Сагиева Молдир Оразбай қизининг
фалсафа доктори (PhD) Диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Минтақада пахта-тўқимачилик кластерларини шакллантириш ва ривожлантириш механизмини такомиллаштириш (Қорақалпоғистон Республикаси мисолида)», 08.00.12 – Минтақавий иқтисодиёт (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/Iqt2653.
Илмий раҳбар: Абдуллаев Илёс Султанович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети, DSc.03/27.09.2024.I.55.03.
Расмий оппонентлар: Досчанов Тангриберган иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Абдуллаев Фарҳод Озодович иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Қорақалпоғистон Республикаси мисолида ҳудудий пахта-тўқимачилик кластерларини шакллантириш ва ривожлантириш механизмини ишлаб чиқиш ва такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Қорақалпоғистон Республикасида пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини босқичма-босқич ташкил этишда фермерлар ва кластерларнинг рақобатбардошлигини ошириш, инновацион технологияларни жорий этиш ва умумий иқтисодий барқарорликни таъминлашга қаратилган механизм таклиф этилган;
минтақада пахта нархларини барқарорлаштириш учун интервентсия жамғармаси механизмини амалга ошириш бўйича пахта нархларини динамик чегаравий қийматларга асосланган интервентсион тартибга солиш ёндошуви таклиф этилган;
минтақа пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини самарадорлигини оширишда фючерс шартномаси асосида ва кредитлаш доирасида фермерлар ва пахта-тўқимачилик кластерларининг ўзаро ҳамкорлиги механизми таклиф этилган;
Қорақалпоғистон Республикаси пахта-тўқимачилик кластерлари ривожланишининг асосий кўрсаткичларининг 2030-йилгача бўлган прогноз қийматлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Минтақада пахта-тўқимачилик саноатини ривожлантириш механизмини такомиллаштириш боʻйича олинган илмий натижалар асосида:
Қорақалпоғистон Республикасида пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини босқичма-босқич ташкил этишда фермерлар ва кластерларнинг рақобатбардошлигини ошириш, инновацион технологияларни жорий этиш ва умумий иқтисодий барқарорликни таъминлашга қаратилган механизм бўйича таклифи асосида «Элликқалъа олтин толаси кластери» ва «Беруний Cлустер» кластерлари молиявий ҳолатини яхшилашга таъсирининг прогноз ҳисоб-китоби амалга оширилган. Ишлаб чиқилган механизмлар Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг ривожлантириш дастурларига киритилган (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2025-йил 6-февралдаги 03/017-394-сон маълумотномаси). Натижада, минтақа пахта-тўқимачилик кластерлари фаолияти шаффофлиги яна ошган;
минтақада пахта нархларини барқарорлаштириш учун интервенсия жамғармаси механизмини амалга ошириш бўйича пахта нархларини динамик чегаравий қийматларга асосланган интервенсион тартибга солиш ёндошуви бўйича таклиф Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан ички бозорда нархларнинг кескин тебранишларига йўл қўймаслик мақсадида амалиётга жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2025-йил 6-февралдаги 03/017-394-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф натижасида нархлар 15 фоизга ва ундан кўпроққа пасайганда жамғарма пахтани фермерларнинг рентабеллиги таннархнинг камида 30 фоизи даражасида бўлишини таъминлайдиган энг паст нарх бўйича харид қилиш имконини берган;
минтақа пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини самарадорлигини оширишда фючерс шартномаси ва кредитлаш доирасида фермерлар ва пахта-тўқимачилик кластерларининг ўзаро ҳамкорлиги механизми бўйича таклиф Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан амалиётга жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2025-йил 6-февралдаги 03/017-394-сон маълумотномаси). Ушбу таклифни қўллаш асосида, кластер даромадларининг 1 фоизга ошиши ЯҲМнинг ўртача 0,90 фоизга, тармоқда банд бўлганлар сонининг 1 фоизга ошиши ЯҲМнинг 0,59 фоизга ошишига имкон берган;
Қорақалпоғистон Республикаси пахта-тўқимачилик кластерлари ривожланишининг асосий кўрсаткичларининг 2030-йилгача олинган прогноз қийматлари Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигига минтақада кластерлар ривожланишини самарали бошқаришни стратегик режалаштиришда фойдаланлган Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2025-йил 6-февралдаги 03/017-394-сон маълумотномаси). Натижада, Қорақалпоғистон Республикаси пахта-тўқимачилик кластерлари ривожланишининг устувор йўналишларини аниқлаш имконияти яратилган.