Липартия Мэри Гивиевнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Болаларда лимфопролифератив касалликлар: клиник-иммунологик хусусиятлар ва эрта ташхис қўйиш», 14.00.09 – Педиатрия ва 14.00.29 – Гематология ва трансфузиология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.4.DSc/Tib450.
Илмий маслаҳатчилар: Ашурова Дилфуза Ташпулатовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Каримов Хамид Якубович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент педиатрия тиббиёт институти ҳузуридаги DSc.04/30.12.2019.Tib.29.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Шомансурова Элмира Амануллаевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Сулайманова Дилором Нагаловна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Исхаков Элдор Жасурович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тақдиқотнинг мақсади: болаларда лимфопролифератив касалликларнинг клиник-иммунологик, морфологик ва генетик хусусиятларини комплекс ўрганиш орқали эрта ташхис қўйиш ва патологик жараён кечишини прогнозлаштиришни оптималлаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистондаги болалар популяциясида лимфопролифератив касалликларнинг эпидемиологик таҳлили асосида ёшга боғлиқ трансформацияни аниқланиб, ўткир лимфобласт лейкози устунлигидан (0-3 ёш гуруҳида 70% гача) Ходжкин лимфомаси устунлигига (12-18 ёш гуруҳида 55% гача) ўтиши, гематологик бузилишлар частотаси 2,5-4 баробар пасайиши ва лимфопролифератив симптоматиканинг 40-60% га ошиши билан кечиши исботланган;
болаларда лимфопролифератив касалликларнинг дифференциал ташхислаш бир неча омилга боғлиқлиги асосланиб, бунда бемор ёши (5 ёшдан катта) – 78,6%да, оилавий анамнездаги оғирлашиши – 63,2%да, яллиғланиш касалликлари рецидиви – 87,3%да аниқланиши, ҳамда клиник аломатлар лимфоаденопатия (91,4%), узоқ вақт тана харорати кўтарилиши (69,9%) ва гепато/спленомегалия (53,9%) учраши эрта ташхислаш спекторининг муҳим белгилар эканлиги исботланган;
лимфопролифератив касалликлар билан оғриган болаларда иммунологик кўрсаткичлар экспрессияси CD19, CD20 ва HLA-DR - 100%, CD37, CD38 ва CD10 - 97% аниқланиши, Ki67 пролифератив фаоллиги 100% бўлиши беморлар қонида патологик жараён мавжудлигини ва хавфли ўсма касаллиги ривожланишини аниқлайдиган асосий биомаркерлар эканлиги исботланган;
лимфопролифератив касалликлар билан оғриган болаларда цитогенетик тахлил асосида беморларда икки кариотип клони – хромасомалардаги ўзгаришлар 1,5 баробар ошиши (клонал гиподиплоидия – 75%) ва структур аномалиялар ўзгариши (гаплоидия - 25%) аниқланиб, болаларда касалликнинг шаклланишининг генетик маркёри ва асосий омили прогностик аҳамиятга эга бўлган генетик детерминантлар эканлиги исботланган;
лимфопролифератив касалликлар билан оғриган болаларда компрессион эластография асосида метастатик лимфотугунларда қаттиқ зичлик (SR=9,5±0,3), реактив лимфотугунларда эса юмшоқ зичлик (SR=1,5±0,2) кузатилиб, метастатик зарарланишга нисбатан солиштирилганда реактив зарарланиш 6,3 баробар паст бўлиб, лимфотугунлардаги ўзгаришларни ва тўқималарнинг турли қисмларидаги зичликларни аниқлашда компрессион эластографиянинг юқори сезувчанлигини исботланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Болаларда лимфопролифератив касалликлар: клиник-иммунологик хусусиятлар ва эрта ташхис қўйиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: Ўзбекистондаги болалар популяциясида лимфопролифератив касалликларнинг эпидемиологик таҳлили асосида ёшга боғлиқ трансформацияни аниқланиб, ўткир лимфобласт лейкози устунлигидан (0-3 ёш гуруҳида 70% гача) Ходжкин лимфомаси устунлигига (12-18 ёш гуруҳида 55% гача) ўтиши, гематологик бузилишлар частотаси 2,5-4 баробар пасайиши ва лимфопролифератив симптоматиканинг 40-60% га ошиши билан кечиши исботланганлиги бўйича таклифлар Соглиқни сақлаш вазирлиги илмий фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими томонидан 2021 йил 30 декабрда 8н-р-13\39-сон билан тасдиқланган «Болаларда ноходжкин лимфомаларини даволашнинг замонавий усули» ва 8н-р-13\40-сон билан тасдиқланган «Болаларда эластографияни ўз ичига олган ноходжкин лимфомаларини ташхислаш усули» номли услубий тавсияномалар мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Қўқон филиали бўйича 04.01.2021 йилдаги 33-1-сон ва Фарғона филиали бўйича 17.01.2021 йилдаги 12-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий-техник кенгашининг 15.02.2025 йилдаги 12/35-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: болалар популяциясида лимфопролифератив касалликларни комплекс эпидемиологик таҳлил ўтказилиши касалликни прогнозлашни, олдини олишни, терапия сифатини яхшилашда ёрдам берган. Иқтисодий самарадорлиги: мазкур касалликни стационар шароитида даволаниш учун сарфланадиган ўртача 64320 сўм бюджет маблағлари болаларда лимфопролифератив касалликларни эрта ташхислаш ва эпидемиологик холатни прогнозлаш ЛПК билан оғриган болаларнинг такрорий касалхонага ётқизиш частотасини 2,7 баробарга камайтириш ва стационарда қолиш кунларни қисқартириш натижасида иқтисод қилинади;
иккинчи илмий янгилик: болаларда лимфопролифератив касалликларнинг дифференциал ташхислаш бир неча омилга боғлиқлиги асосланиб, бунда бемор ёши (5 ёшдан катта) – 78,6%да, оилавий анамнездаги оғирлашиши – 63,2%да, яллиғланиш касалликлари рецидиви – 87,3%да аниқланиши, ҳамда клиник аломатлар лимфоаденопатия (91,4%), узоқ вақт тана харорати кўтарилиши (69,9%) ва гепато/спленомегалия (53,9%) учраши эрта ташхислаш спекторининг муҳим белгилар эканлиги исботланганлиги бўйича таклифлар Соглиқни сақлаш вазирлиги илмий фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими томонидан 2021 йил 30 декабрда 8н-р-13\39-сон билан тасдиқланган «Болаларда ноходжкин лимфомаларини даволашнинг замонавий усули» ва 8н-р-13\40-сон билан тасдиқланган «Болаларда эластографияни ўз ичига олган ноходжкин лимфомаларини ташхислаш усули» номли услубий тавсияномалар мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Қўқон филиали бўйича 04.01.2021 йилдаги 33-1-сон ва Фарғона филиали бўйича 17.01.2021 йилдаги 12-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий-техник кенгашининг 15.02.2025 йилдаги 12/35-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: болаларда лимфопролифератив касалликларнинг иммуно-морфологик хусусиятларини аниқлашга комплекс диагностик ёндашув аниқ ва ўз вақтида ташхис қўйишни таъминлайди, бу даволаш самарадорлиги ва кичик беморларнинг ҳаёт сифатини сезиларли даражада ошириш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: мазкур касалликни стационар шароитида даволаниш учун сарфланадиган ўртача 78230 сўм бюджет маблағлари лимфопролифератив касалликларнинг иммуно-морфологик хусусиятларини аниқлаш билан комплекс диагностик ёндашувни қўллашда таргет терапияни аниқ танлаш, ўсманинг гистологик кўриниши ва пролифератив фаоллигини ҳисобга олиб аниқ ташхис қўйиш натижасида иқтисод қилинади;
учинчи илмий янгилик: лимфопролифератив касалликлар билан оғриган болаларда иммунологик кўрсаткичлар экспрессияси CD19, CD20 ва HLA-DR - 100%, CD37, CD38 ва CD10 - 97% аниқланиши, Ki67 пролифератив фаоллиги 100% бўлиши беморлар қонида патологик жараён мавжудлигини ва хавфли ўсма касаллиги ривожланишини аниқлайдиган асосий биомаркерлар эканлиги исботланганлиги бўйича таклифлар Соглиқни сақлаш вазирлиги илмий фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими томонидан 2021 йил 30 декабрда 8н-р-13\39-сон билан тасдиқланган «Болаларда ноходжкин лимфомаларини даволашнинг замонавий усули» ва 8н-р-13\40-сон билан тасдиқланган «Болаларда эластографияни ўз ичига олган ноходжкин лимфомаларини ташхислаш усули» номли услубий тавсияномалар мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Қўқон филиали бўйича 04.01.2021 йилдаги 33-1-сон ва Фарғона филиали бўйича 17.01.2021 йилдаги 12-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий-техник кенгашининг 15.02.2025 йилдаги 12/35-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: лимфопролифератив касалликлар патогенезида гематологик, иммунологик ва морфологик кўрсаткичларни интегратив таҳлили лимфа тугунлари патологиясининг дифференциал ташхиси аниқлигини оширади, бу хавфли жараёнларни эрта аниқлаш ва ўз вақтида даволашни бошлашга ёрдам беради. Характерли маркерларни ва ўсманинг юқори пролифератив фаоллигини аниқлаш терапевтик ёндашувларни индивидуаллаштириш, реабилитация даврини қисқартириш ва болаларнинг тезроқ ижтимоий мослашувига ёрдам бериш имконини берган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: мазкур касалликни стационар шароитида даволаниш учун сарфланадиган ўртача 56230 сўм бюджет маблағлари болалар лимфопролифератив касалликларида ўзига хос биомаркерларини таҳлили асосида патологик жараённи ташхислаш соғлиқни сақлаш ресурсларининг оқилона тақсимланишини таъминлаш ва такрорий касалхонага ётқизишни олдини олиш, ҳамда интенсив терапия учун иқтисодий харажатларни камайтириш натижасида иқтисод қилинади;
тўртинчи илмий янгилик: лимфопролифератив касалликлар билан оғриган болаларда цитогенетик тахлил асосида беморларда икки кариотип клони – хромасомалардаги ўзгаришлар 1,5 баробар ошиши (клонал гиподиплоидия – 75%) ва структур аномалиялар ўзгариши (гаплоидия - 25%) аниқланиб, болаларда касалликнинг шаклланишининг генетик маркёри ва асосий омили прогностик аҳамиятга эга бўлган генетик детерминантлар эканлиги исботланганлиги бўйича таклифлар Соглиқни сақлаш вазирлиги илмий фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими томонидан 2021 йил 30 декабрда 8н-р-13\39-сон билан тасдиқланган «Болаларда ноходжкин лимфомаларини даволашнинг замонавий усули» ва 8н-р-13\40-сон билан тасдиқланган «Болаларда эластографияни ўз ичига олган ноходжкин лимфомаларини ташхислаш усули» номли услубий тавсияномалар мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Қўқон филиали бўйича 04.01.2021 йилдаги 33-1-сон ва Фарғона филиали бўйича 17.01.2021 йилдаги 12-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий-техник кенгашининг 15.02.2025 йилдаги 12/35-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: клиник омилларига таянган ҳолда болаларда цитогенетик таҳлилларни ўтказиш лимфопролифератив касалликлари ривожланишига мойил бўлган беморларни ажратишда, уларга терапевтик тактикани ўз вақтида тўғри бошлаш, персоналлаштирилган терапия самарадорлигини ошириш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: мазкур касалликни стационар шароитида 163 беморни бир йилда даволаниш учун сарфланадиган 92504780 сўм бюджет маблағлари лимфопролифератик касаллиги билан оғриган беморларда кариотипнинг цитогенетик текшируви касалликнинг кечишини прогнозлаш ва даволаш схемаларини оптималлаштиш, такрорий касалхонага ётқизилиш частотасини 2,5 баробарга камайтириш натижасида иқтисод қилинади;
бешинчи илмий янгилик: лимфопролифератив касалликлар билан оғриган болаларда компрессион эластография асосида метастатик лимфотугунларда қаттиқ зичлик (SR=9,5±0,3), реактив лимфотугунларда эса юмшоқ зичлик (SR=1,5±0,2) кузатилиб, метастатик зарарланишга нисбатан солиштирилганда реактив зарарланиш 6,3 баробар паст бўлиб, лимфотугунлардаги ўзгаришларни ва тўқималарнинг турли қисмларидаги зичликларни аниқлашда компрессион эластографиянинг юқори сезувчанлигини исботланганлиги бўйича таклифлар Соглиқни сақлаш вазирлиги илмий фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими томонидан 2021 йил 30 декабрда 8н-р-13\39-сон билан тасдиқланган «Болаларда ноходжкин лимфомаларини даволашнинг замонавий усули» ва 8н-р-13\40-сон билан тасдиқланган «Болаларда эластографияни ўз ичига олган ноходжкин лимфомаларини ташхислаш усули» номли услубий тавсияномалар мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Қўқон филиали бўйича 04.01.2021 йилдаги 33-1-сон ва Фарғона филиали бўйича 17.01.2021 йилдаги 12-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий-техник кенгашининг 15.02.2025 йилдаги 12/35-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: беморларда компрессион эластографияни қўллаш лимфотугунлардаги зарарланишлар хавфини аниқлаш, уларни сифатини (хавфли ёки хавфсиз) прогнозлаш, биопсия ўрнини аниқ белгилаш ва оғриқли муолажалар бажариш сонини камайтириш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: мазкур касалликни стационар шароитида даволаниш учун сарфланадиган 33019 сўм бюджет маблағлари болаларда лимфопролифератив касалликларида лимфотугунлардаги узгаришларни самарали аниқлашни 1,4 баробарга ошириш, даволаш муддатларини камида 1,8 баробарга қисқартириш натижасида иқтисод қилинади.