Ёвқочев Шаҳзод Зайниддин ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Сунъий интеллектни жорий этиш шароитида инсон капитали ва иш билан бандликни трансформациялаш», 08.00.10 – Демография. Меҳнат иқтисодиёти.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2.PhD/Iqt3856.
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даража ва унвони: Зокирова Нодира Каландаровна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Г.В. Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент шаҳридаги филиали.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент шаҳридаги филиали, DSc.22/30.12.2019.I.100.01 
Расмий оппонентлар: Арабов Нурали Уралович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Гойипназаров Санжар Баходирович, иқтисодиёт фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: сунъий интеллектни жорий этиш шароитида инсон капитали ва иш билан бандликни трансформациялаш бўйича илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сунъий интеллект ва рақамли технологиялар таъсирига кўра рақамли трансформациянинг консептуал модели рақамли трансформациянинг инсон капитали тузилмаси ва функсияларига таъсирини баҳолаш, ходимларни янги иш шароитларга мослаштириш, инсон капиталига адаптация қобилиятларини интеграциялаш асосида такомиллаштирилган; 
инсон капиталини ривожлантиришнинг мослашувчан компетенсиясини рақамли ва катта маълумотлар билан ишлаш кўникмасини ошириш, таҳлилий фикрлаш ва сунъий интеллект ҳосиласи натижаларини таққослаш, персоналда фанлараро билимларни ривожлантириш ва таҳлилий-дастурий фаолиятда интеллектуал тизимлар билан интеграциясини мақсадли сегментларга (вазифаларга мослаштириш) асосида ривожлантириш таклифи асосланган;
инсон капиталини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш стратегияси корпоратив маданиятни инновацияларга мослаштиришга кўра узлюксиз маслашувчан таълим дастурини жорий қилиш, сунъий интеллект шароитида инсон капитали ва иш билан бандликни трансформация қилиш орқали бизнес жараёнини оптималлаштириш ва бизнес жараёнида ижтимоий вазифаларнинг устуворлигини эътиборга олган ҳолда интеграциялаш асосида такомиллаштирилган; 
сунъий интеллектни жорий этиш самарадорлигини инновацион ва одатий сунъий интеллекни динамик тарзда биргаликда қўллаш ва меҳнат бозорининг истиқбол талабларини ресурслар имконияти уйғунлигига кўра бизнес жараёнларни оптималлаштириш негизида оширишнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. сунъий интеллектни жорий этиш шароитида инсон капитали ва иш билан бандликни трансформациялаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
сунъий интеллект ва рақамли технологиялар таъсирига кўра рақамли трансформациянинг консептуал модели рақамли трансформациянинг инсон капитали тузилмаси ва функсияларига таъсирини баҳолаш, ходимларни янги иш шароитларга мослаштириш, инсон капиталига адаптация қобилиятларини интеграциялаш асосида такомиллаштириш бўйича таклифдан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 5-майдаги ПФ-76-сонли Фармони 3-иловаса “Таълим сифатини таъминлаш тизимини такомиллаштиришнинг устувор йўналишларини амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси»сининг 15-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 23-февралдаги 08/43-сон маълумотномаси). Таклиф, жумладан касбий таълим ташкилотларида таълим сифатига қўйилган талабларга мувофиқ равишда баҳолаш ва мониторингни амалга ошириш учун таълим сифатини таъминлашга доир сифат индикаторларини ишлаб чиқишда муайян даражада хизмат қилган;
инсон капиталини ривожлантиришнинг мослашувчан компетенсиясини рақамли ва катта маълумотлар билан ишлаш кўникмасини ошириш, таҳлилий фикрлаш ва сунъий интеллект ҳосиласи натижаларини таққослаш, персоналда фанлараро билимларни ривожлантириш ва таҳлилий-дастурий фаолиятда интеллектуал тизимлар билан интеграциясини мақсадли сегментларга (вазифаларга мослаштириш) кўра ривожлантириш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 28-апрелдаги ПҚ-152-сон “«Ўзбекистон Республикасида таълим сифати ва самарадорлигини ошириш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг 1-иловаси “Ўзбекистон Республикасида таълим сифати ва самарадорлигини ошириш лойиҳаси”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва иннова-сиялар вазирлигининг 2025-йил 23-февралдаги 08/43-сон маълумотномаси). Таклиф таълим сифати ва самарадорлигини оширишда сунъий интеллектни жорий этишнинг кўп функсияли имкониятларидан мақсадли фойдаланиш ҳамда инсон капиталини ривожлантиришнинг мослашувчан компетенсиясини ривожлантириш имкониятларини кенгайтиришга муайян даражада хизмат қилган;
инсон капиталини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш стратегияси корпоратив маданиятни инновацияларга мослаштиришга кўра узлюксиз маслашувчан таълим дастурини жорий қилиш, сунъий интеллект шароитида инсон капитали ва иш билан бандликни трансформация қилиш орқали бизнес жараёнини оптимал-лаштириш ва бизнес жараёнида ижтимоий вазифаларнинг устуворлигини эътиборга олган ҳолда интеграциялаш асосида такомиллаштириш бўйича таклифдан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 5-майдаги ПФ-76-сон Фармонининг 3-иловаси “Таълим сифатини таъминлаш тизимини такомиллаштиришнинг устувор йўналишларини амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси»сини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 23-февралдаги 08/43-сон маълумот-номаси). Мазкур таклиф сунъий интеллектни бизнес жараёнларга самарали интеграциялаш, инновацион корпоратив маданиятни ва инсон капиталини тизимли ривожлантиришга кўра меҳнат унумдорлиги ва иш самарадорлигини ўртача 25% га ошириш, харажатларни эса 15–30% га қисқартиришга муайян даражада хизмат қилган;
сунъий интеллектни жорий этиш самарадорлигини инновацион ва одатий сунъий интеллекни динамик тарзда биргаликда қўллаш ва меҳнат бозорининг истиқбол талабларини ресурслар имконияти уйғунлигига кўра бизнес жараёнларни оптималлаштириш асосида ошириш бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 17-январдаги ПҚ-12-сон қарори 5-иловаси “Янги ёндашувлар асосида аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка жалб қилиш ҳамда камбағалликдан чиқариш бўйича “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 23-февралдаги 08/43-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф хусусий инвестор иштирокида қиймати 10 млн. АҚШ доллари бўлган креатив соҳалар кластерини ташкил этишга, компаниялар ходимлари касбий кўникмаларини ривожлантириш орқали бозор ўзгаришларига мослашиши ва узоқ муддатли рақобатбардошликни таъминлаш имконини кенгайтиришга муайян даражада хизмат қитлган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish