Иброхимов Бахтиёр Тоиржоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Жиноят процессида прокурор ва суд назоратининг ўзаро мутоносиблигига оид масалалар», «12.00.09 – Жиноят процесси. Криминалистика, тезкор-қидирув ҳуқуқ ва суд экспертизаси».
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.1.PhD/Yu1347
Илмий раҳбар: Шайзаков Шодияр Ибрагимович, юридик фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси, DSc.31/31.12.2020.Yu.67.01.
Расмий оппонентлар: юридик фанлар доктори, профессор Пулатов Бахтиёр Халилович, юридик фанлари номзоди, профессор Хидоятов Бахтиёр Ботирович.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқот мақсади мамлакатимиз жиноят процессида прокурор ва суд назоратининг ўзаро мутаносиблиги билан боғлиқ ҳуқуқий нормаларни, бу соҳадаги илмий-амалий концептуал ёндашувларни ривожлантиришга доир таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборатдир.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
судья, тергов судьяси, прокурор, терговчи, суриштирувчи, терговга қадар текширув ва тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи мансабдор шахслар, ишда қатнашаётган шахсларнинг шаъни, қадр-қимматини ҳурмат қилишлари шартлиги асослантирилган;
тергов судьяси прокурорнинг, суриштирувчининг, терговчининг, терговга қадар текширув ва тезкор-қидирув фаолиятни амалга оширувчи мансабдор шахсларнинг қарорлари ва ҳаракатларни (ҳаракатсизлиги) қонунийлиги ва асослилиги тўғрисидаги шикоятларларни кўриб чиқиши мумкинлиги асослантирилган;
жиноят ишлари бўйича биринчи инстанция судининг апелляция ёки кассация тартибида кўриб чиқилган ҳукмлари ва ажримлари устидан шикоят ёки протестларни тафтиш инстанциясида кўриб чиқилиши асослантирилган;
жиноят процессининг ҳар қандай босқичида прокурор ва суд томонидан гумон қилинувчи, айбланувчи ва судланувчи жиноят процессида ҳимоячи олиш имкониятига эга бўлмаганида, уларни Конституция ва қонунларда назарда тутилган тартибда давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатадиган адвокат билан таъминлаши кераклиги асослантирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тадқиқот асосида олинган натижалар қуйидагиларда ўз ифодасини топган:
судья, тергов судьяси, прокурор, терговчи, суриштирувчи, терговга қадар текширув ва тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи мансабдор шахслар, ишда қатнашаётган шахсларнинг шаъни, қадр-қимматини ҳурмат қилишлари шартлиги ҳақидаги таклифидан «Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги лойиҳасининг 17-моддасида инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 2024 йил 3-январдаги 27/2-378-24-сон далолатномаси). Ушбу таклифлар тергов судьяси томонидан шахс ҳуқуқларини ҳимоя қилишга ва қонунларнинг ижро этилиши имкониятларини таъминлашга хизмат қилган.
тергов судьяси прокурорнинг, суриштирувчининг, терговчининг, терговга қадар текширув ва тезкор-қидирув фаолиятни амалга оширувчи мансабдор шахсларнинг қарорлари, ҳаракат ёки ҳаракатсизлигини, қонунийлиги ва асослилиги тўғрисидаги шикоятларларни кўриб чиқиши мумкинлиги ҳақидаги таклифидан «Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги лойиҳасининг 2701-моддасида инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 2024 йил 3 январдаги 27/2-378-24-сон далолатномаси). Ушбу таклифлар тергов судьяси томонидан шахс ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва қонунларнинг ижро этилиши имкониятларини таъминлашга хизмат қилган.
биринчи инстанция судининг апелляция ёки кассация тартибида кўриб чиқилган ҳукмлар ва ажримлари устидан берилган шикоятлар тафтиш инстанцияси судида кўриб чиқилиши кераклиги ҳақидаги таклифидан Ўзбекистон Республикасининг «Суд қарорларининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини текшириш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги 2023 йил 27 сентябрдаги ЎРҚ–869-сон Қонунининг 1-моддаси 3-бандида инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлар институтининг 2024 йил 29 майдаги 3/07-138-сон далолатномаси). Суд жиноят ишини апелляция, кассация, тафтиш тартибида кўришда шикоят ёки протест бериш орқали шахс ҳуқуқларини ҳимоя қилиш имкониятларини кўпроқ таъминлашга хизмат қилган.
прокурор ва суд гумон қилинувчи, айбланувчи ва судланувчи жиноят процессида ҳимоячи олиш имкониятига эга бўлмаганида, уларни давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатадиган адвокат билан таъминлаши кераклиги ҳақидаги таклифидан Ўзбекистон Республикасининг «Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги 2024 йил 27февралдаги ЎРҚ–915-сон Қонунининг 1-моддаси 1-бандида инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлар институтининг 2024 йил 29 майдаги 3/07-138-сон далолатномаси). Ушбу таклифларнинг амалиётга жорий қилиниши прокурор ва суд томонидан шахсларни ҳуқуқларини ҳимоя қилишда давлат томонидан назоратни амалга ошириш, қонунларнинг ижро этилиши имкониятларини кўпроқ таъминлашга хизмат қилган.