Sayt test rejimida ishlamoqda

Овхунов Иқболжон Абдунабиевичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бўлажак ўқитувчиларда виртуал борлиққа масъулиятли муносабатни ривожлантиришнинг педагогик шарт-шароитларини такомиллаштириш”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (Педагогика фанлари) 
    Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/Ped2392. 
 Илмий раҳбар: Ходжаев Бегзод Худойбердиевич, педагогика фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат университети, DSc.03/05.05.2023.Fil.60.02.
Расмий оппонентлар: Ханбабаев Ҳакиможон Икрамович, педагогика фанлари доктори, профессор; Қурбонова Бахтихон Кучкаровна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак ўқитувчиларда виртуал борлиққа масъулиятли муносабатни ривожлантиришнинг педагогик шарт-шароитларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак ўқитувчиларда виртуал борлиққа масъулиятли муносабатни ривожлантиришнинг педагогик-психологик хусусиятлари (мотивацион йўналишлари, омиллари) ва компонентлари (мотивацион, когнитив, коммуникатив, индивидуал-психологик), кўрсаткичлари (когнитив, техник-ташкилий, ахлоқий) компаративистик таҳлилга устуворлик бериш асосида аниқлаштирилган;
бўлажак ўқитувчиларда виртуал борлиққа масъулиятли муносабатни ривожлантиришнинг мазмуни мазкур жараён функсиялари (қадрият, сафарбар этувчи, хулқни назорат қилувчи ва коррексиялаш, ўзини-ўзи назорат қилиш функсиялари) ҳамда босқичлари (адаптив, барқарор, аналитик)нинг идентивлик даражасини бевосита ҳисобга олиш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак ўқитувчиларда виртуал борлиққа масъулиятли муносабатни ривожлантириш моделининг амалий компоненти комплекс шартлар (“виртуал борлиққа доир касблар”, “илмий тадқиқот топшириғи”, “ўқув машғулотини режалаштириш”, “мулоҳаза юритишга йўналтирилган топшириқлар”, “амалиётга йўналтирилган топшириқ”, “танқидий баҳолаш”, “мактаб амалиёти”, “тавсиялар шакллантириш”) жорий этилишини келажакдаги имкониятлар нуқтайи назаридан баҳолаш ва мавжуд вазиятни қиёсий таҳлил асосида такомиллаштирилган;
бўлажак ўқитувчиларда виртуал борлиққа масъулиятли муносабатни ривожлантиришнинг дидактик тизими виртуал таълимни техник, ижтимоий ҳамда педагогик хатарлилик нуқтайи назаридан баҳолаш ҳамда амалиётга татбиқ этишнинг консептуал жиҳатларининг (талабаларнинг виртуал борлиққа масъулиятли муносабатини шакллантириш консепсияси) муқобиллик, ўзгарувчанлик, самарадорликка эришиш кўрсаткичлари асослилигини таъминлаш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак ўқитувчиларда виртуал борлиққа масъулиятли муносабатни ривожлантиришнинг педагогик шарт-шароитларини такомиллаштириш бўйича тадқиқот натижалари асосида:
бўлажак ўқитувчиларда виртуал борлиққа масъулиятли муносабатни ривожлантиришнинг педагогик-психологик хусусиятлари ва компонентлари, кўрсаткичларини компаративистик таҳлилга устуворлик бериш асосида аниқлаштириш, бўлажак ўқитувчиларда виртуал борлиққа масъулиятли муносабатни ривожлантиришнинг мазмунини мазкур жараён функсиялари ҳамда босқичларининг идентивлик даражасини бевосита ҳисобга олиш асосида такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан 5111800 – Мактабгача таълим бакалавриат ёʻналишлари учун “Таълимда ахборот технологиялари” ўқув қўлланмасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021-йил 31-майдаги 237-сон буйругʻи, 237-170-рақамли гувоҳномаси). Натижада, бўлажак ўқитувчиларда виртуал борлиққа масъулиятли муносабатни ривожлантириш мазмунини такомиллаштиришга хизмат қилган;
бўлажак ўқитувчиларда виртуал борлиққа масъулиятли муносабатни ривожлантириш моделининг амалий компонентини комплекс шартлар имплементациясини футурологик баҳолаш ва мавжуд вазиятни қиёсий баҳолаш асосида такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан ахборот технологиялари таълим ёʻналиши учун “Таълимда ахборот технологиялари” ўқув қўлланмасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 29-майдаги 232-сон буйругʻи, 232-319-рақамли гувоҳномаси). Натижада, бўлажак ўқитувчиларда виртуал борлиққа масъулиятли муносабатни ривожлантиришнинг амалий-технологик тизимини такомиллаштиришга хизмат қилган;
бўлажак ўқитувчиларда виртуал борлиққа масъулиятли муносабатни ривожлантиришнинг дидактик тизимини виртуал таълимни техник, ижтимоий ҳамда педагогик рискология нуқтайи назаридан баҳолаш ҳамда амалиётга татбиқ этишнинг консептуал жиҳатларининг муқобиллик, вариативлик, самарадорликка эришиш кўрсаткичлари валидлигини таъминлаш асосида такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан “Таълимда ахборот технологиялари (Информационные технологии в образвании)” ўқув қўлланмасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 29-майдаги 232-сон буйругʻи, 232-395-рақамли гувоҳномаси). Натижада, бўлажак ўқитувчиларда виртуал борлиққа масъулиятли муносабатни ривожлантиришнинг педагогик шарт-шароитларини такомиллаштиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish