Sayt test rejimida ishlamoqda

Тула Нодирбек Баҳодир ўғлининг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Демографик жараёнлар ва меҳнат бозорининг ўзаро боғлиқлигини статистик тадқиқотини такомиллаштириш», 08.00.06–Эконометрика ва статистика (иқтисодиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.3.PhD/Iqt287.

Илмий раҳбар:  Набиев Хамидулла, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.27.06.2017.I.16.01.

Расмий оппонентлар: Ғойибназаров Баҳодир Каримович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Набиходжаев Аббас Абдупаттахович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.

Етакчи ташкилот: Тошкент молия институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон Республикасининг меҳнат бозори ва демографик жараёнлар ўзаро боғлиқлигининг статистик тадқиқотини такомиллаштириш бўйича таклифлар ва тавсия ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

меҳнат ресурслари сонининг ўзгаришига таъсир этувчи демографик омилларни ўзаро боғлиқлигининг (туғилиш, ўлим даражалари, миграция кўрсаткичи, ёш-жинс пирамидаси) баҳолаш усули миқдорий ва сифат кўрсаткичлари асосида такомиллаш-тирилган;

ҳудудларнинг меҳнат ресурслари, табиий ва механик ҳаракатини ифодаловчи коэффициентлари бўйича гуруҳларга ажратиш тизими ранг ва рейтинг баҳолаш тизими асосида такомиллаштирилган;

меҳнат бозори кўрсаткичлари мувозанатини таъминлашда республика аҳолисининг турли ижтимоий гуруҳлари (аҳолининг этник таркиби, жинси, ёши бўйича ва ҳ.к.) бўйича таъсири ишлаб чиқилган;

республика миқёсида аҳолини рўйхатга олиш тадбирини ўтказиш ишларини ташкил этишда анъанавий (қоғоз сўровномалар тўлдириш)  планшет ва PAS (population analysis system) дастурини ишлатиш усулларидан фойдаланиш тамойиллари такомиллаштирилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Демографик жараёнларнинг ва меҳнат бозорини ўзаро боғлиқлигини статистик ўрганишни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

меҳнат ресурсларини шаклланишига таъсир этувчи демографик омилларнинг баҳолаш усулини миқдорий ва сифат кўрсаткичлари асосида такомиллаштириш бўйича берилган таклиф Давлат статистика қўмитасининг 2018 йил 11 январдаги 7-сон буйруғи билан амалиётга жорий этилган (Давлат статистика қўмитасининг 2018 йил 23 майдаги 01/1-12-17/2-156-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши республикада меҳнат ресурсларини шаклланишига таъсир этувчи демографик омилларни чуқур статистик таҳлил этишга ва таҳлилларда фойдаланиладиган статистик кўрсаткичлар таркибини кенгайишига олиб келган;

ҳудудларнинг меҳнат ресурслари, табиий ва механик ҳаракати  коэффициентлари бўйича рейтинг баҳолаш орқали гуруҳларга ажратиш тизимини қўллаш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар Давлат статистика қўмитасининг 2018 йил 11 январдаги 7-сон буйруғи билан амалиётга жорий этилган (Давлат статистика қўмитасининг 2018 йил 23 майдаги 01/1-12-17/2-156-сон маълумотномаси). Натижада тегишли идоралар томонидан ишлаб чиқиладиган иқтисодий ривожланиш дастурларида бевосита ҳудудларда содир бўладиган туғилиш, ўлим ва аҳолининг табиий ўсиши каби кўрсаткичларнинг таъсири, шунингдек паст ва юқори даражадаги туғилиш, ўлим ва аҳолининг табиий ўсиши коэффициентларининг ҳудудлар бўйича белгиланган рейтинглари иқтисодий дастурлар самарасини статистик таҳлил қилишда кенг фойдаланиш имконини берган;

меҳнат бозори кўрсаткичлари мувозанатини таъминлашда республика аҳолисининг турли ижтимоий гуруҳлари (аҳолининг этник таркиби, жинси, ёши ва ҳ.к. бўйича) таъсирини аниқлаш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар Давлат статистика қўмитасининг 2018 йил 11 январдаги 7-сон буйруғи билан амалиётга жорий этилган (Давлат статистика қўмитасининг 2018 йил 23 майдаги 01/1-12-17/2-156-сон маълумотномаси). Натижада меҳнат бозори кўрсаткичларини таҳлил этиш ва прогнозлаштиришда аҳолининг турли ижтимоий гуруҳлари, яъни аҳолининг этник таркиби, жинси, ёши каби кўрсаткичларнинг меҳнат бозори кўрсаткичлари шаклланишига таъсирини статистик таҳлилларида фойдаланиш  имконини берган;

аҳоли сонининг таркиби, меҳнат ресурслари ва иш билан бандлик кўрсаткичларини ҳудудлар кесимида жойлашуви бўйича ҳисобини такомиллаштириш юзасидан республика миқёсида аҳолини рўйхатга олиш тадбирини ўтказиш ишларини ташкил этиш бўйича берилган тавсиялар Давлат статистика қўмитаси фаолиятига жорий этилган (Давлат статистика қўмитасининг 2018 йил 23 майдаги 01/1-12-17/2-156-сон маълумотномаси). Мазкур тавсиялар Давлат статистика қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикасида аҳолини рўйхатга олиш тадбирини ўтказиш концепцияси лойиҳасини тайёрлашга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish