Файзиева Муяссарзода Ханчаровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):
“Тижорат банкларида рақамли технологияларни жорий этиш самарадорлигини баҳолаш”, 08.00.16 – “Рақамли иқтисодиёт ва халқаро рақамли интеграция” ва 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/Iqt2836
Илмий раҳбар: Ҳасанов Тоҳир Абдурашидович, иқтисодиёт фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент Халқаро университети, DSc.22/29.12.2023.I.175.01
Расмий оппонентлар: Тураев Шавкат Шухратович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Махмадустов Жалол Махмадустович, иқтисодиёт фанлари фалсафа доктори.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тижорат банкларида рақамли технологияларни жорий этиш самарадорлигини баҳолашга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тижорат банкларининг рақамли технология таклифлари бўйича синфлаштирилган бешта гуруҳлари учун масофадан туриб банк хизматларидан фойдаланаётган мижозлар сонини оширишда “Рақамли технология таклифларини самарали ривожлантириш стратегияси” ишлаб чиқиш таклиф этилган;
тижорат банкларидаги рақамли хизматларни амалиётда қўллашнинг иқтисодий самарадорлигини аниқлаш мақсадида рақамли хизматлар самарадорлигини баҳолаш методикасидаги рақамли хизматдан фойдаланувчи мижозлари сони самарадорлиги, транзакциялар сони ва суммаси самарадорлиги, фоизсиз даромад ва ҳаражат самарадорлиги каби интеграл кўрсаткичлар такомиллаштирилган;
тижорат банклари рақамли технология лойиҳалари самарадорлигини баҳолаш методикасидаги банк секторини ислоҳ қилинишнинг 4 та асосий йўналшлари бўйича экспертларни танлаш мезонлари ва балл кўрсаткичларини такомиллаштириш таклиф этилган;
тижорат банкларидаги рақамли хизматларни стандартлаштирилган тарзда жорий этилишини таъминлашда тижорат банкларининг тегишли бўлимларида рақамли хизматларни фаоллаштириш механизмини жорий этиш таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистон Республикаси тижорат банклари инвестицион фаолиятини ривожлантириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
тижорат банкларининг рақамли технология таклифлари бўйича синфлаштирилган бешта гуруҳлари учун масофадан туриб банк хизматларидан фойдаланаётган мижозлар сонини оширишда “Рақамли технология таклифларини самарали ривожлантириш стратегияси”ни ишлаб чиқишга доир таклифи “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБнинг 2023-2025-йилларга мўлжалланган Стратегик ривожланиш режасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Бизнесни ривожлантириш банки” акциядорлик тижорат банкининг 2024-йил 2-апрелдаги 07-10/2281-сонли маълумотномаси). Натижада, банкнинг масофадан туриб банк хизматларидан фойдаланаётган жисмоний шахслар сони 2023-йилда 2022-йилга нисбатан 14,5 % ўсишга эришилган;
тижорат банкларидаги рақамли хизматларни амалиётда қўллашнинг иқтисодий самарадорлигини аниқлаш мақсадида рақамли хизматлар самарадорлигини баҳолаш методикасидаги рақамли хизматдан фойдаланувчи мижозлари сони самарадорлиги, транзакциялар сони ва суммаси самарадорлиги, фоизсиз даромад ва ҳаражат самарадорлиги каби интеграл кўрсаткичларни такомиллаштириш таклифи Бизнесни ривожлантириш банки” АТБнинг 2023-2025-йилларга мўлжалланган Стратегик ривожланиш режасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Бизнесни ривожлантириш банки” акциядорлик тижорат банкининг 2024-йил 2-апрелдаги 07-10/2281-сонли маълумотномаси). Натижада, "Анор" тезкор то'ловлар тизимининг 2022-йилдаги самарадорлик ко'рсаткичлари таҳлили амалга оширилганда, ҳамда рақамли хизматдан фойдаланувчи мижозлари сони самарадорлиги Cеффи – 0.5, транзакциялар сони самарадорлиги кўрсаткичи Теффи – 0.92, транзакциялар суммаси самарадорлиги кўрсаткичи АТеффи – 0.85, фоизсиз даромад самарадорлиги кўрсаткичи ИИеффи – 0.92 ва фоизсиз ҳаражат самарадорлиги кўрсаткичи ИЕеффи – 0.25 асосида "Анор" тезкор то'ловлар тизими иқтисодий самарадорлигининг интеграл кўрсаткичи ДТеффи – 0.70 натижа билан яхши самарадорликда амалга оширилишга эришилган;
тижорат банклари рақамли технология лойиҳалари самарадорлигини баҳолаш методикасидаги банк секторини ислоҳ қилинишнинг 4 та асосий йўналшлари бўйича экспертларни танлаш мезонлари ва балл кўрсаткичларини такомиллаштириш таклифи “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБнинг 2023-2025-йилларга мўлжалланган Стратегик ривожланиш режасини ишлаб чиқишда фойдаланилган. (“Бизнесни ривожлантириш банки” акциядорлик тижорат банкининг 2024-йил 2-апрелдаги 07-10/2281-сонли маълумотномаси). Натижада “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБнинг рақамли хизматлар лойиҳаларини амалиётга жорий этишда банк ходимлари рақамли компетенсияларини баҳолашда иштирок этадиган экспертларни танлаш таълим, илмий-тадқиқот, бизнес ва банк соҳаларидан иборат бўлган ҳолда номзодлар рақамли компетентлиги ёки АТ компетентлиги, илмий даража ва илмий унвони, эксперт баҳолашдаги эксперт ишлари сони, мазкур йўналишда хорижий тадқиқотлардан хабардорлиги, рақамли технология хусусиятларидан хабардорлиги, мазкур соҳада хорижда малака оширганлиги, Топ-1000 ўрин олган университетларда малака оширганлиги, Сcопус, Wеб оф Сcиенcе базаларидаги журналларда чоп эттирган мақолалари сони, бошқа халқаро журналларда чоп эттирган мақолалари сони, ҳ-индех, ушбу йўналишда давлат қонун лойиҳаларига таклифлари сони ва таклифлари мазмуни, иштирок этган лойиҳалари сони ва банк секторида ислоҳ қилиниши керак бўлган 4 та асосий йўналишлардан хабардорлиги мезонлари асосида сараланиб келинмоқда;
Ўзбекистон тижорат банкларидаги рақамли хизматларни стандартлаштирилган тарзда жорий этилишини фаоллаштиришда тижорат банкларининг тегишли бўлимларида рақамлаштиришга йўналтирилган бошқарув моделини жорий этиш таклифи “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ фаолиятида қўлланилган. (“Бизнесни ривожлантириш банки” акциядорлик тижорат банкининг 2024-йил 2-апрелдаги 07-10/2281-сонли маълумотномаси). Натижада банкнинг фоизсиз даромадлилик кўрсаткичларидан комиссия даромад миқдори 2023-йилда 2022-йилга нисбатан 14,5 % ўсишга эришилган.