Зухурова Дилрабо Абдулазиз қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Талаба қизларда “Мен” концепцияси шакилланишига таъсир этувчи ижтимоий психологик омиллар” мавзусидаги 19.00.05 – “Ижтимоий психология. Этнопсихология” (Психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2024.2.PhD/P857
Илмий раҳбар:Мухамедова Дилбар Гафурджановна, психология фанлари доктори (ДСc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, PhD.03/30.12.2021.P.01.07.
Расмий оппонентлар: Ш.Р.Баратов, психология фанлари доктори, профессор; Н.Х. Лутфуллаева, психология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент Давлат Шарқшунослик Университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Талаба қизларда «Мен»концепциясининг шаклланишига таъсир этувчи ижтимоий -психологик омилларни ўрганишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талаба-қизларда рефлексив Меннинг динамик хусусиятига кўра, биринчи ва учинчи курс талабаларида молиявий фаровонлик, мулкка эга бўлиш ва ҳаётдаги моддий имкониятларга интилиш билан боғлиқ моддий “Мен”нинг кучли ифодаланиши, тўртинчи курсда эса шахснинг ўзини чуқурроқ англаши билан мулоқотчанликнинг кучайиши, ижтимоий “Мен”нинг барқарорлашиб бориши аниқланган;
талаба-қизларнинг “Мен концепцияси” конформизм, анъаналар, меҳрибонлик, унверсализм, рағбатлантириш, гедонизм, ютуқларга эришиш, хавфсизлик каби устувор норматив-идеалларнинг қизларда ижтимоий қиёфани динамик ривожлашига таъсири туфайли қадриятлар тизимига боғлиқ шаклланиши аниқланган;
таълим жараёнидаги шахслараро муносабатларда талаба-қизларнинг фаоллиги, мулоқотчанлиги, устунликка, ҳаётда тассуротларни излашга ва атрофдагиларнинг диққатини жалб қилишга интилиши, экстровертлиги билан боғлиқ дифференциал хусусиятларига кўра “моддий Мен” образи ўқув фаолиятида кучли намоён бўлиши исботланган;
талаба-қизларнинг “Мен концепцияси”ни шаклланишида шахснинг ижтимоий роллари билан боғлиқ коммуникатив, моддий “Мен”и мулоқотчанлик, атрофдагиларни диққатини жалб қилишга интилиш ва экстровертлик фазилатларини шахслараро муносабатларда устувор намоён бўлишига асосланиб “аттракция” муҳим ижтимоий психологик хусусият эканлиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
талаба-қизларнинг “Мен” концепцияси шакилланишига таъсир этувчи “Конформизм”, “Анъаналар”, “Меҳрибонлик”, ” Универсализм”, “Мустақиллик”, “Рағбатлантириш”, “Гедонизм”, “Ютуқларга эришиш”, “Устунлик қилиш”, “Хавфсизлик” каби асосий ижтимоий-психологик омиллар тизимли равишда аниқланиб, уларнинг мазмун-моҳияти ва ўзаро алоқадорлигини далиллашга оид илмий натижалар Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказнинг 5-сон буйруғига асосан бўлғуси амалиётчи психологларни тайёрлашда “Итимоий психология” модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказнинг 2025-йил 10-март ПМ-317а сон маълумотномаси). Натижада талаба-қизларнинг “Мен концепцияси шакилланишига таъсир этувчи қадрятлар тизимини ўрганиш имкони кенгайтирилган;
талаба-қизларда “Мен концепцияси”ни шакллантирувчи сабаблар уларга таъсир этувчи “курс динамикаси”, “мустақиллик”, “мулоқотмандлик”, “курашга тайёрлик” эмпирик тадқиқотлар орқали аниқланиб, диагностик воситалар ёрдамида исботлашга оид натижалар Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказнинг 5-сон буйруғига асосан бўлғуси амалиётчи психологларни тайёрлашда “Ижтимоий психология” модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказнинг 2025-йил 10-март ПМ-317а сон маълумотномаси). Натижада талаба қизларда реал гуруҳдаги хулқнинг асосий тенденсиялари диагностикасини “мен” концепцияси билан боғлиқлиги ва курс динамикасини ўрганишга шароит яратилган;
талаба-қизларда “Мен концепцияси” нинг таркибий тузилмаси аниқланиб, ”Жисмоний Мен”, “Моддий Мен”, “Коммуникатив Мен” ва “Ижтимоий Мен” “Фаол Мен”, “Истиқболдаги Мен”, компонентлари ва уларга таъсир этувчи ижтимоий-психологик омиллар яъни шахслараро муносабатлар, коммуникатив компитентлик, ҳозирги кундаги ҳолати эмпирик тадқиқот ва статистик таҳлил асосида ўрганилиб, уларнинг ўзаро боғлиқлиги далиллашга оид маълумотлар Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказнинг 5-сон буйруғига асосан бўлғуси амалиётчи психологларни тайёрлашда “Ижтимоий психология” модулига киритилган. (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказнинг 2025-йил 10-март ПМ-317а сон маълумотномаси). Натижада талаба қизларда “мен” концепцияси шакилланишининг таркибий тузилишини ўрганиш самарадорлиги ошган;
талаба-қизларда “Мен концепцияси” шаклланишига таъсир этувчи ижтимоий-психологик омилларни аниқлаш мақсадида, махсус ижтимоий-психологик сўровнома ишлаб чиқилиб, сўровноманинг самарадорлиги эксперимент асосида синовдан ўтказилган ҳолда, амалий натижалар орқали исботланган ва шу билан бирга “мен концепцияси ва шахс хусусиятлари бўлган “фаоллик-пссивлик”, “атракция” “экстроверсия-интроверсия”, “устунлик қилиш-бўйсуниш” билан ўзаро корреляцион боғлиқликларни исботлашга оид натижалар Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказнинг 5-сон буйруғига асосан бўлғуси амалиётчи психологларни тайёрлашда “Ижтимоий психология” модулига киритилган. (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказнинг 2025-йил 10-март ПМ-317а сон маълумотномаси). Натижада талаба қизларда “Мен” концепцияси ва шахс хусусиятларини боғлиқлигини аниқлашга эришилган.