимал даражада тақсимлаш имконияти пайдо бўлди ва маҳаллий бюджетларнинг молиявий барқарорлиги ошишига олиб келган.
муаллифнинг маҳаллий бюджетларнинг молиявий барқарорлигини оширишга қаратилган халқ депутатлари туманлар (шаҳарлар) Кенгашларига сув солиғи ставкасига 0,7 гача камайтирувчи ва 1,5 гача оширувчи коеффициент қўллаш ҳамда норуда қурилиш материаллари учун (цементдан ташқари) белгиланган қатъий ставкага 1,3 баробаргача оширувчи коеффициент қўллаш ваколатини  бериш борасидаги таклифи “Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2025-йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги Қонуни (ЎРҚ-1014-сон) ҳамда “Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни(ЎРҚ-1013-сон)да ўз аксини топди. (Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ қўмитасининг 2025-йил 11-январдаги 16/1-03885-сонли маълумотномаси). Натижада маҳаллий бюджетлар даромадларининг янги манбаларини юзага келишига ва уларнинг молиявий барқарорлигини ошишини таъминланди;
тадқиқотчининг бюджет тизими бюджетлари ўртасида бириктирилган ва тартибга солувчи солиқларни тақсимотида: жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан тушган тушумларнинг (жисмоний шахслар мол-мулкни ижарага беришдан олинадиган йиллик даромад тўғрисидаги декларацияга асосан тўлайдиган, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорлар тўлайдиган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан ташқари) Навоий вилоятида 66 фоизи, Тошкент вилоятида 51 фоизи, Тошкент шаҳрида 12 фоизи, Қорақалпоғистон Республикаси ва бошқа вилоятларда 100 фоизини, алкогол маҳсулотлари, шу жумладан пиво (импорт қилинадиган алкогол маҳсулотлари ва пиводан ташқари) учун ишлаб чиқарувчилар томонидан тўланадиган аксиз солиғининг Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида 5 фоизи, Қорақалпоғистон Республикаси ва бошқа вилоятларда 30 фоизи ўтказиш бўйича таклифи 2024-йил 24-декабрда Ўзбекистон Республикасининг “2025-йил учун Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонуни (ЎРҚ-1011-сон)да ўз аксини  топди. (Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ қўмитасининг 2025-йил 11-январдаги 16/1-03885-сонли маълумотномаси). Натижада бюджет тизими бюджетлари ўртасида бириктирилган ва тартибга солувчи солиқларни оптимал тақсимланиш жараёни ҳисобига маҳаллий бюджетларнинг молиявий барқарорлигини таъминлаш имконияти ошди.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish