Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдукаримова Динара Нуритдиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Пахта уруғларига экишдан олдин ишлов бериш учун самарали композицион кимёвий препаратларни ишлаб чиқиш», 02.00.07 – Композицион, лок-бўёқ ва резина материаллари кимёси ва технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.PhD/Т5214.
Илмий раҳбар: Негматова Комила Сайибжановна, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети «Фан ва тараққиёт» ДМ.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети «Фан ва тараққиёт» ДМ, DSc.03/30.12.2019.К/Т.03.01. 
Расмий оппонентлар: Аманов Мухтар Рахматович, техника фанлари доктори, профессор; Юлчиева Сурайё Бахрамовна, техника фанлари доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Тошкент кимё-технология институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: пахта уруғларига экишдан олдин ишлов бериш учун самарали композицион кимёвий препаратларни ишлаб чиқишдан  иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
пахта уруғларини экишдан олдин ишлов бериш учун госсипол смоласи, Nа-КМЦ ва формалинни ўз ичига олган композицион кимёвий препаратларнинг самарали таркиби ишлаб чиқилган;
мавжуд аналогларга нисбатан юқори биологик самарадорликни намоён қилувчи композицион кимёвий препарат компонентларининг ўзаро таъсир механизмлари, композицияларнинг барқарорлиги ва юқори эксплуатацион хусусиятлари асосланган;
олинган препаратлар илдиз чириши ва гоммоз касалликларига қарши 81,2% гача биологик самарадорлик билан пахта уруғини ҳимоялаши аниқланган;
маҳаллий хомашё ва саноат чиқиндилари асосида яратилган композицион кимёвий препаратни дала шароитида қишлоқ хўжалиги экинларига қўллаш бўйича ўтказилган тадқиқотлар асосида препаратларнинг технологик яроқлилиги ва самарадорлигини оширилганлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Пахта уруғларига экишдан олдин ишлов бериш учун самарали композицион кимёвий препаратларни ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ишлаб чиқилган «FT-XM-KOMPOZIT»-6 ва «FT-XM-KOMPOZIT»-8 препаратлари пахта уруғларини экишдан олдин қайта ишлаш учун Фарғона вилояти Олтиариқ тумани «Нозимахон Махмура» фермер хўжалигида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025 йил 9 апрелдаги 05/04-04-131-сонли маълумотномаси). Натижада, пахта уруғининг униб чиқишини 3-5 кунга тезлаштириш ва ишлов берилмаган чигитларга нисбатан униб чиқиш самарадорлиги 10-15%га ошириш имконини берган;
«FT-XM-KOMPOZIT»-6 ва «FT-XM-KOMPOZIT»-8 препаратлари Фарғона вилояти Қува тумани «Азиз Сардор Диёра» фермер хўжалигида пахта уруғларини қайта ишлаш жараёнида амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025 йил 9 апрелдаги 05/04-04-131-сонли маълумотномаси). Натижада, ҳосилдорликни гектарига 5,5 центнергача ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish