Авлакулов Абдимажит Мейлиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Газ миқдори юқори аралашмаларни жой рельефи бўйича ўтадиган қувурлар орқали ташишнинг гидравлик ҳисобини такомиллаштириш”, 05.09.07 - “Гидравлика ва муҳандислик гидрологияси”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:B2025.2.PhD/T5537
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони:
Эшев Собир Саматович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Қарши давлат техника университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.04/30.04.2021.Т.111.04. рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Уралов Бахтиёр Рахматуллаевич, техника фанлари доктори, профессор, Ражабов Улуғбек Мамашоевич, техника фанлари фанлари фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат архитектура–қурилиш университети. Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Релъефли қувурларда газ ва суюқликнинг биргаликдаги ҳаракати натижасида юзага келадиган гидравлик жараёнларни тадқиқ қилиш асосида оқим сарфи, уининг турли структураларида босим йўқотилишини ҳисобга олувчи гидравлик ҳисобларни такомиллаштириш
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
горизонтал ва рельефли қувурларда газ-суюқлик аралашмаси оқимининг турли структуралари инобатга олинган ҳолда босим йўқотилишини ҳисоблаш усули такомиллаштирилган;
қувурларда ҳалқали структурадаги суюқ плёнка ва газнинг биргаликдаги ҳаракати режимида суюқ плёнка қалинлигини инобатга олган ҳолда босим тушишини аниқлаш бўйича гидравлик ҳисоб усули такомиллаштирилган янги боғланиш ҳосил қилинган; 
газ йиғувчи тизимнинг асосий элементи ҳисобланган рельефли қувурларда газ-суюқлик аралашмасининг ҳаракати жараёнида босим йўқотилишининг оқим структураси, оқимнинг гидравлик ҳусусиятларини ягона ҳисоб тизимига келтирувчи математик модели ишлаб чиқилган; 
кон шароитида таркибида суюқлик миқдори кам бўлган газ-суюқлик аралашмасини ташувчи қувурлар гидралик ҳисоб усули, рельеф хусусиятларини инобатга олган ҳолда йиғиладиган суюқлик ҳажми ва уни тозалаш даврийлигини аниқлаш усули такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Юқори газ улушига эга аралашмаларни мураккаб рельефли ҳудудлардан ўтувчи қувурлар орқали ташиш жараёнини гидравлик жиҳатдан ҳисоблаш усуллари бўйича олинган натижалар асосида:
Рельеф бўйлаб ўтувчи газ-суюқлик аралашмасини ташувчи қувурларнинг самарадорлигига дастлабки талаблар тасдиқланган (Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасининг 2024 йил 20 декабрдаги ОП 02/БО-4870-сонли маълумотномаси). Натижада, газ қувурининг ишлаш коэффициенти лойиҳавий кўрсаткичдан 10% га камайган ҳолатда ҳам, ўтказиш қобилиятини сақлаган ҳолда қувват кўрсаткичи 20,3% га яхшиланишига эришилган;
ушбу коэффициентни 70% га оширишга эришиш учун тозалаш жараёни учун оптимал даврийлик жорий этилган. (Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасининг 2024 йил 20 декабрдаги ОП 02/БО-4870-сонли маълумотномаси). Натижада, газни қувур орқали узатиш учун зарур бўлган энергия сарфини 20% га камайтириш имконияти яратилган;
қудуқлар ва газ йиғувчи тармоқларнинг биргаликдаги ишлаши жараёнида қувурлар ичида ҳосил бўладиган оқим режимларининг алмашинуви жорий этилган. (Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасининг 2024 йил 20 декабрдаги ОП 02/БО-4870-сонли маълумотномаси). Натижада, қувур 100 қиялигида, 100 см³ миқдорда суюқлик тўпланиши газнинг ўтказувчанлик қобилиятини 5–7% га камайтириши ва шу билан бирга компрессор станциясининг энергия сарфини 2–3% га ошишиган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish