Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдулхаев Абдурашид Нодир ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Халқаро санксиялар шароитида Хитой-Эрон муносабатлари динамикаси ва ривожланиш тенденсиялари”, 23.00.04 – Халқаро муносабатлар, жаҳон ва минтақа тараққиётининг сиёсий муаммолари. 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.PhD/Ss554
Илмий раҳбар: Ходжимуратова Дилшода Суннатиллаевна, тарих фанлари доктори (DSc)
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат шарқшунослик университети, DSc.03/29.12.2022.Ss.21.02
Расмий оппонентлар: 
Нуримбетов Раҳматилла Ибрагимович, сиёсий фанлар доктори (DSc)
Файзуллаев Сарвар Абдусаттор ўғли, сиёсий фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ХХ асрнинг 80-йилларидан кейин Хитой ва Эрон ўртасидаги икки томонлама муносабатлар динамикаси ва стратегик шерикликнинг ривожланиш тенденсиялари ҳамда ушбу жараёнларнинг минтақавий ва халқаро геосиёсий жараёнларга таъсири моҳиятини очиб беришдан иборат
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Хитой-Эрон стратегик ҳамкорлиги минтақавий хавфсизлик архитектурасига трансформатив таъсир қилаётгани, Яқин Шарқ ва Марказий Осиёда янги геосиёсий мувозанат шакллантиришга, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ва Пекиннинг “Бир камар – бир йўл” лойиҳаси доирасида алтернатив иқтисодий интеграция моделларини ривожлантираётгани илмий далилланган;
Хитойнинг энергетика хавфсизлиги орқали стратегик мувозанатга эришиш консепсияси доирасида ишлаб чиқилган Эрон билан ҳамкорлигининг янги модели Пекиннинг углеводород импортини диверсификация қилиш, Теҳронинг санксиялар шароитида иқтисодий барқарорликни таъминлаш манфаатларининг уйғунлашувига асослангани кўрсатиб берилган;
Халқаро санксиялар шароитида Хитой-Эрон муносабатларининг прагматик адаптация механизми икки давлат миллий манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилгани, иқтисодий ва сиёсий стратегияларни мувофиқлаштириш орқали санксиялар таъсирини минималлаштириш имконини бериши, Ғарб молия тизимига муқобил юан валютаси асосидаги молиявий инфратузилма яратиш стратегияси экани исботланган;
Хитой-Эрон муносабатларининг институционал резистентлик феномени халқаро санксиялар таъсирида икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик сақланиб қолиши, янги шакллар ва механизмлар орқали мустаҳкамланиши, технологик трансфер, ҳарбий-техник ҳамкорлик ва трансминтақавий транспорт коридорлари яратиш кўпқутбли дунё тартибининг шаклланишига ҳисса қўшаётгани аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Халқаро санксиялар шароитида Хитой-Эрон муносабатлари динамикаси ва ривожланиш тенденсияларини тадқиқ этиш бўйича олинган натижалар асосида: 
Хитойнинг “энергетика хавфсизлиги орқали стратегик мувозанат” консепсияси доирасида Эрон билан энергетика соҳасидаги ҳамкорликнинг таклиф этилган янги модели, бу модел Хитойнинг энергетика импортини диверсификация қилиш, Эроннинг эса санксиялар шароитида иқтисодий барқарорликни таъминлаш манфаатларининг уйг'унлашувига асослангани, шунингдек, 2021-йилда имзоланган Комплекс стратегик ҳамкорлик келишуви ушбу моделнинг амалий ифодаси бўлаётгани, шунингдек, Хитой ва Эрон ташқи сиёсатларининг ўзаро интеграция ва мослашув механизми ҳамда геоиқтисодий шериклик модели сифатидаги моҳияти, шунингдек, Хитой-Эрон ҳамкорлиги АҚШнинг глобал стратегияси ва санксиялар сиёсатига кўрсатаётган таъсири, шунингдек, мазкур шериклик расмий Теҳронга нисбатан халқаро санксияларнинг самарадорлигини пасайтирувчи омил сифатида намоён бўлаётгани борасидаги асосий илмий янгиликлар Ўзбекистон Республикаси Халқаро ишлар, мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси ҳузуридаги Ташқи сиёсий тадқиқотлар ва халқаро ташаббуслар марказининг ахборот-таҳлилий ҳужжатлар тайёрлашда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Халқаро ишлар, мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси ҳузуридаги Ташқи сиёсий тадқиқотлар ва халқаро ташаббуслар марказининг 2025-йил 25-июндаги 01/24-сонли маълумотномаси). Натижада халқаро муносабатлар шароитида Хитой-Эрон муносабатларининг ривожланиш истиқболлари борасидаги хулосаларни илмий асослашга, шунингдек, муайян муаммолар бўйича тавсия ва таклифлар тайёрлашга хизмат қилган;
Хитой-Эрон муносабатларининг халқаро санксиялар шароитидаги трансформацияси глобал геосиёсий барқарорликка таъсири, хусусан, халқаро санксиялар Эронни Ғарб билан зиддиятли муносабатлар шароитига олиб келгани сабабли, у ташқи сиёсатини Шарқ томон йўналтиргани ва Хитойни стратегик ҳамкор сифатида танлагани, бу жараёнда Хитойнинг Эрон билан стратегик алоқаларни мустаҳкамлашга интилиши, шунингдек, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти доирасидаги алтернатив ҳамкорлик платформаси бўлаётгани, Хитой–Эрон муносабатлари фақат икки томонлама эмас, балки кўп томонлама ташкилотлар доирасида ҳам мустаҳкамланиб бораётгани, хусусан, “Бир камар – бир йўл” ташаббусида Эроннинг географик жойлашуви ва логистика йўлакларидаги аҳамияти, БРИCС ва ШҲТ каби платформалар орқали юзага келаётган стратегик ёндашувлар Хитой ва Эронни умумий геоиқтисодий мақсадлар сари яқинлаштираётгани борасидаги асосий илмий янгиликлар  Ўзбекистондаги  Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Халқ дипломатияси марказининг ахборот-таҳлилий ҳужжатлар тайёрлашда фойда¬ланилган. (Ўзбекистондаги  Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Халқ дипломатияси марказининг 2025-йил 18-июндаги 337/25-сонли маълумотномаси). Натижада улар Хитой-Эрон муносабатларини белгилашда халқаро вазиятнинг роли, Марказий Осиё давлатлари транзит сиёсатини режалаштиришда инобатга олиш мумкин бўлган хулосаларни илмий асослашга, шунингдек, муайян муаммолар бўйича тавсия ва таклифлар тайёрлашга хизмат қилган;
Марказий Осиё ва Яқин Шарқ нигоҳида Хитой–Эрон алоқаларининг таҳлили, жумладан, Хитойнинг Марказий Осиёдаги иқтисодий иштирокини кучайтириши ва Эроннинг Яқин Шарқдаги таъсири икки томонлама манфаатлар асосида минтақавий хавфсизлик моделини шакллантиришга хизмат қилиши эҳтимоли, Марказий Осиёдаги инфратузилма, энергия ва хавфсизлик лойиҳаларида Хитой–Эрон ҳамкорлиги таъсири, айниқса Ўзбекистон учун ҳам геосиёсий мувозанатли сиёсат юритишда ўрнак бўлиш ҳамда  Хитой ва Эроннинг санксияларга қарши иқтисодий манёврлари, хусусан, Эрон ўз табиий ресурсларини Хитойга арзон ва барқарор шартларда таклиф қилиш орқали иқтисодий фаоллигини сақлаб қолишга ҳаракат қилгани, Хитой эса ўзининг энергетика хавфсизлигини таъминлашга эришгани, шунингдек, ушбу жараёнда икки давлатнинг миллий манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган адаптив стратегиялари геоиқтисодий манёврлар воситасида санксиялар таъсирини заифлаштиришда самарали бўлгани борасидаги хулосалардан Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал-демократик партияси Сиёсий кенгаши ижроия қўмитаси хорижий мамлакатлар тажрибаларини ўрганган ҳолда қонунчилик ташаббусларини ишлаб чиқиш ҳамда сиёсий жараёнларга оид ахборот-таҳлилий ҳужжатлар тайёрлашда фойдаланилган. (Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал-демократик партияси Сиёсий кенгаши ижроия қўмитасининг 2025-йил 18-июндаги 01-27/266-сонли маʼлумотномаси). Натижада улар Хитой-Эрон муносабатларини белгилашда халқаро вазиятнинг роли, Марказий Осиё давлатлари транзит сиёсатини режалаштиришда инобатга олиш мумкин бўлган хулосаларни илмий асослашга, шунингдек, муайян муаммолар бўйича тавсия ва таклифлар тайёрлашга хизмат қилган.      

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish