Шарипов Акбар Илхомовичнинг
фалсафа доктори (PhD) Диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ҳудуднинг ижобий имижини яратишнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш”, 08.00.12 - “Минтақавий иқтисодиёт”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Iqt5193.
Илмий раҳбар: Абдуллаев Илйос Султанович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети, DSc.03/27.09.2024.I.55.03.
Расмий оппонентлар: Отажанов Умид Абдуллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент; Авезов Мирзабек Комилович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ҳудуднинг ижобий имижини яратишнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ҳудудий имиж муайян ҳудуд ҳақида жамоатчилик онгида ҳамда тарихий, маданий, ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий омиллар ҳамда шахсий тажрибалар, оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий муносабатлар таъсири остида шаклланадиган тасаввурлар мажмуи сифатида такомиллаштирилган;
Хоразм вилоятининг инвестицион имиж яратиш платформасини шакллантириш босқичларига мос стратегик дастакларидан фойдаланиш орқали ҳудудни қисқа ва узоқ муддатли стратегик ривожлантириш ҳамда жозибадорлигини оширишга қаратилган имижни яратишнинг стратегик харитаси таклиф этилган;
ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий репутатсиясини имиж жозибадорлик даражасининг стандарт (1 ≤ ҲЖИ ≤ 4), анъанавий (4.1 ≤ ҲЖИ ≤ 7) ва ноёб (7.1 ≤ ҲЖИ ≤ 10) мезонларда, шакланиш даражасини спонтан (р < 0.3) қисман шаклланувчи (0.3 ≤ р < 0.7) мақсадли шаклланган (р ≥ 0.7) мезонларда баҳолаш асосида таклифи асосланган;
Хоразм вилоятида ҳудуд имижини шакллантирувчи асосий омиллар таъсирида аҳоли жон бошига тўғри келадиган реал умумий даромадлар ҳажмининг 2030-йилгача бўлган прогноз қийматлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ҳудуднинг ижобий имижини яратишнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ҳудудий имижн муайян ҳудуд ҳақида жамоатчилик онгида ҳамда тарихий, маданий, ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий омиллар ҳамда шахсий тажрибалар, оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий муносабатлар таъсири остида шаклланадиган тасаввурлар мажмуи сифатида такомиллаштириш бўйича таклиф Халқ депутатлари Хоразм вилояти кенгашининг 2024-йил 17-майдаги “Хоразм вилояти шаҳар ва туманларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 3-127/4-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 3-апрелдаги 20-698-сон маълумотномаси). Натижада, олий таълим муассасаларида таҳлил олаётган талабаларда тасаввурлар мажмуи нуқтаи назаридан такомиллаштирилган “ҳудудий имиж” тушунчаси бўйича назарий билимларини янада чуқурлаштириш ва шу орқали уларнинг иқтисодий билим ва малакаларини янада кенгайтириш имкони яратилган.
Хоразм вилоятининг инвестицион имиж яратиш платформасини шакллантириш босқичларига мос стратегик дастакларидан фойдаланиш орқали ҳудудни қисқа ва узоқ муддатли стратегик ривожлантириш ҳамда жозибадорлигини оширишга қаратилган имижни яратишнинг стратегик харитаси бўйича таклиф Халқ депутатлари Хоразм вилояти кенгашининг 2024-йил 17-майдаги “Хоразм вилояти шаҳар ва туманларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 3-127/4-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 3-апрелдаги 20-698-сон маълумотномаси) Мазкур илмий янгиликдан фойдаланиш асосида Хоразм вилоятининг мижини яратишда яшил маркетинг, инвестицион маркетинг, барқарор ривожланиш мақсадларини амалга оширишга йўналтирилган стратегик дастурлар ишлаб чиқилган.
ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий репутатсиясини имиж жозибадорлик даражасининг стандарт (1 ≤ ҲЖИ ≤ 4,0), анъанавий (4,1 ≤ ҲЖИ ≤ 7) ва ноёб (7,1 ≤ ҲЖИ ≤ 10) мезонларда, шакланиш даражасини спонтан (р < 0,3) қисман шаклланувчи (0,3 ≤ р < 0,7) мақсадли шаклланган (р ≥ 0,7) мезонларда баҳолаш бўйича таклиф Халқ депутатлари Хоразм вилояти кенгашининг 2024-йил 17-майдаги “Хоразм вилояти шаҳар ва туманларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 3-127/4-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 3-апрелдаги 20-698-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликдан фойдаланиш асосида Хоразм вилоятининг 2024-йил якунлари бўйича Республика ҳудудлари рейтингидаги ўрнини 2023-йилга нисбатан 1 поғонага оширишга ва имиж яратишга йўналтирилган туризмни ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқишда самарали фойдаланилган.
Хоразм вилоятида ҳудуд имижини шакллантирувчи асосий омиллар таъсирида аҳоли жон бошига реал умумий даромадлар ҳажмининг 2030-йилгача бўлган аниқланган прогноз қийматлари бўйича таклиф Хоразм вилояти ҳокимлиги фаолиятида фойдаланилган (Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 3-апрелдаги 20-698-сон маълумотномаси). Мазкур таклифни амалиётга жорий этиш натижасида вилоятда аҳоли жон бошига даромадларининг 2030-йилгача бўлган муддатда 2,5-марта ошириш имкони аниқланиб, ҳудудий ривожланиш кўрсаткичларининг истиқболдаги кўрсаткичларини янада аниқлаштириш ва мувофиқлаштириш имкони яратилган.