Рахманова Ширин Қутлимуратовнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Хоразм воҳаси ўзбеклари турмуш тарзида ислом дини ва диний маросимлар” мавзусидаги 07.00.07– “Этнография, этнология ва антропология”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Tar1985   
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони:
Абдалов Умидбек Матниязович тарих фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат университети.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, илмий кенгаш рақами: Қорақалпоқ давлат университети DSc.03/06.04.2024.Tar.20.05
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси, унвони:
Давлатова Саодат Тиловбердиевна, тарих фанлари доктори (DSc), проф.
Турекеев Қуанишбек Жиенбекович тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
Етакши ташкилот: ЎзР Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти.
II. Тадқиқотнинг мақсади:  Хоразм воҳаси ўзбеклари турмуш тарзида ислом дини ва диний маросимларини ўрганишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: - Ислом дини билан боғлиқ маросим ҳамда анъаналар ижтимоий-маиший ва маънавий-маданий ҳаётининг узвий бир қисми ҳамда жамият ҳаётига муносиб таъсир кўрсата олган фаол ижтимоий куч бўлганлигианиқланган;
Диссертацияда зиёратгоҳлардаги ислом динига хос бўлмаган авлиёлар қабрини тавоф қилиш, авлиёлар қабрлари яқинидаги дарахтларга ният қилиб чит боғлаш, қудуқларга пул ташлаш, қабр атрофини етти маротаба айланиш, авлиёлар қабрлари яқинида пилик яқиш, чилла бешикхоналар ташкил қилиш бидъат эканлиги далилланган; 
Хоразм воҳаси ўзбекларининг анъанавий эътиқодий қарашларида қадимий диний эътиқодлар кейинчалик ислом кириб келгандан кейин ҳам баъзи-бир урф-одат  ва маросимларда (“баракатли кун”, “чилла”, “бешик тўй”, “нонёпар”, “келин салом”, “ис чиқариш”, “еттиси”, “пайшанбалик”, “қирқи”, “эллик икки кунлик”, “юз кунлик”, “ёз оши”, “йил оши” каби) исломий қарашлар билан ўзаро синкретлашиб кетганлиги далилланган; 
Хоразм воҳаси аҳолисининг анъанавий дунёқараши ва маросимий турмуш тарзида мавжуд бўлган урф-одат ҳамда анъаналарнинг барчасини ислом дини билан боғлаб келинганлиги борасидаги қарашлар тарихий ҳақиқатга тўғри келмаслиги (“қалинг пули”, “мушкулкушод”, “пирлар ўқиши”, “китоб ўқишма”, “авлиёуллоҳ”), улар халқнинг ижтимоий турмуш тарзидан келиб чиққан ҳолда ўтказилганлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларнинг жорий қилиниши: Мавзуга доир олиб борилган тадқиқотлар юзасидан ишлаб чиқилган илмий хулосалар ва таклифлар асосида:
Тадқиқотчи томонидан тўпланган маълумотлар Урганч шаҳридаги “Авесто” музейига ташриф буюраётган зиёратчилар, айниқса, ёшларга Ватан тарихини билиш, ўзликни англаш ва боболар меросидан фахрланиш туйғусини шакллантиришда муҳим аҳамият касб этиши асосланган (Халқаро “Олтин мерос” хайрия жамоат фондининг 2024-йил 26-июлдаги 01-30-сонли маълумотномаси). Ушбу натижалар маданий меросни сақлаш, аҳоли ўртасида номоддий ва моддий маданиятга бўлган муносабатни янада юксалтириш, уларни келажак авлодга етказиш ҳамда миллий меросни кенг миқёсда тарғиб қилишда муҳим манбавий асос бўлиб хизмат қилган;
Хоразм воҳасига ислом динининг кириб келиши, унинг воҳа ўзбеклари турмуш тарзи, ижтимоий ва маданий ҳаётига таъсири ҳамда минтақада етишиб чиққан уламолар тарихи, улар қолдирган илмий мероснинг аҳамияти, воҳа аёллари турмуш тарзида исломнинг тутган ўрни, ижтимоий ҳаётда отинойилар институтининг вазифалари, ислом дини билан боғлиқ қадриятлар ва анъаналар тарихи, воҳа ўзбеклари оилавий, жумладан, фарзанд туғилиши ҳамда бола тарбияси билан боғлиқ урф-одат ва маросимларга доир масалаларнинг асосий натижа ҳамда хулосалардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Аслида қандай?” кўрсатуви ссенарийсинитайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг 2024-йил 27-сентябрдаги 06-28-900-сонли маълумотномаси). Натижада, ислом дини билан боғлиқ қадриятлар ва анъаналар тарихи, воҳа ўзбеклари оилавий маросимлари ҳақидаги маълумотлар кенг жамоатчиликка етказилди;
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги “Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари” Қўмитаси томонидан амалга оширилаётган бир қатор лойиҳалар, Республика ҳамда хорижда миллатлараро муносабатлар бўйича олиб борилаётган илмий-амалий тадқиқотлар, мамлакатимизда яшовчи турли миллат ва элатлар вакилларининг ўзига хос миллий анъаналари, урф-одатлари ва расм-русумларини асраб-авайлаш ва ривожлантиришга кўмаклашишда, хорижий мамлакатларда давлатимизнинг тинчликсевар сиёсати, демократик ҳуқуқий давлат, кучли фуқаролик жамияти қуриш борасида Ўзбекистоннинг мақсад ва вазифаларини, миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқаларини янада ривожлантириш ва уйғунлаштиришга бағишланган илмий-тадқиқотларни ташкил қилишда кўмаклашишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги “Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари” Қўмитасининг 2024-йил 11-декабрдаги №14-07-1954-сонли маълумотномаси). Натижада, халқимизнинг узоқ йиллик қадриятлари ва анъаналарини ўзида акс эттирган тўйлар, оилавий тантаналар, маъракаҳамда маросимларни ўтказишда шуҳратпарастлик, ўзини кўз-кўз қилиш, исрофгарчилик каби иллатларни бартараф қилиш, ёшларда миллий қадриятларни ҳурмат қилишга ундайдиган тарғибот тадбирларни тайёрлашга хизмат қилган.
Хоразм воҳаси ўзбекларининг анъанавий эътиқодий қарашларида қадимий диний эътиқодлар кейинчалик ислом кириб келгандан кейин ҳам баъзи-бир урф-одат  ва маросимларда (“баракатли кун”, “чилла”, “бешик тўй”, “нонёпар”, “келин салом”, “ис чиқариш”, “еттиси”, “пайшанбалик”, “қирқи”, “эллик икки кунлик”, “юз кунлик”, “ёз оши”, “йил оши” каби) исломий қарашлар билан ўзаро синкретлашиб кетганлиги ҳамда анъаналарнинг барчасини ислом дини билан боғлаб келинганлиги борасидаги қарашлар тарихий ҳақиқатга тўғри келмаслиги (“қалинг пули”, “мушкулкушод”, “пирлар ўқиши”, “китоб ўқишма”, “авлиёуллоҳ”), улар халқнинг ижтимоий турмуш тарзидан келиб чиққан ҳолда ўтказилганлиги исботланган. Тадқиқот илмий хулосаларидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмаси “Ўзбекистон Миллий телерадиоканалининг “Таълим ва тараққиёт, “Ўзбекистон ёшлари”, “Миллат ва маънавият” дастурларини самарали ташкил этишда, уларнинг дастур ва сценарийларини тайёрлашда (2023-2025-йиллар) фойдаланилди. (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон 24” ижодий бирлашмаси” давлат муассасасинининг 2025-йил 20-июндаги 05-09-964-сонли маълумотномаси). 

Yangiliklarga obuna bo‘lish