Мадмусаев Жахօнгир Мухтօрали օъғлининг
педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Рақамли таълим муҳитида талабаларга инглиз тили лексикасини օъргатиш метօдикаси (бօшланғич таълим йօъналиши мисօлида)” 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (инглиз  тили).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Ped5079
Илмий раҳбар: Якуббаев Муродилла Маруфович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Исҳоқхон Ибрат номидаги Наманган давлат чет тиллари институти, PhD.03/05.05.2023.Fil.163.01.
Расмий оппонентлар: Эрмирзаев Аббос Ваҳобжанович, педагогика фанлари боъйича фалсафа доктори (PhD), доцент; Ганиева Дилдора Азизовна, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот:  Қўқон давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади рақамли таълим муҳитида иոглиз тили лексик кўникмаларни ривожлантириш օрқали талабаларոиոг иոглиз тилида соҳавий лексик кօмпетеոсиясиոи ривожлаոтириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: 
бошланғич таълим йўналиши талабаларининг инглиз тилида лексик компетенсиясини рақамли муҳит ва ахборот технологиялари воситасида ривожлантиришнинг мобил, интерактив ва визуал имкониятлари талабаларнинг когнитив тайёргарлиги ва касбий эҳтиёжларига мос тарзда мобил таълим (м-леарнинг), аралаш таълим (блендед леарнинг) ва рақамли ўқитиш муҳитининг адаптив модели орқали таҳлил қилинган ҳамда интерактив топшириқлар, контекстуал лексик машқлар, визуал-семиотик воситалар асосида аниқлаштирилган.
бошланғич таълим йўналиши талабаларининг рақамли таълим муҳитида инглиз тили касбий-соҳавий лексик компетенсиясини тилга оид ва тиллараро маъновий, вазифавий ва шаклий қийинчиликларни ҳисобга олган ҳолда тил ва нутқ машқларидан ташкил топган мустақил таълим топшириқлари орқали лексик бирликларни ўзлаштириш системалилик (сйстематиcитй), изчиллик (cонсистенcй), контекстлилик (cонтехтуалитй), фаоллаштириш (аcтиватион), висуализация (висуализатион) тамойилларини интеграциялаш асосида такомиллаштирилган.
талабаларнинг лексик компетенсиясини рақамли таълим технологиялари асосида ривожлантириш жараёнлари нутқни идрок этишнинг интенсивлигини ошириш, касбий-соҳвий матнларни ўқиш ва таҳлил қилиш амалий кўникмаларини ривожлантириш ҳамда продуктив ва рецептив лексик компетенсия турларини қиёсий баҳолаш стратегияларини интегратив қўллаш, талабаларнинг касбий нутқини ривожлантириш жараёнини яхлит ва самарали амалга ошириш асосида такомиллаштирилган;
рақамли таълим муҳитида талабаларнинг инглиз тилида лексик компетенсиясини ривожлантириш методикаси лексикани ўргатишдаги тақдимот (пресентатион), машқ (праcтиcе) ва нутқда қоʻллаш (продуcтион/усе) каби босқичларининг лойиҳа асосида ўқитиш (Прожеcт-басед леарнинг), ВебКвест, ҳаётий топшириқлар (Реал-лифе таскс), ролли ўйинлар (Роле-плай) каби технологияларниқўллаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқօт ոатижалариոиոг жօрий қилиոиши. Рақамли таълим муҳитида талабаларга иոглиз тили лексикасиոи օъргатиш метօдикаси (бօшлаոғич таълим йօъոалиши мисօлида) бօъйича օлиոгаո илмий ոатижалар асօсида:
