Sayt test rejimida ishlamoqda

Турсунов Мурод Амоновичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Айрим 3d-металларнинг кетоальдегид ва кетоэфирлар ҳосилалари асосидаги комплекслари, уларнинг тузилиши ва хоссалари», 02.00.01–Ноорганик кимё (кимё фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.2.PhD/К108.

Илмий раҳбар: Умаров Бақо Бафоевич, кимё фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, PhD.28.06.2018.K.72.01.

Расмий оппонентлар: Тохиров Азиз Тохирович, кимё фанлари доктори, профессор; Мардонов Ўктам Мардонович, кимё фанлари номзоди, доцент.

Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: Ni(II), Zn(II) ва Cu(II) ионларининг кетоаль-дегидлар ва кетоэфирлар ароилгидразонлари комплекс бирикмаларини синтез қилиш, тузилиши ва хоссаларини аниқлашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк бор β-дикарбонил бирикмалар синтези усуллари ишлаб чиқилган ҳамда янги 24 та органик лиганд ва улар асосида 43 та комплекс бирикма синтез қилинган;

илк бор 5 та лиганд ва 5 та комплекс бирикманинг монокристаллари ўстирилган ҳамда уларнинг молекуляр тузилиши исботланган;

3d-металларнинг хелат комплекс бирикмаларида марказий ион ва икки марта депротонланган лиганднинг беш- ва олти аъзоли металлҳалқалар ҳосил қилиши аниқланган;

Ni(II), Zn(II) ва Cu(II) ионларининг текис-квадрат тузилишли аммиакли комплекс бирикмалари пиридинда эритилганда аммиакнинг пиридинга алмашиши ҳисобидан дастлаб квадрат-пирамидал, сўнгра октаэдрик тузилишга ўтиши ҳамда металларнинг d-электронлари ва пиридиннинг p-орбитали орасида тескари d-p-датив боғ ҳосил бўлиши исботланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Ni(II), Zn(II) ва Cu(II) нинг янги β-кетоальдегидлар ва кетоэфирлар ҳосилалари билан комплекс бирикмаларининг синтези, тузилиши ва хоссалари бўйича олинган илмий натижалари асосида:

5,5-диметил-2,4-диоксогексан кислота этил эфирининг бензоилгидразони–H2L21 ва унинг асосида NiL21∙NH3 комплекси, 3-фенил-3-оксопропаналнинг пара-метилбензоил гидразони асосидаги комплекси–NiL8∙Py, пара-метоксибензоилсирка альдегиднинг орто-гидроксибензоилгидразони асосидаги–NiL10∙NH3 комплексларининг молекуляр структураси маълумотлари Кембриж структур маълумотлар базасига киритилган (Cambridge Crystallographic Data Centreнинг 2016 йил 7 октябрдаги 1057268, 1508722, 1508698, 1508707-сон маълумотномалари). Натижада янги кетоальдегид ва кетоэфирларнинг ароилгидразонларнинг комплекс бирикмаларини мақсадли синтез қилиш бўйича тақдим этилган маълумотлардан фойдаланиш имконини берган.

4-фенил-3-оксопропаналнинг пара-метилбензоилгидразони–H2L8, 2,4-диоксопентан кислота этил эфирининг бензоилгидразони–H2L11, 4-фенил-2,4-диоксобутан кислотанинг бензоилгидразони асосидаги–NiL24∙NH3 комплексининг молекуляр структураси маълумотлари Кембриж структур маълумотлар базасига киритилган (Cambridge Crystallographic Data Centreнинг 2018 йил 1 мартдаги 1826717, 1826710, 1826781-сон маълумотномалари). Натижада олинган маълумотлар ўхшаш янги бирикмалар синтез қилиш имконини берган.

КА-1 (NiL10∙NH3), КА-2 (ZnL8∙Py), КА-3 (CuL10∙NH3), КЭ-1 (NiL23∙3Py), КЭ-2 (ZnL17∙NH3) ва КЭ-3 (CuL19∙NH3) препаратлари Бухоро вилояти Жондор тумани “Хатича буви Жондорий” фермер хўжалиги далаларига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 27 апрелдаги 01/023-53-сон маълумотномаси). Натижада пахта чигитларининг униб чиқиш муддатини 13,8%га, кўсакларнинг очилиш вақтини 5,7%га қисқариш, ҳосилдорликни 3,2 ц/га кўпайтириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish