Юлдашев Шоҳруҳ Шоназар ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Кремний ва органик моддаларни ўз ичига олган эритмалардан уранни сорбсиялашнинг физик-кимёвий ва технологик асосларини тадқиқ қилиш», 02.00.19 – Камёб, нодир ва радиоактив элементлар технологияси, 04.00.14 – Фойдали қазилмаларни бойитиш (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.PhD/К960.
Илмий раҳбарлар: Шарафутдинов Улугбек Зиятович, техника фанлари доктори, профессор; Курбанов Машхур Амонович, техника фанлари доктори, доцент. 
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Навоий бўлими, Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Умумий ва ноорганик кимё институти ҳузуридаги DSc.02/05.05.2023.К/Т.35.02 рақамли Илмий кенгаш асосидаги бир марталик Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Гуро Виталий Павлович, кимё фанлари доктори, профессор; Алматов Илхомжон Мирзабек ўғли, техника фанлари доктори. 
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: сорбсия усулларидан фойдаланиб, маҳсулдор эритмалардаги кремний бирикмалари ва органик моддалар иштирокида уранни ажратиб олиш самарадорлигини оширишга йўналтирилган технологик ва техник ечимларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк маротаба маҳсулдор эритмалардан сорбсия жараёнида уранни ажратиб олишга кремний ва органик бирикмаларнинг салбий таʼсири ўрганилган бўлиб унинг миқдори 1,2–14,0 мг/г оралиғида эканлиги аниқланган;
кремний сақловчи рангли комплекс ҳосил бўлишига ва оптик зичликни ўлчашга асосланган таҳлил натижаларини ўрганиш асосида, маҳсулдор эритмалар ва ионит таркибидаги кремний диоксидини аниқлаш методикаси ишлаб чиқилган;
маҳсулдор эритмаларда кремний миқдорининг 1000 мг/л гача ошиши уранга нисбатан анионит сиғимини эритмада уран концентрацияси 0,005 г/л бўлганда 25% га ва 0,150 г/л бўлганда 9% га камайтириши аниқланган;
уранни ажратиш жараёнида органик моддалар иштирокида эмулсия ҳосил бўлишида кимёвий консентратни желатин билан қайта ишлаш натижасида кремнийдан тозалаш даражаси 41% ни ташкил этиши аниқланган; 
уран ажратиб олиш технологиясини такомиллаштириш, жумладан чўкма ҳосил қилиш, филтрлаш ва уран таркибли чўкиндиларни қайта ишлаш жараёнларини ўз ичига олган ҳолда, уранни ажратиб олиш даражасини 8% га ошириш имконини бериши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Уранни маҳсулдор эритмалардан ажратиб олишнинг такомиллаштирилган технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
МВИ № С-64:2024 фотометрик усул ёрдамида технологик эритмалардаги кремний-ионларнинг масса консентрациясини ўлчаш усули “Навоий кон-металлургия комбинати” АЖ Марказий илмий-тадқиқот лабораториясида амалиётга жорий этилган (Навоий кон-металлургия комбинати” АЖнинг 2024 йил 27 ноябрдаги 23/01-01-07/744-сон маълумотномаси). Натижада, уран рудаларини сулфат кислота ёрдамида ер остида эритмага ўтказишда эритмалардаги кремний-ионларни аниқлаш имконини берган;
желатин кўринишидаги органик модда қўллаб коагуляция усули билан эритмаларни кремнийдан тозалаш усули “Навоий кон-металлургия комбинати” АЖ Марказий илмий-тадқиқот лабораториясида амалиётга жорий этилган (Навоий кон-металлургия комбинати” АЖнинг 2024 йил 27 ноябрдаги 23/01-01-07/744-сон маълумотномаси). Натижада, суюқ-қаттиқ нисбати (Қ:С=1:10) бўлганда кремнийдан тозалаш даражаси 41% бўлиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish