Sayt test rejimida ishlamoqda

Холматов Дилшод Сотторжоновичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Магний пальмитати, олеати ва стеаратининг амидлар билан координацион бирикмалари», 02.00.01–Ноорганик кимё (кимё фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.1.PhD/K99.

Илмий раҳбар: Азизов Тохир Азизович, кимё фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, PhD.28.06.2018.K.72.01.

Расмий оппонентлар: Кадирова Шахноза Абдухалиловна, кимё фанлари доктори; Хусенов Қахрамон Шойимович, кимё фанлари номзоди, доцент.

Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: магний пальмитати, олеати ва стеаратининг айрим амидлар билан комплекс бирикмаларини синтез қилиш ҳамда уларнинг таркиби, индивидуаллиги, термик барқарорлиги, координацияланиш услублари, тузилиши ва хоссаларини аниқлашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

магний пальмитати, олеати ва стеаратининг формамид, ацетамид, карбамид, тиокарбамид, нитрокарбамид ва никотинамидлар билан янги 38 та комплекс бирикмалари синтез қилинган ҳамда уларнинг таркиби ва индивидуаллиги исботланган;

синтез қилинган комплекс бирикмаларнинг айрим физик хоссалари ҳамда улар таркибидаги фрагментларнинг термик барқарорлиги дифференциал термик анализ ёрдамида аниқланган;

магний карбоксилатларининг амидлар билан ҳосил қилган комплекс бирикмалари таркибидаги марказий атомга лигандларнинг координацияланиш услублари ва боғ табиатлари исботланган;

олинган комплекс бирикмаларнинг ҳосил бўлиш энергиялари, геометрик конфигурацияси, атомларнинг боғ узунликлари ҳамда энергиялари ва атомлараро бурчаклар квант-кимёвий ҳисоблашлар орқали аниқланган;

қишлоқ ҳўжалигида етиштириладиган ўсимликларни ўстирувчи ва ҳосилдорлигини оширувчи стимуляторлар синтез қилинган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Магний пальмитати, олеати ва стеаратининг бир турли ва аралаш амидли комплекс бирикмаларининг синтези, тузилиши ва қўлланилиши бўйича олинган илмий натижалар асосида:

синтез қилинган комплекс бирикмалар ОТ-Ф7-48 рақамли «Иммобиланишни  назарий асослари ва атроф муҳит объектларда приоритет ифлосланувчиларни тестлашда ва аниқлашда иммобилланган реагентларни қўллаш» мавзусидаги фундаментал лойиҳасида қиёсий таққословчи реагент сифатида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2018 йил 3 октябрдаги 4/1255-2613-сон маълумотномаси). Натижада координацион бирикмаларнинг толали сорбентларга иммобиллаш орқали оғир заҳарли металл ионлари билан комплексларининг ИҚ-спектроскопияси, металл атомининг реагент функционал гуруҳи билан координация ҳосил қилиш усули, модификациялаш йўллари ва физик-кимёвий хусусиятларини аниқлаш имконини берган;

биологик фаол Mg(C17H35COO)2∙2NH2CSNH2∙2H2O таркибли стимулятор Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг “2020-2021 йилларда амалиётга жорий этиш режаси”га киритилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 4 декабрдаги 01/023-440-сон маълумотномаси). Стимулятор билан ишлов берилган чигитларнинг униб чиқиш муддатини 3–5 кунга, пахтанинг очилиш муддатини 7–10 кунга қисқартириш ва ҳосилдорликни 1,1 баробарга ошириш имконини беради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish