Касимова Зилола Ғуломиддин қизининг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Туризмни ривожлантиришда ижтимоий медиа маркетинг самарадорлигини ошириш методологиясини такомиллаштириш”, 08.00.11-“Маркетинг”, 08.00.17 - “Туризм ва меҳмонхона фаолияти”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2. DSc/Тar987.
Илмий маслаҳатчи: Алиева Маҳбуба Тойчиевна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.12.2020.I.16.02.
Расмий оппонентлар: Расмий оппонентлар сифатида Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси академиги, иқтисод фанлари доктори, профессор Саидаҳрор Саидаҳмедович Ғуломов, иқтисод фанлари доктори, профессор Сафаров Баходир Шахриярович, иқтисод фанлари доктори, профессор Акрамов Тоҳир Абдираҳмонович.
Етакчи ташкилот: Қорақалпоғистон Республикасидаги Қорақалпоқ Давлат Университети тавсия этилсин.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Туризмни ривожлантириш инновацион методологиясини ишлаб чиқиш, бунда ижтимоий медиа маркетинги орқали уларнинг самарадорлигини оширишга йўналтирилган стратегик ёндашувларни такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра, “туризмда ижтимоий медиа” туризм соҳасида брендларни ривожлантириш ва мижозлар билан интерактив мулоқотни таъминлашда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, у туристик компаниялар ва маҳаллий ҳокимиятлар ўртасида самарали алоқалар ўрнатиш, мақсадли аудиторияни жалб қилиш ва мижозларнинг фикр-мулоҳазаларини йиғиш орқали туристлар тажрибасини яхшилашга хизмат қилади, шу билан бирга, рақамли трансформация ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш нуқтайи назаридан такомиллаштирилган;
туристик корхоналарнинг ижтимоий медиа кўрсаткичлари ва туристик оқимлар ўртасидаги корреляцион модел ишлаб чиқилди, бунда панел маълумотлар асосида самарадорлик кўрсаткичларининг юқори боғлиқлиги (Р = 0.78) аниқланган ва харажатларни 25 %га оптималлаш таклиф этилган;
туристик контентнинг жалб этувчанлиги ва релевантлигини баҳолашнинг аналитик модели яратилди, бунда сентимент таҳлил (70 % ижобий натижа) ва ТФ-ИДФ алгоритми (0.12-0.13 юқори кўрсаткич) асосида контент самарадорлигининг миқдорий кўрсаткичлари инобатга олинган ҳолда такомиллаштирилган;
туризм соҳасида ижтимоий медиа маркетинги самарадорлигининг регрессион модели (Р² = 0.741) яратилди, бунда маркетинг инвестициялари рентабеллигини кўп омилли таҳлил (Ф = 53.663, п < 0.01) асосида баҳолаш таклиф этилган;
Ўзбекистонда туризм соҳасининг истиқболдаги ривожланишига таъсир этувчи ижтимоий медиа маркетинг ва рақамли инфратузилма кўрсаткичлари инобатга олинган ҳолда хорижий туристлар сони ҳамда туризм хизматлари экспортининг 2030 йилгача прогноз ссенарийлари ишлаб чиқилди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Олий таълим муассасаларида инклюзив таълимни ривожлантиришда ижтимоий маркетинг воситаларидан фойдаланишни такомиллаштириш борасида ишлаб чиқилган илмий таклиф ва тавсиялар асосида:
Услубий ёндашувга кўра “туризмда ижтимоий медиа” туризм соҳасида брендларни ривожлантириш ва мижозлар билан интерактив мулоқотни та'минлашда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, у туристик компаниялар ва маҳаллий ҳокимиятлар ўртасида самарали алоқаларни ўрнатиш, мақсадли аудиторияни жалб қилиш ва мижозларнинг фикр-мулоҳазаларини йиғиш орқали туристлар тажрибасини яхшилашга хизмат қилади, шу билан бирга, рақамли трансформация ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш нуқтайи назаридан такомиллаштиришга оид назарий ва услубий материаллардан олий ўқув юртлари талабалари учун тавсия этилган «Бренд бошқаруви» дарслигини тайёрлашда фойдаланилган (Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг 2024 йил 25 апрелдаги 111-13-сон буйруғи). