Зуннунова Динора Эргашевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Нордон сутли «Шифо» ичимлиги ишлаб чиқариш технологияси», 02.00.17 - Қишлоқ хўжалик ва озиқ-овқат маҳсулотларига ишлов бериш, сақлаш ҳамда қайта ишлаш технололгиялари ва биотехнологиялари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2.PhD/Т5043.
Илмий раҳбар: Акрамова Раъно Рамизитдиновна, техника фанлари фалсафа доктори (ПҳД), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, DSc.03/30.12.2019.Т.04.01.
Расмий оппонентлар: Серкаев Қамар Пардаевич, техника фанлари доктори, доцент; Мирзарахметова Дилбар Тохтамуратовна, техника фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: органолептик хоссалари ва кимёвий таркиби бўйича қимизга муқобил бўлган парҳезбоп нордон сутли «ШИФО» ичимлиги ишлаб чиқариш технологиясини яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
турли ҳудудларда тайёрланган қимиз намуналарининг сифат ва миқдорий таркиби аниқланиб, микрофлоранинг 55 % спора ҳосил қилувчи ва ҳосил қилмайдиган ёввойи плёнкали ачитқилар ва моғор замбуруғлари эканлиги исботланган;
миқдори 838×106 дан 2416×106 KHB (KOE)/ml бўлган ёввойи плёнкали ачитқилар ва моғор замбуруғли қимиз истеъмолга яроқсиз ва соғлиқ учун хавфли эканлиги асосланган;
иссиққа чидамли таёқчалар ва қатиқ зардобининг хушбўй ҳид ҳосил қилувчи стрептококклари, дисбактериоз ва ошқозон-ичак касалликларини даволашда қўлладиган Линех ва Lacto-G бактерияларининг нордон сутли ичимлик тайёрлашдаги самараси исботланган;
сут зардобини ачитиш учун қимиз таркибидан Торула кумис шт.7 ва Саcчаромйcес овиформис шт. К-96 вино ачитқилари аниқланган;
сутни ивитишда ва сут зардобини ачитишда томизғи материали сифатида ишлатиладиган бифидо- ва лакто-бактерияларнинг миқдорлари, ўсиши учун керакли кардинал ҳарорат чегаралари асосланган;
органолептик хоссалари ва кимёвий таркиби бўйича қимизга муқобил бўлган парҳезбоп нордон сутли «ШИФО» ичимлиги ишлаб чиқариш технологияси яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Органолептик хоссалари ва кимёвий таркиби бўйича қимизга муқобил бўлган парҳезбоп нордон сутли «ШИФО» ичимлиги олиш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
янги сутли нордон «ШИФО» ичимлигини ишлаб чиқариш технологияси Ўзбекистон Республикаси «Озиқ-овқат саноати уюшмаси»нинг «2024-2026 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган (Ўзбекистон Республикаси «Озиқ-овқат саноати уюшмаси»нинг 2025 йил 11 январдаги 11-05/01-25-сонли маълумотмаси). Натижада, таркибида 5% топинамбур қиёми бўлган нордон сутли функсионал ичимлик ишлаб чиқариш имкониятини беради;
ёғсизлантирилган сут зардоби ва нордон сутли ичимлик ишлаб чиқариш технологияси Ўзбекистон Республикаси «Озиқ-овқат саноати уюшмаси»нинг «2024-2026 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган (Ўзбекистон Республикаси «Озиқ-овқат саноати уюшмаси»нинг 2025 йил 11-январдаги 11-05/01-25-сонли маълумотмаси). Натижада, сут иккиламчи маҳсулотларини қайта ишлаб «ШИФО» нордон сутли ичимлик ишлаб чиқариш имконини беради.