Жураев Навруз Жураевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Оилавий корхоналар фаолиятини бошқариш самарадорлигини оширишнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш” (Бухоро вилояти оилавий корхоналари мисолида)”, 08.00.13–“Менежмент” ихтисослиги бўйича.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.3.PhD/Iqt3332.
Илмий раҳбари: Ашуров Зуфар Абдуллоевич
иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктоки (PhD), профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро муҳандислик-технология институти ҳузуридаги PhD.30/30.09.2022.I.101.04 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Қамбаров Жамолиддин Ҳикматиллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент; Арабов Нурали Уралович иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Оилавий корхоналар фаолиятини бошқариш самарадорлигини оширишнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра “Оилавий корхона” тушунчасининг иқтисодий-бошқарув мазмуни оилага тегишли ёки у томонидан назорат қилинадиган капиталдан таваккалчилик асосида ва ўз мулкий жавобгарлиги остида даромад (фойда) олиш мақсадида иқтисодий мустақил бизнес субект (кичик, ўрта ва йирик) ташкил этиш, мол-мулкининг авлоддан авлодга меъросга ўтиши ҳамда ушбу фаолиятини самарали бошқариш нуқтаи назаридан такомиллаштирилган;
ҳудудлардаги оилавий корхоналари маҳаллалар “еттилиги” билан ташкилий-бошқарув ва молиявий-солиқ ҳамкорлигига мувофиқ “Оилавий тадбиркорликни маҳаллабай бошқарув” механизмини жорий этиш ҳисобига оилавий корхоналар фаолиятини бошқариш самарадорлигини ошириш орқали камбағалликни қисқартиришга эришиш таклифи асосланган;
оилавий корхона иштирокчиларининг умумий йиғилишини ўтказиш ва уни расмийлаштириш тартибини аниқ белгилаш, иштирокчиларнинг умумий йиғилишини чақириш, овоз бериш ва уларни ҳисоблаш, қарорларни қабул қилиш, умумий йиғилиш баённомасини расмийлаштириш тартибларини корхона ички ҳужжатларида белгилаб қўйиш бўйича таклифлар асосланган;
Бухоро вилоятида оилавий корхоналар фаолиятини самарали бошқариш асосида уларнинг ҳудуд иқтисодиётидаги салмоғини оширишнинг 2029 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Оилавий корхоналар фаолиятини бошқариш самарадорлигини оширишнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
услубий ёндашувга кўра “Оилавий корхона” тушунчасининг иқтисодий-бошқарув мазмуни оилага тегишли ёки у томонидан назорат қилинадиган капиталдан таваккалчилик асосида ва ўз мулкий жавобгарлиги остида даромад (фойда) олиш мақсадида иқтисодий мустақил бизнес субект (кичик, ўрта ва йирик) ташкил этиш, мол-мулкининг авлоддан авлодга меъросга ўтиши ҳамда ушбу фаолиятини самарали бошқариш нуқтаи назаридан такомиллаштирилган таклифидан Савдо саноат палатаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 31-январдаги ПҚ-39-сон “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида аҳолининг бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлашни янги босқичга олиб чиқишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” қарорини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2025 йил 24-мартдаги
04-07-27-3240-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифларни амалиётга жорий этиш менежмент субъекти сифатидаги оилавий корхоналарнинг тадбиркорлик фаоллигини тизимлаштирилганлиги 2 марта оширишга имкон берди ва оилавий корхона тизими талаблари томонидан ушбу соҳа бўйича билим ва кўникмаларни янада кенгайтириш имкони яратишга муайян даражада хизмат қилган;
ҳудудлардаги оилавий корхоналари маҳаллалар “еттилиги” билан ташкилий-бошқарув ва молиявий-солиқ ҳамкорлигига мувофиқ “Оилавий тадбиркорликни маҳаллабай бошқарув” механизмини жорий этиш ҳисобига оилавий корхоналар фаолиятини бошқариш самарадорлигини ошириш орқали камбағалликни қисқартиришга эришиш таклифидан Савдо саноат палатаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 31-январдаги ПҚ-39-сон “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида аҳолининг бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлашни янги босқичга олиб чиқишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” қарорини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2025 йил 24-мартдаги 04-07-27-3240-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифни амалиётга жорий этиш маҳалладаги “еттилиги” билан ишбилармонлик ҳамкорлигини йўлга қўйиш ва маҳаллаларнинг бюджетини шакллантиришга ўз ҳиссасини қўшиш натижасида камбағалликни 2 марта қишқартириша олиб келди;
оилавий корхона иштирокчиларининг умумий йиғилишини ўтказиш ва уни расмийлаштириш тартибини аниқ белгилаш, иштирокчиларнинг умумий йиғилишини чақириш, овоз бериш ва уларни ҳисоблаш, қарорларни қабул қилиш, умумий йиғилиш баённомасини расмийлаштириш тартибларини корхона ички ҳужжатларида белгилаб қўйиш бўйича асосланган таклифларидан Савдо саноат палатаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 31-январдаги ПҚ-39-сон “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида аҳолининг бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлашни янги босқичга олиб чиқишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” қарорини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2025 йил 24-мартдаги
04-07-27-3240-сонли маълумотномаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2024-йил 4-сентябрдаги 03/26-17/3825-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифларни амалиётга жорий этиш натижасида оилавий корхона иштирокчиларининг умумий йиғилиши фаолиятини регламентлаш, унинг иштирокчиларининг қарор қабул қилишдаги ҳуқуқларини янада таъминлаш, умумий йиғилиш натижаларини илғор амалиёт асосида расмийлаштириш имкони яратилди ва оилавий корхонани бошқаришда замонавий корпоратив бошқарув тизимини ташкил этилишига эришилди;
Бухоро вилоятида оилавий корхоналар фаолиятини самарали бошқариш асосида уларнинг ҳудуд иқтисодиётидаги салмоғини оширишнинг 2029 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган прогноз параметрлари (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2025 йил 24-мартдаги
04-07-27-3240-сонли маълумотномаси). Ушбу илмий янгиликни амалиётга жорий этилиши натижасида Бухоро вилоятида фаолият кўрсатаётган оилавий корхоналарнинг вилоят ялпи ҳудудий маҳсулоти ҳажмидаги улушини узоқ муддатли истиқболда 10-15% гача етказиш ҳамда вилоят иқтисодиётини диверсификациялаш имкони яратилган.