Байниязов Темирнияз Шерниязовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Сервис корхоналарида хизмат кўрсатиш жараёнлари самарадорлигини оширишнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш”, 08.00.05 – Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3.PhD/Iqt4351.
Илмий раҳбар: Байжанов Сарсенгалий Халмуратович, иқтисодиёт фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети, PhD.03/30.01.2020.I.20.06.
Расмий оппонентлар: Норчаев Асатулло Норбўтаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Бердиев Анвар Абдурахмонович, иқтисодиёт фанлари фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: иқтисодиётнинг инновацион ривожланиши шароитида сервис корхоналарида хизмат кўрсатиш жараёнлари самарадорлигини оширишнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра “хизмат кўрсатиш жараёни самарадорлиги” тушунчасининг иқтисодий мазмуни хизматларни тақдим қилиш жараёнида ресурсларнинг минимал сарфланиши ҳисобига белгиланган сифат стандартлари ва мижозлар эҳтиёжларини қондириш даражасига эришиш ҳамда бу жараён натижасида ташкилотнинг иқтисодий манфаатлари ва рақобатбардошлигини таъминлаш имкониятини акс эттирувчи иқтисодий категория сифатида такомиллаштирилган;
сервис корхонасининг инновацион муҳити ва ресурс салоҳиятини баҳолаш асосида инновацион стратегияни амалга оширишнинг 4 босқичдан (диагностика, стратегияни танлаш, молиялаштириш ва мониторинг) иборат фазали модели ҳар бир босқичдаги (илмий тадқиқот сарфлари/даромадлар нисбати – 3-5%, хизматлар диверсификацияси индекси – 0,6 ва юқори) миқдорий қийматлари орқали такомиллаштирилган;
хизмат кўрсатиш жараёнларини оптималлаштириш бўйича ишлаб чиқилган дастур доирасида мижозлар эҳтиёжларига мувофиқлашган хизмат турларини диверсификация қилиш, хизмат кўрсатиш вақтини қисқартириш (ўртача 12-15%) ва хизматлар сифатини баҳолаш индекси (CSQI – Customer Service Quality Index)ни 80 баллдан 90 баллга кўтариш орқали хизмат кўрсатиш жараёнлари самарадорлигини ошириш асосланган;
Қорақалпоғистон Республикасида хизматлар бозорини барқарор ривожланиш тенденцияларини ифодаловчи эконометрик модел асосида жами хизматлар ҳажмини оширишнинг 2030 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Сервис корхоналарида хизмат кўрсатиш жараёнлари самарадорлигини оширишнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
услубий ёндашувга кўра “хизмат кўрсатиш жараёни самарадорлиги” тушунчасининг иқтисодий мазмуни хизматларни тақдим қилиш жараёнида ресурсларнинг минимал сарфланиши ҳисобига белгиланган сифат стандартлари ва мижозлар эҳтиёжларини қондириш даражасига эришиш ҳамда бу жараён натижасида ташкилотнинг иқтисодий манфаатлари ва рақобатбардошлигини таъминлаш имкониятини акс эттирувчи иқтисодий категория сифатида такомиллаштириш билан боғлиқ назарий ва услубий материаллардан олий ўқув юртлари талабалари учун тавсия этилган “Соҳалар иқтисодиёти ва менежменти” номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024 йил 4 мартдаги 55-сон буйруғи). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида талабаларда хизматларни тақдим қилиш жараёнида иқтисодий манфаатлар ва рақобатбардошликни таъминлаш имкониятини акс эттирувчи иқтисодий категория сифатида такомиллаштирилган хизмат кўрсатиш жараёни самарадорлиги тушунчасига оид назарий билимларни кенгайтириш имкони яратилган;
сервис корхонасининг инновацион муҳити ва ресурс салоҳиятини баҳолаш асосида инновацион стратегияни амалга оширишнинг 4 босқичдан (диагностика, стратегияни танлаш, молиялаштириш ва мониторинг) иборат фазали модели ҳар бир босқичдаги (илмий тадқиқот сарфлари/даромадлар нисбати – 3-5%, хизматлар диверсификацияси индекси – 0,6 ва юқори) миқдорий қийматлари орқали такомиллаштириш таклифи Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан “Қорақалпоғистон Республикасини 2025-2026-йилларда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг Йўл харитаси”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2025 йил 1 апрелдаги PC/01-09/97-сон маълумотномаси). Ушбу таклифдан фойдаланиш корхонанинг инновацион стратегиясини ишлаб чиқиш асосида келгусида муайян самарадорликка эришиш режасини изчил амалга оширишнинг аниқлик даражасини оширишга хизмат қилган;
хизмат кўрсатиш жараёнларини оптималлаштириш бўйича ишлаб чиқилган дастур доирасида мижозлар эҳтиёжларига мувофиқлашган хизмат турларини диверсификация қилиш, хизмат кўрсатиш вақтини қисқартириш (ўртача 12–15%) ва хизматлар сифатини баҳолаш индекси (CSQI – Customer Service Quality Index)ни 80 баллдан 90 баллга кўтариш орқали хизмат кўрсатиш жараёнлари самарадорлигини ошириш таклифи Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан “Қорақалпоғистон Республикасини 2025-2026-йилларда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг Йўл харитаси”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2025 йил 1 апрелдаги PC/01-09/97-сон маълумотномаси). Ушбу таклифдан фойдаланиш корхоналарда хизмат кўрсатиш жараёнларини оптималлаштириш орқали самарадорликни ошириш ва истеъмолчилар талабларини тўлиқроқ қондириш имконини берган;
Қорақалпоғистон Республикасида хизматлар бозорини барқарор ривожланиш тенденцияларини ифодаловчи эконометрик модел асосида жами хизматлар ҳажмини оширишнинг 2030 йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичларидан “Қорақалпоғистон Республикасида хизматлар бозорини 2025-2030-йилларда ривожланиш стратегияси”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2025 йил 1 апрелдаги PC/01-09/97-сон маълумотномаси). Мазкур тавсиялардан фойдаланиш 2025-2030 йилларда хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш бўйича чора-тадбирларнинг амалга оширилиши натижасида республикада аҳоли жон бошига тўғри келган хизматлар ҳажмини 47,8 %га ва кичик бизнес субъектлари томонидан кўрсатилган бозор хизматлари ҳажмини 40,4 %га ошиши имконини яратишга муайян даражада хизмат қилган.