Калимуллина Наргиза Владимировнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қурилишда кичик бизнесни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш” (Хоразм вилояти мисолида), 08.00.15 – Тадбиркорлик ва кичик бизнес иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.PhD/Iqt3631.
Илмий раҳбар: Нуримбетов Равшан Ибрагимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети, DSc.03/27.09.2024.I.55.03.
Расмий оппонентлар: Досчанов Тангриберган Досчанович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Таджиев Бехзод Умиджанович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, досент.
Етакчи ташкилот: Қароқалпоқ давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади қурилиш соҳасида КБХТни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш бўйича илмий асосланган тавсия ва таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Янги Ўзбекистонда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субектлари фаолиятининг барқарор ривожланиши ҳамда фаоллик кўрсаткичларининг ҳудудий ва иқтисодиёт тармоқлари кесимида такомиллашган таснифлаш мезони таклиф этилган;
қурилиш соҳасида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожланиши учун тўрли граф усули орқали омиллар динамикасининг юқори (51-100 %) ва пастки (0-50 %) чегараларини аниқлаш мумкинлиги асосланган;
қурилишда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожланишига таъсир этувчи жами 18 та омилларнинг занжирлаш рейтингини аниқлашга қаратилган салбий омиллар таъсирини юмшатиш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган;
ҳудудлар қурилиш соҳасида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субектларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш консепсияси, ташкилий-иқтисодий механизми самарадорлиги алгоритми ва мақсадли кўрсаткичларини баҳолашнинг интеграцион модели ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қурилиш соҳасида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Янги Ўзбекистонда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субектлари фаолиятининг барқарор ривожланиши ҳамда фаоллик кўрсаткичларининг ҳудудий ва иқтисодиёт тармоқлари кесимида такомиллашган таснифлаш мезони бўйича таклиф Хоразм вилояти ҳокимининг 2022-йил 12-апрелдаги “2022-2026-йилларда Хоразм вилояти ҳудудларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 58-12-0-Қ/22-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Хоразм вилояти ҳокимининг 2024-йил 7-октябрдаги 07-4-09/9277-сон маълумотномаси). Ушбу илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида жойларда бевосита КБХТ фаолиятини тартибга солувчи ижро органлари, КБХТ муаммолари билан шуғулланувчи илмий жамоатчилик, таянч докторантлар ва мустақил изланувчиларнинг тасаввурлари, КБХТ таснифий хусусиятлари бўйича билим, кўникмалари доираси кенгайган;
қурилиш соҳасида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожланиши учун тўрли граф усули орқали омиллар динамикасининг юқори (51-100 %) ва пастки (0-50 %) чегараларини аниқлаш таклифи Хоразм вилояти ҳокимининг 2022-йил 12-апрелдаги “2022-2026-йилларда Хоразм вилояти ҳудудларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 58-12-0-Қ/22-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Хоразм вилояти ҳокимининг 2024-йил 7-октябрдаги 07-4-09/9277-сон маълумотномаси)). Ушбу илмий янгиликни амалиётга жорий этиш натижасида қурилиш соҳасида КБХТ ривожланишига таъсир қилувчи омиллар ва уларнинг тебраниш оралиқлари, экспертларнинг социологик сўровномаларини баҳолаш асосида қурилишда КБХТни ривожлантиришда қайси омилга устуворлик берилиши жойларда соҳага оид ҳудудий дастурларни ишлаб чиқишда асос бўлиб хизмат қилган;
қурилишда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожланишига таъсир этувчи жами 18 та омилларни занжирлаш рейтингини аниқлаш асосида уларга салбий омиллар таъсирини юмшатиш бўйича ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялар Хоразм вилояти ҳокимининг 2022-йил 12-апрелдаги “2022-2026-йилларда Хоразм вилояти ҳудудларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 58-12-0-Қ/22-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Хоразм вилояти ҳокимининг 2024-йил 7-октябрдаги 07-4-09/9277-сон маълумотномаси). Ушбу илмий янгиликни амалиётга жорий этиш натижасида қурилиш соҳасида КБХТ ривожланишига салбий таъсир қилувчи омиллар олдиндан аниқланган ҳамда тармоқ, ҳудуд хусусиятларидан келиб чиққан уларни бартараф этиш чора-тадбирлари йўналишлари ишлаб чиқилган;
ҳудудлар қурилиш соҳасида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субектларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш консепсияси, ташкилий-иқтисодий механизми самарадорлиги алгоритми ва мақсадли кўрсаткичларини баҳолаш модели Хоразм вилояти ҳокимининг 2022-йил 12-апрелдаги “2022-2026-йилларда Хоразм вилояти ҳудудларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 58-12-0-Қ/22-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Хоразм вилояти ҳокимининг 2024-йил 7-октябрдаги 07-4-09/9277-сон маълумотномаси). Ушбу илмий янгиликларни амалиётга жорий этилиши вилоятда қурилиш соҳасида КБХТ субектларининг сонини 1,4 мартага ЯҲМдаги улушини эса 1,3 мартага ошириш имкон берган.