Гадоева Дилшода Абдиғаффор қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Чаноқ аъзолари пролапси хирургик давосининг реабилитацион даврини оптималлаштириш”, 14.00.01 – Акушерлик и гинекология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақами: B2023.3.PhD/ Tib3685.
Илмий раҳбар: Нажмутдинова Дилбар Камариддиновна, тиббиёт фанлари доктори профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент педиатрия тиббиёт институти, DSc.04/30.12.2019.Tib.29.01.
Расмий оппонентлар: Каттаходжаева Махмуда Хамдамовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Каримова Феруза Джавдатовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади чаноқ аъзолари пролапси мавжуд аёлларни эрта диагностика қилиш, хирургик даводан кейинги инновацион реабилитация усулларини ишлаб чиқиш ва унинг самарадорлигини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
касалликни эрта аниқлаш учун транслабиал ултратовуш текшируви зарурлиги, унинг диагностика самарадорлиги пролапс даражасидан қатъий назар, POP-Q баҳолаш тизимига қараганда 1,5-2 баробар юқори эканлиги (Коҳен каппа коэффициенти 0-0,04) исботланган;
чаноқ аъзолари пролапси хирургик давосининг самарадорлигини баҳолашда транслабиал ултратовуш текширув усули давомида алфа бурчак тинч ҳолатда 230 дан кичиклиги ва Валсалва синамасидаги фарқ 200 дан кичиклиги, бетта бурчак эса тинч ҳолатда 90-1100 оралиғида бўлиб, Валсалва синамасида фарқ >100 эмаслиги исботланган;
чаноқ аъзолари пролапси хирургик давосининг реабилитация даврини оптималлаштириш учун PRP терапия амалиёти бажариш беморларда оғриқ интенсивлигини (VASh) 1,5-2 баробарга (p<0,001), аналгетик воситалар қўлланилишини 2-8 баробарга (p<0,001), беморлар одатий ижтимоий ҳаётга қайтиш муддатини 1,5 баробарга (p<0,01) қисқартириши, чоклар битишини (REEDA) эса 2,5 баробарга (p<0,001) тезлаштириши исботланган;
соматик касалликлар (сурункали нафас олиш касалликлари, тизимли бириктирувчи тўқима касалликлари ва периферик томирларнинг варикоз кенгайиши), акушерлик анамнезини (қисқа интергенетик интервал, туғруқларнинг >3.5кг.дан ортиқ вазндаги хомила билан асоратсиз кечиши) инобатга олиб транслабиал ултратовуш текширувини бажариш 34,9% беморларда чаноқ азолари пролапсини эрта аниқлаш ва даволаш усулини танлашга имкон бериши, ҳамда PRP терапия реабилитация даврини енгиллаштириши (r-0,6-0,7) исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Чаноқ аъзолари пролапси эрта диагностикаси, хирургик давосининг реабилитацион даври клиник ва инструментал хусусиятларини баҳолаш бўйича олинган натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: касалликни эрта аниқлаш учун транслабиал ултратовуш текшируви зарурлиги, унинг диагностика самарадорлиги пролапс даражасидан қатъий назар, POP-Q баҳолаш тизимига қараганда 1,5-2 баробар юқори эканлиги (Коҳен каппа коэффициенти 0-0,04) исботланганлиги Тошкент шаҳар 3-сон туғруқ комплекси бўйича 2024 йил 13-декабрдаги 125-сонли буйруқ ва Тошкент шаҳар 8-сон туғруқ комплекси бўйича 2024 йил 16-декабрдаги 280-сонли буйруқ билан амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Илмий техник Кенгашининг 2025 йил 22 майдаги 18/35-сон хулосаси). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: асоратланган соматик ва акушерлик анамнезига эга бўлган хавф гуруҳидаги беморларда транслабиал ултратовуш текширувини бажариш самарали эканлиги амбулатор шароитда шифокорларга чаноқ аъзолари пролапсини эрта ташхислаш ва ўз вақтида даволашга йўналтириш имконини беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: чаноқ аъзолари пролапси диагностикасида POP-Q баҳолаш тизими натижаларига кўра умумий текширилган 130 нафар беморнинг 33% (43 нафар) қисмида касаллик аниқланмаган бўлса, транслабиал ултратовуш текширув усули орқали ушбу беморларнинг 34,9% (15 нафар)ида пролапс биринчи даражаси аниқланди ва эрта диагностика қилиш натижасида консерватив даво усулларини билан хирургик даводан воз кечиш ёрдамида 15 нафар беморга 81537990 сўм ортиқча ҳаражатларни иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: чаноқ аъзолари пролапсини эрта аниқлаш ва касаллик даражаларини баҳолаш учун транслабиал ултратовуш усули кўрсаткичларига асосланган самарали диагностик мезонлар ишлаб чиқилиши ҳар бир аёл учун ўртача 5435866 сўмни иқтисод қилиш имконини берган;
иккинчи илмий янгилик: чаноқ аъзолари пролапси хирургик давосининг самарадорлигини баҳолашда транслабиал ултратовуш текширув усули давомида алфа бурчак тинч ҳолатда 230 дан кичиклиги ва Валсалва синамасидаги фарқ 200 дан кичиклиги, бетта бурчак эса тинч ҳолатда 90-1100 оралиғида бўлиб, Валсалва синамасида фарқ >100 эмаслиги исботланганлиги Тошкент шаҳар 3-сон туғруқ комплекси бўйича 2024 йил 13-декабрдаги 125-сонли буйруқ ва Тошкент шаҳар 8-сон туғруқ комплекси бўйича 2024 йил 16-декабрдаги 280-сонли буйруқ билан амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Илмий техник Кенгашининг 2025 йил 22 майдаги 18/35-сон хулосаси). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: чаноқ аъзолари пролапси даво усулининг самарадорлигини транслабиал ултратовуш ёрдамида ўрганиш шифокорларга чаноқ туби мушаклари функционал ҳолатини эхографик тасвир ёрдамида баҳолаш, хирургик даводан кейинги муддатда касаллик қайталанишини прогнозлаш ва профилактик чора тадбирларни кўриш имконини беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: чаноқ аъзолари пролапсида бажарилган даво усулларини самарадорлигини транслабиал ултратовуш усули ёрдамида баҳолаш натижасида 90 нафар (хирургик даво олган) беморга 15750000 сўм ортиқча ҳаражатларни иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: чаноқ аъзолари пролапсида бажарилган даво усулларини самарадорлигини транслабиал ултратовуш усули ёрдамида баҳолаш натижасида касаллик қайталанишини прогнозлаш ва профилактик чора тадбирларни кўриш орқали ҳар бир аёл учун 175000 сўм иқтисод қилиш имконини берган;
учинчи илмий янгилик: чаноқ аъзолари пролапси хирургик давосининг реабилитация даврини оптималлаштириш учун PRP терапия амалиёти бажариш беморларда оғриқ интенсивлигини (VASh) 1,5-2 баробарга (p<0,001), аналгетик воситалар қўлланилишини 2-8 баробарга (p<0,001), беморлар одатий ижтимоий ҳаётга қайтиш муддатини 1,5 баробарга (p<0,01)қисқартириши, чоклар битишини (REEDA) эса 2,5 баробарга (p<0,001) тезлаштиришининг исботланганлиги Тошкент шаҳар 3-сон туғруқ комплекси бўйича 2024 йил 13-декабрдаги 125-сонли буйруқ ва Тошкент шаҳар 8-сон туғруқ комплекси бўйича 2024 йил 16-декабрдаги 280-сонли буйруқ билан амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Илмий техник Кенгашининг 2025 йил 22 майдаги 18/35-сон хулосаси). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: чаноқ аъзолари пролапсини хирургик давоси реабилитация даври кечишини такомиллаштириш мақсадида PRP терапия амалиётини қўллаш жароҳат соҳасида яллиғланиш фазаси эрта тугаб, регенерация фазаси бошланишини стимуллаши натижасида стационар шароитда даводан кейинги давр кечишини тезлаштириш орқали беморлар ҳаёт сифатини орттириш имконини беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: реабилитацион даврни PRP терапия билан олиб бориш одатий усулга нисбатан 45 нафар беморга 52495830 сўмни иқтисод қилиш имконини берган. Хулоса: чаноқ аъзолари пролапси хирургик давосининг реабилитацион даврини PRP терапияни қўллаш орқали такомиллаштириш ҳар бир аёл учун ўртача 1166574 сўмни иқтисод қилиш имконини берган;
тўртинчи илмий янгилик: соматик касалликлар (сурункали нафас олиш касалликлари, тизимли бириктирувчи тўқима касалликлари ва периферик томирларнинг варикоз кенгайиши), акушерлик анамнезини (қисқа интергенетик интервал, туғруқларнинг >3.5кг.дан ортиқ вазндаги хомила билан асоратсиз кечиши) инобатга олиб транслабиал ултратовуш текширувини бажариш 34,9% беморларда чаноқ азолари пролапсини эрта аниқлаш ва даволаш усулини танлашга имкон бериши, ҳамда PRP терапия реабилитация даврини енгиллаштириши (r-0,6-0,7) исботланганлиги Тошкент шаҳар 3-сон туғруқ комплекси бўйича 2024 йил 13-декабрдаги 125-сонли буйруқ ва Тошкент шаҳар 8-сон туғруқ комплекси бўйича 2024 йил 16-декабрдаги 280-сонли буйруқ билан амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Илмий техник Кенгашининг 2025 йил 22 майдаги 18/35-сон хулосаси). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: чаноқ аъзолари пролапси ривожланиш хавф гуруҳига кирувчиларни эрта диагностика қилиш, касалликни дастлабки бошқичларида аниқлаш, даводан кейинги давр кечишини оптималлаштириш учун алгоритмни қўллаш, гинеколог шифокорларга беморлар ҳаёт сифатини тез тиклаш имконини беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: чаноқ аъзолари пролапси юзага келишини олдиндан прогнозлаш ва касалликни эрта диагностика қилиш учун яратилган дастур, даво самарадорлиги баҳолаш ҳамда реабилитация даври кечишини енгилаштириш учун беморларни олиб бориш алгоритмидан фойдаланиш 130 нафар бемор учун умумий 149783820 сўмни иқтисод қилиш имконини берган. Хулоса: чаноқ аъзолари пролапси юзага келишини олдиндан прогнозлаш ва касалликни эрта диагностика қилиш даво самарадорлиги баҳолаш ҳамда реабилитация даври кечишини енгилаштириш алгоритмидан фойдаланиш ҳар бир аёл учун ўртача 1152183 сўмни иқтисод қилиш имконини берган.