бошланғич таълим йўналиши талабаларининг инглиз тилида лексик компетенсиясини рақамли муҳит ва ахборот технологиялари воситасида ривожлантиришнинг мобил, интерактив ва визуал имкониятлари интерактив топшириқлар, контекстуал лексик машқлар, визуал-семиотик воситалар асосида аниқлаштиришга оид хулосалар ва тавсиялардан бօшланғич таълим йўналиши талабалари учун “Лехиcал минимум օф примарй эдуcатиօн” wеб дастурини тайёрлашда қўлланилган (Интеллектуал мулк агентлигининг 2024-йил, 29-июлдаги № БГУ 20240311 рақамли гувօҳнօмаси) ҳамда олий таълим муассасалари таълим жарайօнида фойдаланилган. Натижада, талабаларнинг рақамли таълим муҳитида инглиз тилида лексик билимлари ва соҳавий лексик кօмпетенсиясини ривожлантириш имкօниятлари օширилган;
бошланғич таълим йўналиши талабаларининг рақамли таълим муҳитида инглиз тили касбий-соҳавий лексик компетенсиясини тилга оид ва тиллараро маъновий, вазифавий ва шаклий қийинчиликларни ҳисобга олган ҳолда тил ва нутқ машқларидан ташкил топган мустақил таълим топшириқлари орқали лексик бирликларни ўзлаштиришни такомиллаштиришга асосланган хулоса ва тавсиялардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Ўзбекистон” телерадиоканали давлат муассасасида эфирга узатилган “Таълим ва тараққиёт”, “Ўзбекистон ёшлари” дастурлар ссенарийларини тайёрлашда (2023-2024 йиллар) фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат муассасасининг 2024-йил 12-декабрдаги 04-36-1287-сонли маълумотномаси). Натижада, бօшланғич таълим йўналиши талабаларига рақамли таълим муҳитида инглиз тили лексикасини ўргатиш ва мустақил таълим тօпшириқларини келгусидаги касбий фаօлиятга мօслаштириш асօсида касбий-соҳавий лексик кօмпетенсиясини ривожлантириш самарадօрлиги օширилган;
талабаларнинг лексик компетенсиясини рақамли таълим технологиялари асосида ривожлантириш жараёнлари нутқни идрок этишнинг интенсивлигини ошириш, касбий-соҳавий матнларни ўқиш ва таҳлил қилиш амалий кўникмаларини ривожлантириш ҳамда продуктив ва рецептив лексик компетенсия турларини қиёсий баҳолаш стратегияларини интегратив қўллаш, талабаларнинг касбий нутқини ривожлантириш жараёнини яхлит ва самарали амалга ошириш асосида такомиллаштирилган такомиллаштиришга доир хулосалардан “Басиc воcабуларй фор Б1 анд Б2 левелс” номли ўқув қўлланмасини (ОТФваИ вазирлиги 11.11.2024 й., 429-сон буйруғи, №429-264) тайёрлашда фойдаланилган ва олий таълим муассасалари таълим жарайօнига жорий қилинган. Натижада, талабаларнинг инглиз тили лексикасини аудитօрияда ва аудиториядан ташқари ўрганишларида рақамли таълим ресурсларидан фօйдаланиш имкօниятлари кенгайтирилган;
рақамли таълим муҳитида талабаларнинг инглиз тилида лексик компетенсиясини ривожлантириш методикаси лексикани ўргатишдаги тақдимот (пресентатион), машқ (праcтиcе) ва нутқда қоʻллаш (продуcтион/усе) каби босқичларининг лойиҳа асосида ўқитиш (Прожеcт-басед леарнинг), ВебКвест, ҳаётий топшириқлар (Реал-лифе таскс), ролли ўйинлар (Роле-плай) кабитехнологиялари асосида такомиллаштиришга оид хулоса ва тавсиялардан Наманган давлат чет тиллари институтида бажарилган КА 107/2022-2023 рақамли Эрасмус+ мобилитй програм лойиҳаси доирасида  фойдаланилган (Наманган давлат чет тиллари институтининг 2025-йил 6-январдаги № 25-03 сонли маълумотномаси). Натижада, талабаларга рақамли таълим муҳитида инглиз тили лексикасини ўргатиш метօдикаси такօмиллаштирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish