Sayt test rejimida ishlamoqda

Иноятов Абдулло Шодиевичнинг Педагогика фанлари доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумот 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармогʻи): “Кекса ёшдаги кишилар саломатлик даражасини оширишда соғломлаштирувчи технологиялардан фойдаланиш методикасини такомиллаштириш” 13.00.04 – Жисмоний тарбия, спорт машғулотлари, соғломлаштириш ва адаптив жисмоний тарбия назарияси ва методикаси
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.DSc/Ped170
Илмий раҳбар: Маъмуров Баҳодир Бахшуллаевич педагогика фанлари доктори (DSc), профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи (муассасалар), ИК рақами: Бухоро давлат университети PhD.03/27.09.2024.Ped.72.10
Расмий оппонентлар: Олимов Мухсин Сотиволдиевич п.ф.д. (DSc), профессор, Тешаев Шухрат Жумаевич т.ф.д. (DSc), профессор, Жўраев Хусниддин Олтинбоевич п.ф.д. (DSc), профессори.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади кекса ёшдаги кишилар саломатлик даражасини оширишда соғломлаштирувчи гимнастик машғулотларининг мазмуни ва технологиясини такомиллаштиришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
кекса ёшдаги кишилар организми психофизиологик хусусиятларини барқарорлаштиришнинг педагогик имкониятлари узоқ умр кўришга йўналтирилган саломатлигини сақлаш ва муҳофаза қилишнинг ўзига хос хусусиятларининг консептуал, мазмуний ва ташкилий компонентлари интегратив хусусиятларини дидактик жараёнининг ташкилий мазмунига интеграциялаш асосида аниқлаштирилган;
кекса ёшдаги кишилар саломатлик даражасини оширишда соғломлаштирувчи технологиялардан фойдаланиш методикасини такомиллаштириш модели индивидуал соғломлаштирувчи машқлар тизими ва уларни ташкил этишнинг шакл (индивидуал, кичик гуруҳларда)нинг метод (умумпедагогик ва махсус) ва воситаларини (жисмоний машқлар ва гигиеник омиллар) аниқлаш ҳамда ўз-ўзини фаоллаштирувчи ҳаракатли машқларни босқичма-босқич киритиб бориш асосида такомиллаштирилган;
кекса ёшдаги кишилар саломатлик даражасини оширишда соғломлаштирувчи технологиялардан фойдаланиш методикасини такомиллаштириш жараёни тадқиқот доирасида тайёрланган муаллифлик соғломлаштирувчи индивидуал дастуридан фойдаланиш имкониятларини прогнстик баҳолаш ҳамда ушбу дастурлардан фойдаланишга бўлган мотивацияни ривожлантиришга изчил устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
кекса ёшдаги кишилар саломатлик даражасини оширишда соғломлаштирувчи технологиялардан фойдаланиш самарадорлиги кекса ёшдаги кишилар учун соғломлаштирувчи индивидуал дастурлар тузиш, жараёнининг мазмунини тизимлаштириш, ўзига хос хусусиятларига кўра прагматиклигини таъминлаш ҳамда жараённи ташкил этишга оид илмий-методик тавсиялар билан бойитиш ва кекса ёшдаги кишилар организмининг функсионал ҳолатини профилактика қилиш асосида такомиллаштирилган
кекса ёшдаги кишилар саломатлик даражасини оширишда соғломлаштирувчи технологиялардан фойдаланиш самарадорлиги технологиялари муаллифлик соғломлаштирувчи индивидуал махсус дастури мазмунига кўра нафас гимнастикаси ва Шарқ соғломлаштирувчи тизими элементлари асосидаги умумривожлантирувчи машқлар комплексини жисмоний ҳаракат коррексиясига пропорсионал ташкил этиш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олинган илмий натижалар қуйидаги ишлар орқали тадбиқ қилинган:
кекса ёшдаги кишилар организмининг психофизиологик хусусиятлари ҳамда саломатлигини муҳофаза қилишнинг ўзига хос хусусиятларини ўрганиш асосида ишлаб чиқилган индивидуал “Кекса ёшдаги кишиларни соғломлаштириш” дастури Бухоро вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси “Соғломлаштириш даволаш комплекслари”да тадбиқ этилди (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 26.05.2023-йил 08-14073-сон маълумотномаси). Натижада респондентларнинг жисмоний ишчанлик фаолияти 2,0±0,1дан 2,4±0,1 вт/кг/дақ (п<0,05) ўсиб, юрак қон томир ҳамда нафас олиш тизимлари ҳолатининг яхшиланган;
 “Жуйзар соғломлаштириш маскани”да синовдан ўтказилган ва тадбиқ этилган дастур асосидаги соғломлаштирувчи машғулотларда кекса ёшдаги кишилар учун индивидуал соғломлаштирувчи машқлар тизими ва уларни ташкил этишнинг янги шакл, метод, усуллари қўлланилди.(Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 23.10.2024-йил 3/219-сон маълумотномаси). Натижада кексаларнинг артериал қон босимининг мўтадиллашуви, психофизиологик ҳолатининг яхшиланиши, жисмоний ва ҳаракат фаоллигининг ошишига эришилди;
кекса ёшдаги кишилар учун соғломлаштирувчи дастурларни қиёсий ўрганган ҳолда, муаллифлик соғломлаштирувчи индивидуал дастур асосида яратилган методик тавсия этилди. (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 18.11.2024- йил 02/314-7-сон маълумотномаси). Натижада Бухоро давлат университети жисмоний маданият йўналиши талабалари учун “Кексалар учун соғломлаштирувчи индивидуал дастурлар тузиш методикаси” махсус курси фанлари дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилган;
кекса ёшдаги кишилар саломатлигини муҳофаза қилишнинг ижтимоий аҳамияти ҳамда амалий фаолиятда қўлланилган жисмоний тарбия шакллари, методлари, усуллари, уларнинг самарадорлик кўрсаткичлари аниқланган ҳамда бу даврдаги педагогик фикрларнинг ўзига хос хусусиятлари ҳамда уларнинг ҳозирги давр учун аҳамиятлилиги очиб берилган. Тадқиқот натижаларидан кекса ёшдаги кишилар саломатлигини муҳофаза қилиш ва уларни психологик муҳофазасини шакллантириш, уларни касбий тафаккурини ривожлантиришда психологик жиҳатдан тайёргарлигини ошириш ҳамда амалий таклифларидан 2017-2020 йилларда бажарилган “ОТ-Ф1-002-Ёшларда миллий ғоя ва мафкуравий иммунитетни шакллантиришнинг психологик механизмлари” номли фундаментал лойиҳа доирасида белгиланган асосий вазифаларни бажаришда амалда фойдаланилган (Бухоро давлат университетининг 16.11.2023-йил 01-04/4477-сон маълумотномаси);
кекса ёшдаги кишилар саломатлик даражасини оширишда соғломлаштирувчи технологияларидан фойдаланишга доир тайёрланган кўрсатув ва эштиришларда респуликамиз кекса ёшдаги кишилар саломатлигини муҳофаза қилишга багишланган масалалар ёритилган. (Истиқлол-тв масъулияти чекланган жамиятининг 08.11.2023-йил №1432-сон маълумотномаси). Натижада кўрсатувларнинг илмий-оммабоплигининг таъминлашига манбалар билан бойитишига хизмат қилган;

Yangiliklarga obuna bo‘lish