Sayt test rejimida ishlamoqda

Турсунов Фирдавс Нуриддиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўткир панкреатит ривожланишида цитокин ген полиморфизмларининг ахамияти ва генлараро ўзаро таъсирини таҳлил қилиш», 14.00.16 – Нормал ва патологик физиология, 14.00.27 – Хирургия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.4.PhD/Tib2910.
Илмий раҳбар: Исмаилов Ўктам Сафаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси ҳузуридаги DSc.04/30.12.2019.Tib.30.03 илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Азимова Севара Баходировна, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Атаджанов Шухрат Камилович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: цитокин ген полиморфизмларининг ИЛ-1β  (rs16944), ИЛ-6 (rs1800795), ИЛ-10 (rs1800896), ўзбек аҳолисида ўткир панкреатит ривожланишидаги ролини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор ўзбек популяциясида интерлейкин-1β гени Т-511C (χ²=4.04, p=0.045), интерлейкин-6 ген C-174G (χ²=4.49, p=0.034) полиморфизмлари ўткир панкреатит ривожланишида аҳамиятли эканлиги исботланган;
ўзбек популяциясида интерлейкин-10 ген G-1082А полиморфизми ўз ҳолида ўткир панкреатит ривожланишига ишончли таъсир кўрсатмаслиги (χ²=1.24, p=0.27) бироқ, ушбу полиморфизм ИЛ-1β ген полиморфизми билан комбинацияда кузатилганда (χ²=4.56, p=0.033), ўткир панкреатит ва деструктив шаклларининг ривожланишида муҳим роли аниқланган;
биринчи марта ўзбек популяциясида интерлейкин-1β Т511C гени билан интерлейкин-6 C-174G ген полиморфизмларининг комбинацияси ўткир панкреатитнинг оғир деструктив шаклларини ривожланишида аҳамиятли таъсир кўрсатиши исботланган (χ²=7.9, p=0.005);
ИЛ-1β (rs16944), ИЛ-6 (rs1800795) ва ИЛ-10 (rs1800896) ген полиморфизмларини беморларда генетик текшириш асосида ўткир панкреатит ривожланишини олдиндан башоратлаш ва даволаш тактикасини оптималлаштиришга қаратилган янги прогнозлаш алгоритми ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўткир панкреатитни турли шаклларининг ривожланишини олдиндан башоратлаш  имконини берувчи янги ишлаб чиқилган алгоритм ёрдамида эрта ташхислаш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
биринчи илмий янгилик: илк бор ўзбек популяциясида интерлейкин-1β гени Т-511C (χ²=4.04, p=0.045), интерлейкин-6 ген C-174G (χ²=4.49, p=0.034) полиморфизмлари ўткир панкреатит ривожланишида аҳамиятли эканлиги исботланганлиги бўйича таклифлар Тошкент тиббиёт академиясининг Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2024 йил 25 октябрда 10-24/390-т-сон билан тасдиқланган «Ўткир панктреатитнинг ривожланишида генетик омиллар аҳамияти ва башоратлаш усули» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Сурхондарё вилоят соғлиқни сақлаш бош бошқармаси Қумқўрғон туман тиббиёт бирлашмаси бўйича 05.11.2024 йилдаги 67-сон ҳамда Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказининг кўп тармоқли шифохонаси бўйича 06.12.2024 йилдаги 112-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 15 январдаги 11/56-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: ўткир панкреатит касаллигини кечишини олдиндан башорат қилиш орқали аҳоли орасида ушбу касалликнинг асоратларининг камайишига хамда ўткир панкреатит натижасида кузатиладиган ўлим кўрсаткичларини камайишига олиб келади, бунинг натижасида аҳоли орасида яшаш турмуш шароитига ҳам самарали таъсир кўрсатади. Иқтисодий самарадорлиги: мазкур касалликни стационар шароитида диагностикаси ва даволаниши учун сарфланадиган бюджет маблағларининг 84% (тадқиқотимиздаги битта ген учун текшириш нархи 250000 сўмни ташкил қилади) ўткир панкреатитни диагностикаси учун текширишлар сонини қисқартириш, олдиндан башорат қилиш орқали даволаш тактикаларига ҳам ижобий таъсир кўрсатганлиги сабабли беморларнинг стационар даволаниш муддатини ўртача 7,8±0,34 кундан 5,2±0,31 кунгача қисқартириш натижасида иқтисод қилинади; 
иккинчи илмий янгилик: ўзбек популяциясида интерлейкин-10 ген G-1082А полиморфизми ўз ҳолида ўткир панкреатит ривожланишига ишончли таъсир кўрсатмаслиги (χ²=1.24, p=0.27) бироқ, ушбу полиморфизм ИЛ-1β ген полиморфизми билан комбинацияда кузатилганда (χ²=4.56, p=0.033), ўткир панкреатит ва деструктив шаклларининг ривожланишида муҳим роли аниқланганлиги бўйича таклифлар Тошкент тиббиёт академиясининг Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2024 йил 25 октябрда 10-24/390-т-сон билан тасдиқланган «Ўткир панктреатитнинг ривожланишида генетик омиллар аҳамияти ва башоратлаш усули» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Сурхондарё вилоят соғлиқни сақлаш бош бошқармаси Қумқўрғон туман тиббиёт бирлашмаси бўйича 05.11.2024 йилдаги 67-сон ҳамда Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказининг кўп тармоқли шифохонаси бўйича 06.12.2024 йилдаги 112-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 15 январдаги 11/56-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: ўткир панкреатит касаллигини кечишини олдиндан башорат қилиш орқали аҳоли орасида ушбу касалликнинг асоратларининг камайишига хамда ўткир панкреатит натижасида кузатиладиган ўлим кўрсаткичларини камайишига олиб келади, бунинг натижасида аҳоли орасида яшаш турмуш шароитига ҳам самарали таъсир кўрсатади. Иқтисодий самарадорлиги: мазкур касалликни стационар шароитида диагностикаси ва даволаниши учун сарфланадиган бюджет маблағларининг 84% (тадқиқотимиздаги битта ген учун текшириш нархи 250000 сўмни ташкил қилади) ўткир панкреатитни диагностикаси учун текширишлар сонини қисқартириш, олдиндан башорат қилиш орқали даволаш тактикаларига ҳам ижобий таъсир кўрсатганлиги сабабли беморларнинг стационар даволаниш муддатини ўртача 7,8±0,34 кундан 5,2±0,31 кунгача қисқартириш натижасида иқтисод қилинади; 
учинчи илмий янгилик: биринчи марта ўзбек популяциясида интерлейкин-1β Т-511C гени билан интерлейкин-6 C-174G ген полиморфизмларининг комбинацияси ўткир панкреатитнинг оғир деструктив шаклларини ривожланишида аҳамиятли таъсир кўрсатиши исботланганлиги (χ²=7.9, p=0.005) бўйича таклифлар Тошкент тиббиёт академиясининг Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2024 йил 25 октябрда 10-24/390-т-сон билан тасдиқланган «Ўткир панктреатитнинг ривожланишида генетик омиллар аҳамияти ва башоратлаш усули» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Сурхондарё вилоят соғлиқни сақлаш бош бошқармаси Қумқўрғон туман тиббиёт бирлашмаси бўйича 05.11.2024 йилдаги 67-сон ҳамда Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказининг кўп тармоқли шифохонаси бўйича 06.12.2024 йилдаги 112-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 15 январдаги 11/56-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: ўткир панкреатит касаллигини кечишини олдиндан башорат қилиш орқали аҳоли орасида ушбу касалликнинг асоратларининг камайишига хамда ўткир панкреатит натижасида кузатиладиган ўлим кўрсаткичларини камайишига олиб келади, бунинг натижасида аҳоли орасида яшаш турмуш шароитига ҳам самарали таъсир кўрсатади. Иқтисодий самарадорлиги: мазкур касалликни стационар шароитида диагностикаси ва даволаниши учун сарфланадиган бюджет маблағларининг 84% (тадқиқотимиздаги битта ген учун текшириш нархи 250000 сўмни ташкил қилади) ўткир панкреатитни диагностикаси учун текширишлар сонини қисқартириш, олдиндан башорат қилиш орқали даволаш тактикаларига ҳам ижобий таъсир кўрсатганлиги сабабли беморларнинг стационар даволаниш муддатини ўртача 7,8±0,34 кундан 5,2±0,31 кунгача қисқартириш натижасида иқтисод қилинади; 
тўртинчи илмий янгилик: ИЛ-1β (rs16944), ИЛ-6 (rs1800795) ва ИЛ-10 (rs1800896) ген полиморфизмларини беморларда генетик текшириш асосида ўткир панкреатит ривожланишини олдиндан башоратлаш ва даволаш тактикасини оптималлаштиришга қаратилган янги прогнозлаш алгоритми ишлаб чиқилганлиги бўйича таклифлар Тошкент тиббиёт академиясининг Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2024 йил 25 октябрда 10-24/390-т-сон билан тасдиқланган «Ўткир панктреатитнинг ривожланишида генетик омиллар аҳамияти ва башоратлаш усули» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Сурхондарё вилоят соғлиқни сақлаш бош бошқармаси Қумқўрғон туман тиббиёт бирлашмаси бўйича 05.11.2024 йилдаги 67-сон ҳамда Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказининг кўп тармоқли шифохонаси бўйича 06.12.2024 йилдаги 112-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 15 январдаги 11/56-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: ўткир панкреатит касаллигини кечишини олдиндан башорат қилиш орқали аҳоли орасида ушбу касалликнинг асоратларининг камайишига хамда ўткир панкреатит натижасида кузатиладиган ўлим кўрсаткичларини камайишига олиб келади, бунинг натижасида аҳоли орасида яшаш турмуш шароитига ҳам самарали таъсир кўрсатади. Иқтисодий самарадорлиги: мазкур касалликни стационар шароитида диагностикаси ва даволаниши учун сарфланадиган бюджет маблағларининг 84% (тадқиқотимиздаги битта ген учун текшириш нархи 250000 сўмни ташкил қилади) ўткир панкреатитни диагностикаси учун текширишлар сонини қисқартириш, олдиндан башорат қилиш орқали даволаш тактикаларига ҳам ижобий таъсир кўрсатганлиги сабабли беморларнинг стационар даволаниш муддатини ўртача 7,8±0,34 кундан 5,2±0,31 кунгача қисқартириш натижасида иқтисод қилинади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish