Шарипов Шерзод Шавкатовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон матни
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Рақамли иқтисодиётни ривожлантириш шароитида ёшларнинг иш билан бандлик даражасини ошириш йўллари”, 08.00.16 – “Рақамли иқтисодиёт ва халқаро рақамли интеграция” бўйича ихтисослик.
Диссертация мавзуси рўйҳатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Iqt3661.
Илмий раҳбар: Алиқориев Олимхон Фурқат ўғли, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби, DSc.19/04.07.2023.1.88.01 рақамли Илмий кенгаш асосидаги Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Кенжабоев Аман Турғунович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Хошимов Элмурод Абдусатторович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент ахборот технологиялари университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади рақамли иқтисодиётнинг миллий иқтисодий ўсишига таъсирини аниқлаган ҳолда унинг истиқболли йўналишларини такомиллаштириш орқали ёшларнинг иш билан бандлик даражасини ошириш йўллари бўйича таклиф ҳамда тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгиликлари:
рақамли иқтисодиётни ривожлантириш шароитида ёшлар бандлиги феноменига доир назарий қарашлар системали равишда таҳлил қилиниб, “рақамли иқтисодиёт” ва “рақамли ишчи” тушунчаларининг мазмуни ва хусусиятлари аниқлаштирилган;
ёшлар меҳнат бозорига рақамли технологиялар тақдим этаётган имкониятлар ва хавф-хатарлар илмий асосланган тарзда классификация қилиниб, ёшларни рақамли иқтисодиётга жалб этиш орқали иш билан бандликни оширишнинг консептуал модели ва уни амалга ошириш механизми ишлаб чиқилган;
ёшлар бандлигини таъминлашга қаратилган давлат сиёсатига рақамли технологияларни жорий этиш бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқиган;
замонавий касб-ҳунарга ўқитиш ва қайта тайёрлаш дастурларига рақамли кўникмаларни ривожлантириш модулларини киритиш, “рақамли авлод” кадрлар захирасини шакллантириш, ёшлар стартаплари учун солиқ ва молиявий имтиёзлар бериш зарурлиги асосланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Рақамли иқтисодиётни ривожлантириш орқали ёшлар бандлигини таъминлаш механизмларини такомиллаштириш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
рақамли ҳамда креатив иқтисодиёт соҳаларини ривожлантириш бўйича ёшлар ўртасида замонавий касбларга кўникмани шакллантириш ва уларнинг занжирли таъсирлари натижасида шаклланувчи “демографик дивиденд”лар асосланган ҳамда рақамлаштириш жараёнларининг жадал суръатларини эътиборга олган ҳолда ишлаб чиқилган рақамли иқтисодиёт ривожланишининг кўп омилли эконометрик модели асосида ёшларнинг иш билан бандлик даражасини ошириш, мамлакат ялпи ички маҳсулотига таъсири аниқланган илмий янгиликлардан Ёшлар ишлари агентлигининг ижтимоий лойиҳаларида фойдаланилган (Ёшлар ишлари агентлигининг 2025-йил 6-майдаги 2-15-21-2378-сонли далолатномаси). Натижада, рақамли меҳнат шаклларига оид фаолият турлари бўйича ёшлар учун йўналтирувчи дастурлар ишлаб чиқилган, уларни касбий ориентация қилиш ва меҳнатга жалб этиш самарадорлиги оширилган.
ёшлар ўртасида рақамли тадбиркорликни ривожлантириш, масофавий меҳнат (фрееланcе) имкониятларидан фойдаланиш ва стартап экотизимини қўллаб-қувватлаш орқали бандликни таъминлаш йўллари асослаб берилган илмий янгиликлардан Бухоро вилояти ҳокимлиги, Ғиждувон, Ромитан тумани ҳокимликлари, Бухоро ва Когон шаҳар ҳокимликларининг ижтимоий лойиҳалари ҳамда Ёшлар бандлигини таъминлаш дастурларини ишлаб чиқишда қўлланилмоқда. (Бухоро вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 29-майдаги 06/585-01-06-сонли маълумотномаси). Натижада, маҳаллий миқёсдаги ёшлар ўртасида рақамли саводхонликни оширишга қаратилган ўқув дастурлари жорий этилиб, уларнинг замонавий меҳнат бозорига интеграцияси учун шароит яратилди.
ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда махсус онлайн платформа ишлаб чиқиб, ушбу платформа орқали ёш иш изловчиларни рақамли иқтисодиётнинг турли соҳаларидаги иш берувчилар билан боғлаш имкониятлари асосланган илмий янгиликлардан Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган ва жорий этилаётган “Ёшлар бандлиги – рақамли иқтисодиётда” лойиҳасида асосий методологик манба сифатида фойдаланилган. (Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2025-йил 2-июндаги 01/00-03/07-5081-сон маълумотномаси). Натижада илмийлик ва амалийликни уйғунлаштирилиб, амалга оширилаётган комплекс лойиҳаларнинг мустаҳкам илмий-методик асоси яратилган.