Бакдурдиева Қундуз Қувондиқ қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбек анъанавий заргарлигида трансформацион жараёнлар (Хоразм воҳаси мисолида)” 07.00.07 –«Этнография, этнология ва антропология».
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/Tar1981.
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони:
Маткаримова Садокат Максудовна, тарих фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Хоразм Маъмун академияси.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, илмий кенгаш рақами: Қорақалпоқ давлат университети DSc.03/06.04.2024.Tar.20.05
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси, унвони:
Давлатова Саодат Тиловбердиевна тарих фанлари доктори (DSc), профессор.
Абидова Зайнаб Қодирбергановна тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) доцент.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
Етакши ташкилот: ЎзР Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти
II. Тадқиқотнинг мақсади: Хоразм анаъанавий заргарлигидаги трансформацион жараёнларини тадқиқ қилишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги: Хоразм ўзбекларининг анъанавий заргарлиги тарихини ўрганиш жараёнида воҳанинг шимолий қисми ҳамда жанубий қисмидаги заргарлик ҳунармандчилиги анъаналарининг бир-биридан фарқ қилиши аниқланди. Воҳанинг жанубий қисмида исломгача бўлган анъана ва урф-одатларнинг кўпроқ сақланиб қолганлиги, трансформацион жараёнлар ҳам унга ўз таъсирини ўтказа олмаганлиги қиёсий таҳлил асосида, тарихий жараёнлар контекстида очиб берилди;
Тадқиқот жараёнида Хоразм заргарлиги фақат минтақа миқёсида ёки нафақат қўшни халқлар (туркман, тожик, қорақалпоқ ва қисман қозоқ халқлари) заргарлиги тараққиёти билан узвий боғлиқликда ва ўзаро бир-бирига таъсир асосида ривожланганлиги, балки узоқ ўлкалар халқлари (жумладан, шимолда удмуртлар, чувашлар, жанубда афғон ва ҳинд халқлари) заргарлик санъати соҳаларининг ривожига ҳам катта таъсир кўрсатганлиги аниқланди;
Заргарлик ҳунармандчилиги билан боғлиқ урф-одатлар (сир тутиш, оилада ҳунар ўргатиш, шогирд тайёрлаш, фотиҳа бериш) ва халқ қарашлари, тақинчоқлардаги нақшлар ўз хусусиятларига кўра геометрик (ҳандасавий), ўсимликсимон (ислимий), зооморф (ҳайвон шаклидаги), астрал ва антропоморф (одам шаклидаги) безак-нақшларининг рамзий-семантик ифодаланишини таҳлил қилиш асосида заргарлик буюмлари, тақинчоқлар энг аввало кишиларнинг ижтимоий-иқтисодий мавқеини белгилашга хизмат қилганлиги далилланди;
Хоразм воҳасида бодом ой, пешхалта, зулпи тилло, жамалак, аврак (арабак), тахя дузий, осма дузий, бутун тирноқ, ярим тирноқ, шокила, тумор, ўқ ёй дузий, исирға, камар боғи, пеш авиз, калит боғи каби анъанавий заргарлик буюмларининг камайиб кетаётганлиги, баъзилари ўзининг ижтимоий аҳамаиятини ва рамзий-семантик ёки магик хусусиятларини йўқотиб бораётганлиги асослаб берилди.
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти: Тадқиқот натижаларининг илмий аҳамияти диссертация ишидан олинган хулосалар, ишлаб чиқилган илмий таклиф ва тавсиялардан Заргарлик ҳунармандчилигини ривожлантиришнинг амалий жиҳатларини ўрганиш ҳамда махсус илмий тадқиқот ишларида фойдаланиш мумкинлиги билан изоҳланади.
Диссертациянинг амалий аҳамияти ўзбек халқи тарихий ва маданий меросини асраш, музей экспозицияларини бойитиш, этнотуризмнинг омилига айлантириш, миллий мафкурани ривожлантиришда мақсадли давлат дастурларининг бажарилишига, шунингдек, ўзбек халқи анъанавий ҳунармандчилигига оид билимларни такомиллаштиришга хизмат қилади.
