Тураев Бобир Темирпулотовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Алкоголга қарамликда экзоген омиллар сабабли ривожланган когнитив бузилишларни ташхислаш ва реабилитациясини такомиллаштириш (COVID-19 пандемияси мисолида)”, 14.00.12 – Тиббий реабилитология, 14.00.18 – Психиатрия ва наркология.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.PhD/Tib2277.
Илмий раҳбарлар: Хамидов Обид Абдурахманович, тиббиёт фанлари доктори, доцент, Султонов Шохрух Xабибуллаевич, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети, DSc.04/31.10.2024.Tib.102.03.
Расмий оппонентлар: Магзумова Шахноза Шахзадэевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Мамараджабов Собиржон Эргашович, тиббиёт фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: алкоголга қарамликда экзоген омиллар, хусусан, COVID-19 пандемияси таъсирида ривожланган когнитив бузилишларни, коронавирус инфекциясини ўтказган ва ўтказмаган беморларда диагностика ва реабилитация қилиш усулларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор алкоголга қарамлик мавжуд бўлган беморларда COVID-19 инфекциясини ўтказгандан кейинги даврда психоген, биологик ва ижтимоий омиллар таъсирида когнитив функциялар бузилишининг кучайиши билан намоён бўлиши аниқланган;
илк бор COVID-19 инфекциясини ўтказган ва алкоголга қарамликка чалинган беморларда когнитив бузилишлар билан бирга, психосоматик ўзгаришлар, хавотирли бузилишлар (21,7%), депрессив бузилишлар (18,5%), жигар шикастланиши (15,9%) ҳолатларда таъсири намоён бўлиши аниқланган;
илк бор COVID-19 инфекциясини ўтказган, алкоголга қарамлик мавжуд бўлган беморларда экзоген омиллар таъсирида шаклланган когнитив бузилишларни бартараф этишда қаратилган комплекс ёндашувлар асосида реабилитация усули такомиллаштирилган;
алкоголга қарамлик билан боғлиқ когнитив бузилишларда экзоген омилларни ҳисобга олган ҳолда такомиллаштирилган реабилитация дастурини қўллаш орқали беморларнинг ҳаёт сифати яхшиланиши, когнитив функсиялар кўрсаткичларидан қисқа муддатли хотира ва диққат бузилиши 44,3% га яхшиланиши, шунингдек, хавотирли бузилишлар 18,6%, депрессив бузилишлар эса 12,3% га камайганлиги клиник жиҳатдан исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Алкоголга қарамликда экзоген омиллар сабабли ривожланган когнитив бузилишларни ташхислаш ва реабилитациясини такомиллаштириш бўйича олиб борилган илмий-тадқиқот натижалари асосида (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 13.11.2024 йилдаги № 08/58-сонли хулосаси):
биринчи илмий янгилик: илк бор алкоголга қарамлик мавжуд бўлган беморларда COVID-19 инфекциясини ўтказгандан кейинги даврда психоген, биологик ва ижтимоий омиллар таъсирида когнитив функциялар бузилишининг кучайиши билан намоён бўлиши аниқланганлиги Самарқанд давлат тиббиёт университети Илмий кенгашининг 2022 йил 2 ноябрда 3-сонида тасдиқланган “Алкоголизм билан касалланган беморларда COVID-19 пандемияси мисолида аффектив бузилишларни ташхислаш ва профилактик алгоритми” ва “COVID-19 пандемияси мисолида алкоголизмга мойил шахсларни ташхислашнинг янги усуллари” номли услубий тавсияномаси мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт маркази наркология хизмати бўйича Самарқанд вилоят филиалида 02.12.2022 йилдаги 1-сонли буйруғи ва Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт маркази наркология хизмати бўйича Жиззах вилоят филиалида 23.11.2022 йилдаги 356-сонли буйруғи асосида амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 13.11.2024 йилдаги № 08/58-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: алкоголга қарам шахсларда когнитив бузилишларга таъсир қилувчи турли омилларнинг ўзаро таъсирини аниқлаш, уларнинг роли ва аҳамиятини баҳолаш орқали комплекс таҳлил қилиш, когнитив бузилишларга эрта ташхис қўйиш, уларга психоген, биологик ва ижтимоий омиллар таъсири ўрганиш орқали шахсий ҳамда ижтимоий мослашувни яхшилаш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: алкоголга қарамликда когнитив функциялар бузилишига психоген, биологик ва ижтимоий омилларнинг таъсир даражаси ўрганиш орқали касалликнинг оғирлашув ҳолатларда олдини олиш имконини берди. Бу эса ўз навбатида ҳар бир бемор учун касалхонага қайта ётишлар сонини ва кунини учун кетадиган харажатларни камайтириш орқали сарфланадиган 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 3654750 сўмни иқтисод қилиш имконини беради. Хулоса: COVID-19 инфекциясини ўтказган беморларда алкоголга қарамлик билан боғлиқ когнитив бузилишларнинг ривожланиши ва кечишига психоген, биологик ва ижтимоий омиллар таъсир этиши асосланган.
иккинчи илмий янгилик: илк бор COVID-19 инфекциясини ўтказган ва алкоголга қарамликка чалинган беморларда когнитив бузилишлар билан бирга, хавотирли бузилишлар (21,7%), депрессив бузилишлар (18,5%), жигар жигар тўқимасида патоморфологик ўзгаришлар (15,9%) юқори учраш частотаси билан намоён бўлиши аниқланганлиги Самарқанд давлат тиббиёт университети Илмий кенгашининг 2022 йил 2 ноябрда 3-сонида тасдиқланган “Алкоголизм билан касалланган беморларда COVID-19 пандемияси мисолида аффектив бузилишларни ташхислаш ва профилактик алгоритми” ва “COVID-19 пандемияси мисолида алкоголизмга мойил шахсларни ташхислашнинг янги усуллари” номли услубий тавсияномаси мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт маркази наркология хизмати бўйича Самарқанд вилоят филиалида 02.12.2022 йилдаги 1-сонли буйруғи ва Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт маркази наркология хизмати бўйича Жиззах вилоят филиалида 23.11.2022 йилдаги 356-сонли буйруғи асосида амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 13.11.2024 йилдаги № 08/58-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлик: COVID-19 инфекциясини ўтказган ва алкоголга қарамлик мавжуд бўлган беморларда когнитив ҳамда психосоматик бузилишларни эрта аниқлаш ва реабилитация қилиш орқали ижтимоий хавф-хатарлар камаяди, беморларнинг руҳий ҳолати мувозанатлаштирилди ҳамда меҳнатга лаёқатлилик сақлаб қолиш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: алкоголга қарамликда когнитив фуксия бузилишларини эрта аниқлаш ва самарали реабилитация қилиш даволаниш муддатининг қисқаришига ва ногиронлик даражасининг пасайишига олиб келади. Бу эса ўз навбатида ҳар бир бемор учун касалхонага қайта ётишлар сонини ва кунини учун кетадиган харажатларни камайтириш орқали сарфланадиган иқтисодий харажатлардан 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 3654750 сўмни иқтисод қилиш имконини беради. Хулоса: COVID-19 инфекциясини ўтказган ва алкоголга қарамликка чалинган беморларда когнитив бузилишлар билан бирга, психосоматик ўзгаришлар, хавотирли-депрессив бузилишлар ҳамда жигар тўқимасидаги патоморфологик ўзгаришлар юқори даражада намоён бўлиши аниқланганлиги беморларда когнитив бузилишлар солиштирилди ва уларнинг ўзига хос клиник хусусиятлари аниқлаш имкони асосланган.
учинчи илмий янгилик: илк бор COVID-19 инфекциясини ўтказган, алкоголга қарамлик мавжуд бўлган беморларда экзоген омиллар таъсирида шаклланган когнитив бузилишларни бартараф этишда қаратилган комплекс ёндашувлар асосида реабилитация усули такомиллаштирилганлиги Самарқанд давлат тиббиёт университети Илмий кенгашининг 2022 йил 2 ноябрда 3-сонида тасдиқланган “Алкоголизм билан касалланган беморларда COVID-19 пандемияси мисолида аффектив бузилишларни ташхислаш ва профилактик алгоритми” ва “COVID-19 пандемияси мисолида алкоголизмга мойил шахсларни ташхислашнинг янги усуллари” номли услубий тавсияномаси мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт маркази наркология хизмати бўйича Самарқанд вилоят филиалида 02.12.2022 йилдаги 1-сонли буйруғи ва Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт маркази наркология хизмати бўйича Жиззах вилоят филиалида 23.11.2022 йилдаги 356-сонли буйруғи асосида амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 13.11.2024 йилдаги № 08/58-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: тақдим этилган такомиллаштирилган соғломлаштириш ва тиббий реабилитация усулларини қўллаш натижасида COVID-19 инфекциясини ўтказган, алкоголга қарамликка чалинган беморларда когнитив бузилишлар камайиши, психоэмоционал барқарорлик ошиши ва ижтимоий фаоллик тикланиши кузатилди. Беморларнинг ишга лаёқатлилиги, оила ва жамиятдаги ижтимоий ролини қайта тиклаши, шунингдек, реабилитациядан сўнгги адаптация жараёнининг енгил кечиши ушбу ёндашувнинг юқори ижтимоий самарадорликка эга бўлиш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: реабилитация жараёнинг аниқ йўналтирилганлиги бу жараёнда кераксиз харажатларнинг қисқаришига ҳамда соғлиқни сақлаш тизими ресурсларидан самарали фойдаланишга олиб келди. Бу эса ўз навбатида ҳар бир бемор учун касалхонага қайта ётишлар сонини ва кунини учун кетадиган харажатларни камайтириш орқали сарфланадиган 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 3654750 сўмни иқтисод қилиш имконини беради. Хулоса: COVID-19 инфекциясини ўтказган ва алкоголга қарамликка чалинган беморларда экзоген омиллар таъсирида юзага келган когнитив бузилишларни бартараф этиш мақсадида комплекс соғломлаштириш ва тиббий реабилитация усуллари такомиллаштириш беморларда руҳий саломатликни тиклашни тезлаштириб, соғлом ижтимоий ва оилавий муҳитга қайтиш имкони асосланган.
тўртинчи илмий янгилик: алкоголга қарамлик билан боғлиқ когнитив бузилишларда экзоген омилларни ҳисобга олган ҳолда такомиллаштирилган реабилитация дастурини қўллаш орқали беморларнинг ҳаёт сифати яхшиланиши, когнитив функсиялар кўрсаткичларидан қисқа муддатли хотира ва диққат бузилиши 44,3% га ишончли даражада яхшиланиши, шунингдек, хавотирли бузилишлар 18,6%, депрессив бузилишлар эса 12,3% га камайганлиги клиник жиҳатдан исботланганлиги Самарқанд давлат тиббиёт университети Илмий кенгашининг 2022 йил 2 ноябрда 3-сонида тасдиқланган “Алкоголизм билан касалланган беморларда COVID-19 пандемияси мисолида аффектив бузилишларни ташхислаш ва профилактик алгоритми” ва “COVID-19 пандемияси мисолида алкоголизмга мойил шахсларни ташхислашнинг янги усуллари” номли услубий тавсияномаси мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт маркази наркология хизмати бўйича Самарқанд вилоят филиалида 02.12.2022 йилдаги 1-сонли буйруғи ва Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт маркази наркология хизмати бўйича Жиззах вилоят филиалида 23.11.2022 йилдаги 356-сонли буйруғи асосида амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 13.11.2024 йилдаги № 08/58-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: такомиллаштирилган комплекс соғломлаштириш ва тиббий реабилитация усулларини қўллаш орқали алкоголга қарамлик ва экзоген омиллар таъсирида ривожланган когнитив бузилишлар билан оғриган беморларда жамиятга мослашув даражаси сезиларли даражада яхшилайди. Беморларнинг мулоқотга киришувчанлиги, меҳнат фаоллиги, оилавий муносабатлардаги барқарорликни қайта тиклашда ижобий ўзгаришлар кузатилди. Иқтисодий самарадорлиги: Такомиллаштирилган реабилитация дастури асосида реабилитация муддатининг қисқариши ҳисобидан ва ногиронлик ҳолатлари сонини камайиши ҳисобидан харажатлар 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 3654750 сўмни иқтисод қилиш имконини беради. Шунингдек меҳнатга лаёқатлиликнинг пайдо бўлиши ҳисобидан давлат бюджетига қўшимча даромад олиб келади ва умумий иқтисодий самарадорликни янада кучайтиради. Хулоса: Реабилитация жараёнини оптималлаштиришга қаратилган тавсиялар асосида беморларнинг психосоциал мослашуви ва руҳий барқарорлиги яхшилаш, турли асоратлари ривожланишини олдини олиш, касалхонага қайта ётишлар сонини ва кунини учун кетадиган харажатларни камайтириш имконини берган.