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида маркетинг йўналишидаги талабаларда талабалар ва бошқа манфаатдор туристик компаниялар, маҳаллий ҳокимиятлар ва туристлар ўртасида мулоқотни ривожлантириш учун ижтимоий медиа маркетингини қўллашни ўз ичига олган. Бу, шунингдек, инновацияларни қўллаб-қувватлаб, туризм индустриясининг глобал рақобатбардошлигини оширади ва туризмда ижтимоий медиа тушунчаси юзасидан назарий билимларни янада чуқурлаштириш имкони яратилган;
Туристик корхоналарнинг ижтимоий медиа кўрсаткичлари ва туристик оқимлар ўртасидаги корреляцион модел ишлаб чиқилди, бунда панел ма'лумотлар асосида самарадорлик кўрсаткичларининг юқори боғлиқлиги (Р = 0.78) аниқланган ва харажатлар 25% га оптималлаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузурида Туризм қўмитаси таркибидаги “Mega Tour”, “Delfin Travel”, “Bekas Travel”, “Coastal Windf Tour”, “Four Tour” МЧЖлар фаолиятига жорий этилган. этилган Натижада “Мега Тоур”, “Делфин Травел”, “Бекас Травел”, “Cоастал Wиндф Тоур”, “Фоур Тоур” МЧЖлар 2024 йил якуни бўйича корхонанинг ижтимоий медиа маркетингидаги фаолияти самарадорлиги 35% га ошган, мижозлар базаси 2.5 баробарга кенгайган ва маркетинг харажатлари 25% га оптималлаштиририлган;
Туристик контентнинг жалб этувчанлиги ва релевантлигини баҳолашнинг аналитик модели яратилди, бунда сентимент таҳлил (70% ижобий натижа) ва ТФ-ИДФ алгоритми (0.12-0.13 юқори кўрсаткич) асосида контент самарадорлигининг миқдорий кўрсаткичлари инобатга олган ҳолда такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузурида Туризм қўмитаси таркибидаги “Mega Tour”, “Delfin Travel”, “Bekas Travel”, “Coastal Windf Tour”, “Four Tour” МЧЖлар фаолиятига жорий этилган. этилган Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида 2024 йил якуни бўйича “Mega Tour”, “Delfin Travel”, “Bekas Travel”, “Coastal Windf Tour”, “Four Tour” МЧЖда миллий туристик портали фаолиятига жорий этилган таҳлил модели қуйидаги натижаларга олиб келди: туристик обектлар ҳақидаги ижобий фикрлар 70% га етди; контент релевантлиги кўрсаткичи 0.13 даражасига кўтарилди; туристик ма'лумотлар базаси 55% га оптималлаштирилди.
Туризм соҳасида ижтимоий медиа маркетинги самарадорлигининг регрессион модели (Р² = 0.741) яратилди, бунда маркетинг инвестициялари рентабеллиги кўп омилли таҳлил (Ф = 53.663, п < 0.01) асосида баҳолаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузурида Туризм қўмитаси таркибидаги “Mega Tour”, “Delfin Travel”, “Bekas Travel”, “Coastal Windf Tour”, “Four Tour” МЧЖлар фаолиятига жорий этилган. Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида 2024 йил якуни бўйича “Mega Tour”, “Delfin Travel”, “Bekas Travel”, “Coastal Windf Tour”, “Four Tour” МЧЖлар фаолиятига жорий этиш натижасида компаниянинг ижтимоий медиа маркетингидаги фаолияти РОИ кўрсаткичи 31,2 фоизга яхшиланган.
Ўзбекистонда туризм соҳасининг истиқболдаги ривожланишига таъсир этувчи ижтимоий медиа маркетинг ва рақамли инфратузилма кўрсаткичлари инобатга олинган ҳолда, хорижий туристлар сони ҳамда туризм хизматлари экспортининг 2030-йилгача прогноз ссенарийлари ишлаб чиқилди. Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичлардан Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган 2024-2030 йилларда О'збекистонда туризм соҳасини рақамлаштириш консепсияси асосий параметрларини ўзаро мувофиқлаштириш имкони яратилган.