Тадқиқотнинг амалий натижалари қуйидагилардан иборат:
тадқиқотда анъанавий заргарлик ҳунармандчилигини фанлар кесимида тадқиқ этишнинг назарий услубий жиҳатлари ишаб чиқилган;
заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи устахоналарни туристик объектга айлантириш орқали Ўзбекистонда сайёҳликни ривожлантириш истиқболлари юзасидан таклифлар берилган;
тадқиқот давомида йиғилган тарихий-этнографик материаллар ва архив ҳужжатлари маълумотлари асосида давлат дастурларининг бажарилиши ҳамда ўзбек халқи анъанавий ҳунармандчилигига оид билимларни такомиллаштиришда; халқаро “Олтин мерос” хайрия жамоат фонди, санъат ва бадиий ҳунармандчилик музейларида янги экспозиция-фондларини ташкил этишда ва бойитишда; музейлар тарихий-маданий меросини тарғиб қилишда; музейларга хорижий ва маҳаллий туристларнинг ташрифини кенгайтириш ва шу асосда Ўзбекистон республикасида туризмни ривожлантиришда; Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканалида ефирга узатилган “Тарихий савол” кўгсатуви ссенарийсини тайёрлашда асос бўлган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорийланиши: Ўзбек анъанавий заргарлигида трансформацион жараёнлар (Хоразм воҳаси мисолида) мавзуси бўйича ишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлар асосида:
Диссертация иши доирасида ишлаб чиқилган илмий-амалий таклиф ва тавсиялари “Олтин мерос” халқаро хайрия жамғармасининг 2023-2024-йилларда ўтказилган тарғибот фаолиятида татбиқ этилган. Жумладан: тадқиқот натижалари, диссертациянинг хулосалари ҳамда тавсияларидан музейлар экспозицияларини тизимлаштиришда; санъат ва бадиий ҳунармандчилик музейларининг янги экспозиция-фондларини ташкил этишда ва бойитишда; музейлар тарихий-маданий меросини тарғиб қилишда; музейларга хорижий ва маҳаллий туристларнинг ташрифини кенгайтириш ва шу асосда Ўзбекистон республикасида туризмни ривожлантиришда фойдаланилган (халқаро “Олтин мерос” хайрия жамоат фондининг 2024 йил 11 ноябрдаги №01-46-сонли маълумотномаси). Натижада, диссертацияда илгари сурилган таклифлар, тавсия ва хулосалардан Ўзбекистонда анъанавий заргарлик соҳасининг тараққиёти, бу соҳада кечган трансформацион жараёнларнинг амалий аҳамияти ҳамда заргарлик ҳунармандчилик соҳаси ва заргарлик турларини ривожлантиришнинг амалий жиҳатларини оммалаштириш, миллий қадриятларимизни ёшларга ўргатиш, уларнинг ҳунар эгаллашга бўлган интилишларига ундайдиган тарғибот тадбирларни тайёрлашга хизмат қилди;
Воҳа аҳолиси анъанавий заргарлигида қорақалпоқ ва туркман халқлари заргарлиги анъаналарининг ўзига хос миллий хамда этник хусусиятларининг акс этиши тадқиқ қилинган. Қолаверса ўзбек халқи тарихий ва маданий меросини асраш, музей экспозицияларини бойитиш, этнотуризмнинг омилига айлантириш, миллий мафкурани ривожлантиришда мақсадли давлат дастурларининг бажарилиши ҳамда ўзбек халқи анъанавий ҳунармандчилигига оид билимларни такомиллаштиришга хизмат қилади (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасининг 2024 йил 8 ноябрдаги №14-07-1745-сонли маълумотномаси). Мазкур диссертация ишидаги илмий хулоса ва тавсиялардан Қўмитанинг конференция, семинар давра сухбатлари, шунингдек маданий-гуманитар соҳалардаги тадбирларини ташкил этиш учун фойдаланилди;
Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси "Ўзбекистон тарихи" телеканалида ефирга узатилган “Тарихий савол” кўрсатуви ссенарийсини тайёрлашда тадқиқот натижаларидан Хоразмнинг Хива, Ургансҳ, Қўшкўпир, Шовот туманлари ҳамда шаҳарларида қадимдан ривожланган заргарлик ҳунари, унинг ўзига хос қадимий ва замонавий кўринишлари, заргарлик буюмларининг асрлар давомида трансформацион жарауонларга учраганлиги, Хоразм воҳаси анъанавий заргарлик санъати буюмларини тайёрлаш тcхнологиясидаги усуллаг, заргарлик санъати билан боғлиқ урф одатлар ва халқ қарашлари, заргарлик буюрлларини ишлаб чиқарувчи устахоналарнинг туристик объектга айлантириш орқали Ўзбекистонда (Хоразм воҳаси мисолида) сайёҳликни ривожлантириш истиқболларига оид илмиу-назариу хулосаларидан фойдаланилди (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Ўзбекистон телерадиоканали давлат муассасасининг 2024 йил 28 ноябрдаги № 02-30-1225-сонли маълумотномаси). Ушбу материал ўзбек халқи маданий мероси ва уларнинг анъанавий заргарлик буюмлари ҳақидаги билимларни кенгайтиришга хизмат қилди.
Хоразм воҳасида бодом ой, пешхалта, зулпи тилло, жамалак, аврак (арабак), тахя дузий, осма дузий, бутун тирноқ, ярим тирноқ, шокила, тумор, ўқ ёй дузий, исирға, камар боғи, пеш авиз, калит боғи каби анъанавий заргарлик буюмларининг камайиб кетаётганлиги, баъзилари ўзининг ижтимоий аҳамаиятини ва рамзий-семантик ёки магик хусусиятларини йўқотиб бораётганлиги Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси "Ўзбекистон тарихи" телеканалида ефирга узатилган “Тарихий савол” кўрсатуви ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилди. (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Ўзбекистон телерадиоканали давлат муассасасининг 2024 йил 28 ноябрдаги № 02-30-1225-сонли маълумотномаси).