Алимов Жамшид Равшановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тил ихтисослиги бўлмаган талабаларга инглиз тили нутқини шакллантиришда сўзларни бириктиришга ўргатиш технологиясини такомиллаштириш”, 13.00.02-Таʼлим ва тарбия назарияси ва методикаси (инглиз тили).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган B2022.1.PhD/Ped3088
Илмий раҳбар:, Махматқулов Холмурод Махмудович, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат университети, PhD.03/30.12.2019 Ped.78.03
Расмий оппонентлар: Худайқулов Абдулла Эшқуватович, филология фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент, Исакулова Нилуфар Жаникуловна педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: Ихтисослиги инглиз тили бўлмаган талабаларга инглиз тили нутқини шакллантиришда сўзларни бириктиришга ўргатиш технологиясини такомиллаштириш ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
тил ихтисослиги бўлмаган талабаларнинг нутқий компетенсиясини ривожлантиришда сўзларни бириктиришга ўргатиш технологияси шахсга йўналтирилган мулоқот, ривожлантирувчи когнитив фаолият ва интерфаол тил семантикаси билан оптималлаштирилган инновацион ёндашувлар асосида такомиллаштирилган;
инглиз тили нутқини шакллантиришда сўзларни бириктиришга ўргатишнинг комуникатив компетентлигини ривожлантириш модели талабаларнинг ёзма ва оғзаки нутқида аниқ фикрни ифодалаш, грамматик меъёрларни онгли равишда қўллаш, монологик ва диалогик мулоқотга фаол киришиш каби кўникмаларни интерференсион уйғунлаштириш асосида такомиллаштирилган;
талабаларнинг грамматик ва стилистик хатоларини импликация воситалар орқали онгли равишда бартараф этиш механизмлари тил интерференсияси омилларининг диагностикаси орқали тузатиш-такрорлаш усулларининг тизимли интеграциясини таъминлаш асосида аниқлаштирилган;
тил ихтисослиги бўлмаган талабаларга инглиз тили нутқини шакллантиришда сўзларни бириктиришга ўргатиш методикаси мулоқотга йўналтирилган, интеграциялашган ёндашув асосидаги машқлар тизими, интерфаол фаолиятлар ва рефлексив таҳлил босқичларининг ўзаро узвийлиги ва коммуникатив самарадорлигини таъминлаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тил ихтисослиги бўлмаган талабаларга инглиз тили нутқини шакллантиришда сўзларни бириктиришга ўргатиш технологиясини такомиллаштириш бўйича тадқиқот натижалари асосида:
тил ихтисослиги бўлмаган талабаларнинг нутқий компетенсиясини ривожлантиришда сўзларни бириктиришга ўргатиш технологиясини шахсга йўналтирилган мулоқот, ривожлантирувчи когнитив фаолият ва интерфаол тил семантикаси билан оптималлаштирилган инновацион ёндашувлар асосида такомиллаштиришга доир тавсиялардан “Энглиш фор праcтиcал псйчологй” номли ўқув қўлланма ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлар марказининг 2025-йил 23-апрел санасидаги 02/01-01-147-сонли маълумотномаси). Натижада ихтисослиги инглиз тили бўлмаган таълим йўналиши талабаларининг инглиз тилини ўрганишдаги нутқий самарадорликни сўзлар ва уларнинг маъновий жиҳатдан турланиши ва тусланишини амалда қўллай олиш имкони яратилган.
инглиз тили нутқини шакллантиришда сўзларни бириктиришга ўргатишнинг комуникатив компетентлигини ривожлантириш модели талабаларнинг ёзма ва оғзаки нутқида аниқ фикрни ифодалаш, грамматик меъёрларни онгли равишда қўллаш, монологик ва диалогик мулоқотга фаол киришиш каби кўникмаларни интерференсион уйғунлаштириш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялардан Самарқанд давлат чет тиллари институтининг 2022-2023-йилларда бажарилган И-204-4-5-рақамли “Инглиз тили мутахассислик предметларидан ахборот-коммуникцион технологиялари асосида виртуал ресурслар яратиш ва ўқув жараёнига жорий этиш” мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллари институтининг 2023-йил 25-августдаги 203/02 рақамли маълумотномаси). Натижада инглиз тили нутқини шакллантиришда сўзларни бириктиришга ўргатишнинг комуникатив компетентлигини ривожлантириш моделини оммалаштиришга эришилган.
талабаларнинг грамматик ва стилистик хатоларини импликация воситалар орқали онгли равишда бартараф этиш механизмларини тил интерференсияси омилларининг диагностикаси орқали тузатиш-такрорлаш усулларининг тизимли интеграциясини таъминлаш асосида аниқлаштиришга оид маълумотлардан Европа Иттифоқининг Эрасмус + дастурининг 2017-2021 йилларга мўлжалланган 585845-ЭПП-1-2017-1-ЭС-ЭППКА2-CБҲЕ-ЖП CЛАСС: “Cомпутатионал Лингуистиcс ат Cентрал Асиан университиес” номли амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллари институтининг 2023-йил 25-августдаги 206/02 рақамли маълумотномаси). Натижада инглиз тили ихтисослигига эга бўлмаган талабаларнинг коммуникатив компетенсиясини интерфаол технологиялар воситасида стилистик хатоларнинг олдини олиш имкони яратилган.
тил ихтисослиги бўлмаган талабаларга инглиз тили нутқини шакллантиришда сўзларни бириктиришга ўргатиш методикасини мулоқотга йўналтирилган, интеграциялашган ёндашув асосидаги машқлар тизими, интерфаол фаолиятлар ва рефлексив таҳлил босқичларининг ўзаро узвийлиги ва коммуникатив самарадорлигини таъминлаш асосида такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялардан Европа Иттифоқи томонидан Эрасмус + дастурининг 2018-2021 йилларга мўлжалланган 561624-ЭПП-1-2015-УК-ЭППКА2-CБҲЕ-СП-ЭРАСМУС+CБҲЕ ИМЕП: Ўзбекистонда Олий таълим тизими жараёнларини модернизасиялаш ва халқаролаштириш” номли лойиҳаси доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллари институтининг 2023-йил 25-августдаги 202/02 рақамли маълумотномаси). Натижада талабаларининг инглиз тили машғулотларида нутқ фаолиятини амалий машқ ва топшириқлар асосида ривожлантиришга бўлган қизиқишларининг ортишига хизмат қилган.