Ҳаитов Жаҳонгир Шодмоновичнинг 
фан доктори (DSc) диссертация иши ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда деҳқончиликнинг ривожланиши тарихи (янги экин навлари мисолида, 1925–2024-йиллар)”, 07.00.01 - Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари) 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.3. DSc/Tar260
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/27.09.2024.Tar.72.07 рақамли Илмий кенгаш.
Илмий маслаҳатчи: Шадманова Санавар Базарбаевна - тарих фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: Турсунов Равшан Нормуратович - тарих фанлари доктори (DSc), доцент; Обломуродов Наим Ҳалимович - тарих фанлари доктори, профессор; Рашидова Дилбар Каримовна- қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Совет ҳокимияти ва мустақиллик йилларида Ўзбекистонда янги экин навларининг тарқалиши ва жорий этилиши тарихини ўрганишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистонда совет ҳокимияти йилларида аграр сиёсат хусусан пахта монокултурасининг ривожлантирилишида, ҳудудга Мисрдан келтирилган ингичка толали янги пахта навларини жорий қилинишида ҳеч қандай экологик вазият, ернинг мелиоратив ҳолати инобатга олинмагани, мустақиллик йилларида амалга оширилган сиёсат натижасида анъанавий пахта навлари ўрнига сувсизликка чидамли, вегетация даври қисқа, тола сифати юқори, экспортбоп навларни раёнлаштириш, уруғчилик селекцияси ва иммунитети мустаҳкам бўлган навларга эътибор қаратилганлиги исботланган;
ХХ асрнинг 30-йилларида гарчи тажриба станциялари ҳамда синов майдонлари ташкил этилган бўлсада, сабзавотчилик ва полизчиликка эътибор паст эканлиги, бу хўжалик соҳаларига колхоз ва совхозлардан бор ёғи 4-6-гектардан ер майдонлари ажратилганлиги, янги навлар тажриба синовдан мувоффақиятли ўцада улар кенг тарқатилмаганлиги далилланган;
уруғлик ҳамда навлар етиштириш, уларни тарқатиш 3 босқичда бўлиб, биринчи босқичда экинларнинг уруғидан ва кўчатидан кўпайтириш ишлари илмий асосда бўлмай, асосан янгидан ривожланиш босқичида бўлганлиги, иккинчи босқичда нав синаш ишларида селексион станцияларнинг роли ошиб, деҳқонларга янги навлар босқичма-босқич тавсия этиб борилганлиги, учинчи босқичда хўжаликларда уруғлик пахта, дон етиштиришда махсус далаларга асос солиниб, тажрибадан муваффақиятли ўтганидан кейин уларнинг тарқатилганлиги асосланган;
совет ҳокимияти даврида боғдорчилик соҳасида янги навларни қишлоқ хўжалигига жорийлантириш мамлакатдаги нобарқарор ижтимоий-сиёсий, иқтисодий жараёнлар (ер-сув ислоҳоти, қулоқлаштириш, жамоалаштириш, қатағон сиёсати, Иккинчи жаҳон уруши, 5 йиллик, 7 йиллик режалар қабул қилиш, алкоголизмга қарши кураш ва ҳ.к.) туфайли узвий равишда давом этмаганлиги, мустақиллик йилларида хорижий янги навли мева боғларига (карликовий-пакана) асос солиниши, сув ресурсларини тежаш мақсадида боғларни томчилатиб, ёмғирлатиб суғориш технологияси қўлланилганлиги, янги навларни танлаш ва саралаш орқали алоҳида мевали хўжаликлар ташкил этилиб, хорижга мева экспорт ҳажми йилдан-йилга ортиб бораётгани очиб берилган;
тарихий тажрибага асосланган ҳолда юмшоқ ва қаттиқ буғдойнинг 100 дан ортиқ янги ва дурагай навлари яратилиб, ўнлаб хорижий буғдой навлари келтирилиб маҳаллий иқлимий шароитга мослаштирилганлиги, янги буғдой навларининг илмий муассаса ва марказларда, тажриба-лаборатория станцияларида, уруғчилик фермер хўжаликларида муваффақиятли синовдан ўтказилганлиги, республикада селекция-уруғчилик ишларини самарали йўлга қўйишда илмий асосда иш кўриб келинаётганлиги бу эса иқтисодий самарадорликка олиб келаётгани исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Ўзбекистонда янги экин навларининг тарқалиши тарихини тадқиқ этиш бўйича олинган илмий натижалар, хулоса ва таклифлар асосида:
Ўзбекистонда совет ҳокимияти йилларида аграр сиёсат, хусусан пахта монокултурасининг ривожлантирилишида, ҳудудга Мисрдан келтирилган ингичка толали янги пахта навларининг жорий қилинишида ҳеч қандай экологик вазият, ернинг мелиоратив ҳолати инобатга олинмагани, мустақиллик йилларида амалга оширилган сиёсат натижасида анъанавий пахта навлари ўрнига сувсизликка чидамли, вегетация даври қисқа, тола сифати юқори, экспортбоп навларни туманлаштириш, уруғчилик селекцияси ва иммунитети мустаҳкам бўлган навларга эътибор қаратилганлиги тўғрисидаги маълумотлар УНЕСCОнинг Тошкентдаги ваколатхонаси томонидан амалга оширилган “Ўзбекистоннинг қишлоқ ҳудудларида иш билан таъминлаш учун кўникмаларини ривожлантириш” лойиҳаси доирасида амалга оширилган (Меҳнат бозори тадқиқотлари институти) социологик сўров-анкета саволномасини тайёрлашда кенг фойдаланилди (Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Меҳнат бозори тадқиқотлари институтининг 2022-йил 13-майдаги 04/00-01/09-467-сонли маълумотномаси). Натижада қишлоқ хўжалиги тармоқларига, хусусан пахтачиликка илм-фан ютуқлари ва илғор тажрибаларнинг кириб келиши, замонавий технология, янги касбларга бўлган эҳтиёж, қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга мўлжалланган “йўл харита”ларини ишлаб чиқишда, ахборот таҳлилий материалларни шакллантиришга хизмат қилган;
ХХ асрнинг 30-йилларида гарчи тажриба станциялари ҳамда синов майдонлари ташкил этилган бўлсада, сабзавотчилик ва полизчиликка эътибор паст эканлиги, бу хўжалик соҳаларига колхоз ва совхозлардан бор ёғи 4-6-гектардан ер майдонлари ажратилганлиги, янги навлар тажриба синовдан муваффақиятли ўцада улар кенг тарқатилмаганлиги тўғрисидаги маълумотлардан “Туркистонда янги экин навларининг тарқалиши ва деҳқончилик маданияти тарихи” номли дарсликни тайёрлашда кенг фойдаланилди (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Бухоро давлат университетининг 2023-йил 23-мартдаги 112-сон буйруғи, 112-02-рақамли гувоҳномаси). Натижада, тарихни чуқур ўқитишда бирламчи манбалардан фойдаланишнинг самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
уруғлик ҳамда навлар етиштириш, уларни тарқатиш 3 босқичда бўлиб, биринчи босқичда экинларнинг уруғидан ва кўчатидан кўпайтириш ишлари илмий асосда бўлмай, асосан янгидан ривожланиш босқичида бўлганлиги, иккинчи босқичда нав синаш ишларида селексион станцияларнинг роли ошиб, деҳқонларга янги навлар босқичма-босқич тавсия этиб борилганлиги, учинчи босқичда хўжаликларда уруғлик пахта, дон етиштиришда махсус далаларга асос солиниб, тажрибадан муваффақиятли ўтганидан кейин уларнинг тарқатилганлиги ҳақидаги маълумотлардан Америка Қўшма Штатларининг “Бутунжаҳон мероси” фонди томонидан амалга оширилган “Бухоро яҳудийлари анъанавий уйлари ва маҳаллалари” мавзусидаги лойиҳанинг тарихий маълумотнома қисмини бойитишда фойдаланилган (УНЕСCОнинг Марказий Осиё Тадқиқотлари Институтининг 2022-йил 19-декабрдаги №379-сонли маълумотномаси). Натижада Ўзбекистонга четдан келтирилган экин навларини ўрганиш, аҳолининг уй хўжалиги ва маиший турмуши тарихини илмий-назарий тадқиқ этишга хизмат қилади;
совет ҳокимияти даврида боғдорчилик соҳасида янги навларни қишлоқ хўжалигига жорийлантириш мамлакатдаги нобарқарор ижтимоий-сиёсий, иқтисодий жараёнлар (ер-сув ислоҳоти, қулоқлаштириш, жамоалаштириш, қатағон сиёсати, Иккинчи жаҳон уруши, 5 йиллик, 7 йиллик режалар қабул қилиш, алкоголизмга қарши кураш ва ҳ.к.) туфайли узвий равишда давом этмаганлиги, мустақиллик йилларида хорижий янги навли мева боғларига (карлик-пакана) асос солиниши, сув ресурсларини тежаш мақсадида боғларни томчилатиб, ёмғирлатиб суғориш технологияси қўлланилганлиги, янги навларни танлаш ва саралаш орқали алоҳида мевали хўжаликлар ташкил этилиб, хорижга мева экспорт ҳажми йилдан-йилга ортиб бораётгани борасидаги илмий-амалий таклиф ва хулосаларидан Бухоро телеканалининг “Менга сўз беринг”, “Паёми рўз”, “Муносабат”, “Ассалом, Бухоро” телекўрсатувларида унумли фойдаланилган ва тадқиқотчи билан бевосита суҳбат олиб борилган (Бухоро вилояти телерадиокомпаниясининг 2023-йил 15-сентябрдаги №02-09-260-сон маълумотномаси). Шунингдек, агротехник тадбирлар тўғрисида тадқиқотда муҳим далил ва рақамлар келтирилган. Гулнинг 60 дан ортиқ нави, манзарали ва бутасимон дарахтларнинг 140 дан ортиқ турлари Ўзбекистонга, жумладан, Бухоро воҳасига кириб келганлиги, уларнинг деҳқончилик маданиятидаги ўрнини тарғиб қилишда фойдаланилган;
тарихий тажрибага асосланган ҳолда юмшоқ ва қаттиқ буғдойнинг 100 дан ортиқ янги ва дурагай навлари яратилиб, ўнлаб хорижий буғдой навлари келтирилиб маҳаллий иқлимий шароитга мослаштирилганлиги, янги буғдой навлари илмий муассаса ва марказларда, тажриба-лаборатория станцияларида, уруғчилик фермер хўжаликларида муваффақиятли синовдан ўтказилганлиги, республикада селекция-уруғчилик ишларини самарали йўлга қўйишда илмий асосда иш кўриб келинаётганлиги бу эса иқтисодий самарадорликка олиб келаётгани тўғрисидаги тавсиявий маълумотлардан Ўзбекистон Экологик партиясининг тарғибот фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Экологик партиясининг 2024-йил 16-сентябрдаги №01/407/2-сон маълумотномаси). Бугунги кунда ҳар бир инсон табиат олдидаги ўз маъсулиятини ҳис қилиши лозимлиги, ҳар бир дарахт ва ўсимликларни асраб-авайлаши, “яшил макон” умуммиллий лойиҳасига ҳисса қўшиши кераклиги каби Экологик партиясининг дастурий мақсадларини амалга оширишда тадқиқот материаллари хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish