Хуррамов Аброр Рустам ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бухоро вилоятининг археологик ёдгорликлари ва уларни музейлаштиришнинг тарихий асослари (Пойкент ва Варахша мисолида)” мавзусидаги 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Tar2228
Диссертация бажарилган муассаса номи: Денов тадбиркорлик ва педагогика институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/27.09.2024.Tar.72.07 рақамли Илмий кенгаш
Илмий раҳбар: Очилов Алишер Тўлис ўғли - тарих фанлари доктори (DSc), доцент.
Расмий оппонентлар: Ғаффоров Шокир Сафарович - тарих фанлари доктори, профессор; Хушвақтов Наби Олимович - тарих фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Бухоро вилоятидаги археологик ёдгорликларнинг бугунги ҳолатини аниқлаш ҳамда Пойкент, Варахша археологик ёдгорликларини очиқ осмон остидаги музейга айлантиришнинг тарихий асослари ва замонавий хусусиятларини таҳлил қилишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Бухоро вилоятидаги археологик ёдгорликлар тўғрисидаги маълумотларни тўлиқ ўзида жамлаган тўлақонли яхлит база яратилмаганлиги, ҳозирги кунда қазишмалар ўтказилган археология мероси обектларининг деярли ҳеч қайсиси тўлиқлигича сақланмаганлиги натижасида археология мероси обектлари ҳолати ёмонлигича қолиши ва қисман йўқолишига олиб келганлиги, археологик ёдгорликларга муҳофаза теграси белгиланмаганлиги ва жамоат инспектори бириктирилмаганлиги сабабли “Қалъайи Муллабек”, “Амиртепа”, “Тепа-9”, “Тепа-5” ҳамда “Хўжа Ҳаққитепа” обектларига коʻп миқдорда зарар етказилганлиги аниқланган;
ВИ-ВИИ асрларда Буюк Ипак ёʻлининг гуллаб-яшнаши ва аҳолининг тез демографик оʻсиши натижасида Пойкент ҳудуди кенгайиб борганлиги, Пойкент Мовароуннаҳрнинг йирик савдо ҳунармандчилик маркази бўлганлиги, лекин кейинчалик шаҳарнинг ривожланишига Зарафшон дарёсининг қуйи қисмида сув миқдори ўзгариши глобал иқлим ўзгаришлари – қурғоқчилик кучайиши таъсир кўрсатганлиги далилланган;
Варахша ва Пойкент археологик ёдгорликларининг асл ҳолида асраб-авайлаш, уларни музейлаштиришнинг икки йўлини (биринчи йўл ёдгорликнинг тарихий қийматини таʼкидлаб, унга амалий вазифа бериш, яъни музейга айлантириш бўлса, иккинчи йўли ҳудудда археологик тадқиқотларни фаол олиб бориб, ҳар қандай реконструксиядан воз кечган ҳолда сақлаб қолиш) таъкидлаб, археологик ёдгорликларни музейлаштиришда реставрациядан кўра обектнинг ташқи кўринишини максимал даражада сақлаб қолган ҳолда консервациянинг устуворлиги, музейни босқичма-босқич ташкил қилиш кераклиги исботланган;
Пойкент, Варахша ёдгорликлари антик ва илк ўрта асрларда нафақат Бухорони, балки бутун Марказий Осиёда муҳим стратегик шаҳар бўлганлиги, бу ердан жуда кўплаб артефактлар топилганлиги, эрозия таҳдиди мавжудлиги, муҳофаза чораларининг етарли эмаслиги, ҳудудларда туристик инфратузилманинг йўқлиги каби муаммолар музейлаштиришни орқага сураётгани асослаб берилди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бухоро вилоятидаги археологик ёдгорликларнинг ҳолати ва уларни музейлаштиришнинг тарихий асосларини таҳлил қилиш натижасида қуйидагилар амалиётга жорий қилинди:
Бухоро вилоятидаги археологик ёдгорликлар тўғрисидаги маълумотларни тўлиқ ўзида жамлаган тўлақонли яхлит база яратилмаганлиги, ҳозирги кунда қазишмалар ўтказилган археология мероси обектларининг деярли ҳеч қайсиси тўлиқлигича сақланмаганлиги натижасида археология мероси обектлари ҳолати ёмонлигича қолиши ва қисман йўқолишига олиб келганлиги, археологик ёдгорликларга муҳофаза теграси белгиланмаганлиги ва жамоат инспектори бириктирилмаганлиги тўғрисидаги маълумотлар Маданий мерос агентлиги Бухоро вилоят бошқармасида жорийлантирилди (Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигининг 2025-йил 21-апрелдаги 04-07/1516-сонли маълумотномаси). Натижада Маданий мерос агентлиги Бухоро вилояти бошқармаси маълумотлар базаси янги маълумотлар билан бойитилди.
ВИ–ВИИ асрларда Буюк Ипак ёʻлининг гуллаб-яшнаши ва аҳолининг тез демографик оʻсиши натижасида Пойкент ҳудуди кенгайиб борганлиги, Пойкент Мовароуннаҳрнинг йирик савдо-ҳунармандчилик маркази бўлганлиги, лекин кейинчалик шаҳарнинг ривожланишига Зарафшон дарёсининг қуйи қисмида сув миқдори ўзгариши глобал иқлим ўзгаришлари – қурғоқчилик кучайиши таъсир кўрсатганлиги, Варахша ва Пойкент археологик ёдгорликларини асл ҳолида асраб-авайлаш, уларни музейлаштиришнинг икки йўли (биринчи йўл ёдгорликнинг тарихий қийматини таʼкидлаб, унга амалий вазифа бериш, яъни музейга айлантириш бўлса, иккинчи йўли ҳудудда археологик тадқиқотларни фаол олиб бориб, ҳар қандай реконструксиядан воз кечган ҳолда сақлаб қолиш) таъкидлаб, археологик ёдгорликларни музейлаштиришда реставрациядан кўра обектнинг ташқи фонини аслиятга жуда яқин даражада сақлаб қолган ҳолда консервациянинг устуворлиги, музейлаштиришни босқичма-босқич ташкил қилиш кераклигига доир маълумотлар Маданий мерос агентлигида амалиётга жорийлантирилди (Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигининг 2025-йил 21-апрелдаги 04-07/1516-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижаларининг жорийлантирилиши Бухоро воҳасининг қадимги шаҳарлар тўғрисидаги маълумотларни тизимлаштиришга ва мавжуд археологик ёдгорликларни консервация ва реставрация қилишга доир асосли маълумотларнинг вужудга келишига хизмат қилди.
Варахша ва Пойкент археологик ёдгорликларининг асл ҳолида асраб-авайлаш, уларни музейлаштиришнинг икки йўли (биринчи йўл ёдгорликнинг тарихий қийматини таʼкидлаб, унга амалий вазифа бериш, яъни музейга айлантириш бўлса, иккинчи йўли ҳудудда археологик тадқиқотларни фаол олиб бориб, ҳар қандай реконструксиядан воз кечган ҳолда сақлаб қолиш) ни таъкидлаб, Варахша ва Пойкент археологик ёдгорликларини музейлаштириб туризм машрутига қўшиш орқали вилоятга ташриф буюраётган туристлар оқимини ошириш мумкинлиги тўғрисидаги маълумотлардан Туризм қўмитаси фаолиятида кенг қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2025-йил 2-майдаги 03-10-17-3815-сон маълумотномаси). Натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши Бухоро вилоятида археотуризмни ривожлантиришга хизмар қилди.
Пойкент, Варахша ёдгорликлари антик ва илк ўрта асрларда нафақат Бухорони, балки бутун Марказий Осиёда муҳим стратегик шаҳар бўлганлиги, бу ердан жуда кўплаб артефактлар топилганлиги, эрозия ва вандализм таҳдиди мавжудлиги, муҳофаза чораларининг етарли эмаслиги, ҳудудларда туристик инфратузилманинг йўқлиги каби муаммолар музейлаштиришни орқага сураётганлиги ҳақидаги маълумотлар “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Экспедиция” кўрсатуви ссенарийларини тайёрлашда кенг фойдаланилди (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” Давлат унитар корхонасининг 2025-йил 1-апрелдаги 01-33/201-сон маълумотномаси). Кўрсатув Бухоро вилоятидаги археологик ёдгорликларнинг қадим ўтмишдаги тарихи ва бугунги ҳолати борасидаги телетомошабинларнинг тасаввурларини бойитишга хизмат қилган.