Умаров Хусанбой Рустамовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Ўқувчиларда жиноят ва жазога доир билимларни ривожлантириш методикасини такомиллаштириш” мавзусидаги 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (ҳуқуқ).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Ped5198
Илмий раҳбар: Мадумаров Талантбек Толибжонович юридик фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилаётган муассаса номи: Андижон давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети DSC.32/30.12.2020.Yu.74.01 рақамли Илмий кенгаш қошидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Абдураҳимова Дилфузахон Алиевна педагогика фанлари доктори, профессор, Турсунов Фаррух Ғуломович педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўқувчиларда жиноят ва жазога доир билимларни ривожлантириш методикасини такомиллаштиришга доир илмий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ўқувчиларнинг жиноят ва жазога доир билимларини ривожлантиришга қаратилган ҳуқуқий-тарбиявий таълим имкониятлари тизимли равишда ҳуқуқий саводхонликни ошириш, тафаккурни интегратив юксалтириш, таълимни тарбия билан бир вақтда амалга ошириш каби ўқув-тарбиявий параметрларни таълим тизимига интеграция қилиш асосида ривожлантирилган;
ўқувчиларнинг жиноят ва жазога доир билимларини ривожлантириш тизимининг амалий компоненти ҳуқуқий фикрлаш фаоллигини ҳуқуқий тарбия асосида таъминлаш, витаген (ҳаётий) машқлар мажмуининг рефлексивлик даражасини дарс машғулотлари ва мустақил топшириқлар асосида кенгайтириш орқали такомиллаштирилган;
ўқувчиларнинг жиноят ва жазога оид билимларини ривожлантиришнинг дидактик таъминоти ўзаро ҳуқуқий маълумот алмашишнинг интегративлик, диагностик, ташкилий каби малакалар доирасини анъанавий ва аралаш таълим шароитида аҳлоқий дилеммаларни муҳокама қилиш, ҳуқуқбузарликлар бўйича дебатлар, жиноят ва унинг оқибатлари бўйича муҳокамалар ўтказишни кенгайтириш орқали кенгайтириб боришнинг репродуктив босқичларини лойиҳалаш асосида такомиллаштирилган;
жиноят ва жазога оид билимларни ривожлантиришнинг технологик асослари жиноятга жавобгарликнинг муқаррарлигини, жазонинг қатъийлигини ва тарбиявий йўналтирилганлигини ўқувчиларнинг дунёқарашига ахлоқий-ҳуқуқий аксиома сифатида киритиш ва интеграциялашга устуворлик бериш асосида аниқлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўқувчиларда жиноят ва жазога доир билимларни ривожлантириш методикасини такомиллаштиришга оид тадқиқотда олинган илмий натижалар асосида:
ўқувчиларнинг жиноят ва жазога доир билимларини ривожлантиришга қаратилган ҳуқуқий ва ахлоқий-тарбиявий таълим имкониятлари ҳуқуқий саводхонлик ва ахлоқий тафаккурни интегратив юксалтиришга йўналтирилган инсонпарварлик ҳамда таълим-тарбия бирлиги ва уйғунлиги каби ўқув-тарбиявий параметрларни киритиш асосида оширилганлигига доир янгиликларидан Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг “Жамиятда ҳуқуқий таълимни ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг 2024-йил 19-январдаги 4-сонли далолатномаси). Тадқиқот натижаларининг амалиётга жорий этилиши ўқувчиларда жиноят ва жазога доир билимларни ривожлантириш орқали вояга етмаганлар ўртасида жиноятчиликни олдини олишга хизмат қилди;
ўқувчиларнинг жиноят ва жазога доир билимларини ривожлантириш тизимининг амалий компоненти ҳуқуқий фикрлаш фаоллигини ҳуқуқий билим ва ахлоқий тарбия асосида таъминлаш, витаген (ҳаётий) машқлар мажмуининг рефлексивлик даражасини дарс машғулотлари ва мустақил топшириқлар асосида кенгайтириш орқали такомиллаштирилганлигига доир янгиликларидан ҳудудий бошқармалар томонидан Мактабларда ҳуқуқий саводҳонлик ойлигини ўтказишга доир тадбирлар режасини ишлаб чиқишда фойдаланилган(Ўзбекистон Республикасининг Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2024-йил 19-февралдаги 04-02/3-166-сон маълумотномаси). Натижада ўқувчиларнинг жиноят ва жазога доир билимларини ривожлантиришга йўналтирилган “Давлат ва ҳуқуқ асослари” фани орқали амалга ошириладиган педагогик машғулотлар самарадорлигига доир илмий-методик тавсиялар ишлаб чиқилган;
ўқувчиларнинг жиноят ва жазога оид билимларини ривожлантиришнинг дидактик таъминоти ўзаро ҳуқуқий маълумот узатишнинг интегративлик даражасини мавзулар ва машғулотлар хусусиятларига кўра қатъий белгилаш, диагностик, ташкилий каби малакалар доирасини анъанавий ва аралаш таълим шароитида кенгайтириб боришнинг репродуктив босқичларини лойиҳалаш асосида такомиллаштирилганлигига доир янгиликларидан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2023-йил учун чора-тадбирлар дастурининг VII йўналишида белгиланган мамлакатда ёшлар маънавий тарбиясини тизимли ташкил этишга қаратилган “Узлуксиз маънавий тарбия консепсияси” асосида барча тизимларда белгиланган вазифаларни босқичрна-босқич амалга оширишни услубий таъминлаш мавзусида тарғибот ишларини ташкил этиш ва ўтказишда фойдаланилган (Республика маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги ижтимоий маънавий тадқиқотлар институти 2024-йил 20-февралдаги 84-сон маълумотномаси).Натижада, ўқувчиларда жиноят ва жазо тушунчаларига доир билимларни ривожлантириш усуллари ва ўқитиш технологиялари, ўқув режа ва дастурларини дидактик жиҳатдан такомиллаштиришга эришилди;
ўқувчиларнинг жиноят ва жазога оид билимларни ривожлантиришнинг технологик асоси ҳуқуқий ишончсизликни бартараф этишга доир коррексион-тарбиявий фаолият тамойилларини жиноятга жазо муқаррарлиги ҳамда жазонинг қатъийлиги ва тарбиявийлигини ахлоқий-ҳуқуқий дунёқараш сифатида киритиш ва интеграциялашга устуворлик бериш асосида аниқлаштирилганлигига доир илмий-методик тавсиялардан “Jan Mone Европа тадқиқотлари маркази” томонидан амалга оширилган 600528-EPP-1-2020-1-UZ-EPPJMO-CoE рақамли лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг 2020-йил 13-октябрдаги 01/4-1013-сонли маълумотномаси). Натижада, мазкур лойиҳанинг назарий-методологик асосларини шакллантиришга ва жамиятда жиноят ва жазо қонунчлиги ва амалиёти бўйича билимларни аниқлашга қаратилган фаолият самарадорлигига эришилди.