Sayt test rejimida ishlamoqda

Сарсенбаева Зоя Жангабай қизининг филология фанлари доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон 

I.Умумий маълумотлар.
 “Инглиз ва ўзбек нореалистик асарларида образлар ва рамзлар талқини (Давид Митчелл ва Улуғбек Ҳамдам асарлари мисолида)”, 10.00.06 - Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик.
Диссертация рўйхатга олинган рақам: №В2024.2.DSc/Fil835 
Диссертация бажарилган муассаса: Термиз давлат университети.
Илмий маслаҳатчи: Ботирова Шахло Исамиддиновна, филология фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Жиззах давлат педагогика университети, PhD.03/04.06.2020.Fil.113.02. 
Расмий оппонентлар: филология фанлари доктори, доцент Бобохонов Мавлон Рахматуллаевич; филология  фанлари доктори, профессор Насруллаева Нафиса Зафаровна ва филология фанлари доктори, доцент Кахарова Ирода Сидиковна.
Етакчи ташкилот: Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва ўзбек нореалистик асарларида образлар ва рамзлар талқинини Давид Митчелл ва Улуғбек Ҳамдам ижоди мисолида компаративистик ёндашув асосида тадқиқ қилишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
қиёсий адабиётшунослик доирасида илк бор замонавий инглиз ва ўзбек нореалистик насрининг намояндалари бўлган Давид Митчелл ва Улуғбек Ҳамдам асарларидаги образ ва тимсоллар тизими поетика, нарратология ва семиотика кесишмасида, маданиятлараро ва жанрлараро параллеллар асосида таҳлил қилинди;
нореалистик дискурсда, жумладан, фусункор реализм, спекулятив фантастика ва постмодерннинг кўпжанрлилик элементлари доирасида образ ва тимсолларнинг шаклланиш хусусиятлари очиб берилди ва ҳар икки муаллифда тасвирнинг классик хронотопдан четга чиққани қайд этилди;
Д.Митчеллнинг “Сирли муаллиф”, “Булутлар харитаси”, “Суяк соатлари” ва У.Ҳамдамнинг “Исён ва итоат”, “Мувозанат” романлари ҳамда “Ёлгʻизлик” қиссасидаги  изоморф ва алломорф образлар қиёсий таҳлил қилиниб, уларнинг метафоравий юкламаси, тимсолига хос имкониятлари ва мифопоетик функсиялари аниқланди, ҳамда вақт, хотира, ёлғизлик, гуноҳ ва эркинликка оид типологик ўхшашликлар очиб берилди;
инглиз ва ўзбек адабий тафаккурида тимсоллар фақат эстетик эмас, балки экзистенсиал ва қийматга доир вазифаларни ҳам бажарадиган маънавий кодлар тизимини вужудга келтирадиган омил сифатида ишлаши аниқланди;
нореалистик насрни таҳлил қилишда “нореализм”, “тимсол”, “миф”, “интертекст”, “фрагментарлик” ва “гетерохронлик” каби тушунчаларни таҳлилий атамалар қаторига қўшиш зарурлиги назарий жиҳатдан асосланди ҳамда ўрганилган матнларда анъанавий реалистик тасвирдан рамзий равишда муқобил ҳақиқатларни моделлаштиришга томон тектоник бурилиш рўй бергани исботланди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ҳозирги замон насрида инглиз ва ўзбек нореалистик, жумладан, Давид Митчелл ва Улуғбек Ҳамдам асарларидаги образлар ва рамзлар талқинининг қиёсий таҳлилини аниқлашда образларнинг акс этиш принципларини белгилаш асосида:
бадиий асарлардаги “образ”, “рамз”, “нореализм”, “символизм”, “модернизм” консептлари мазмуни ва семантик жиҳатлари, уларнинг инглиз ва ўзбек адабиётида (Давид Митчелл ва Улуғбек Ҳамдам асарларидаги образлар ва рамзлар мисолида) ривожланиш босқичлари ҳақидаги қарашларга оид хулосалардан “Адабиётшунослик” дарслиги мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 24-декабрдаги 485-сонли буйруғига асосан тайёрланган. Рўйхатга олиш рақами: 131671). Натижада  дарсликнинг  адабиёт  ўқитишда  нореализм,  символизмнинг бадиий асарларда акс этишига оид назарий ҳамда бадиий насрнинг ўзига хос хусусиятларини йетказиш бўлими мазмунан бойитилган; 
нореалистик жанрларда рамзлар ва образлар талқинини Митчелл ва Ҳамдам асарларида нохронологик, сурреалистик ва рамзий ҳикоялаш услубларнинг тасвири, яъни фусункор реализм ва спекулятив фантастика, анъанавий ҳикоялаш тузилмалари доирасидан ташқарида қандай маъно

яратишига оид адабий таҳлилидан “Тили ўрганилаётган мамлакатлар адабиёти тарихи” дарслигини яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 24-декабрдаги 485-сонли буйруғига асосан тайёрланган. Рўйхатга олиш рақами: 196058). Натижада тили ўрганилаётган мамлакатлар адабиётида нореалистик бадиий насрнинг пайдо бўлиши ва генезиси билан боғлиқ бўлимлари назарий қарашлар билан бойитилган;
Д.Митчеллнинг “Гҳостwриттен”, “Нумбер9дреам”, “Cлоуд Атлас”, “Блаcк Сwан Греен”, “Тҳе Тҳоусанд Аутумнс оф Жаcоб де Зоет”, “Тҳе Боне Cлоcкс”, “Сладе Ҳоусе” ва У.Ҳамдамнинг “Исён ва Итоат”, “Ёлғизлик”, “Мувозанат”, “Сабо ва Самандар” асарларидаги образларнинг рамзий ва тасвирий ифодаланиши, қиссаларда нореалистик ва ноанъанавий тасвир усуллари шаклланиш ва ривожланиш босқичлари ҳамда ундаги образлиликнинг бадиийлик шартлари ва қонуниятлари янги ифода усуллари билан бойиб бораётганлиги далилланган ўринлардан Самарқанд давлат чет тиллар институтида 2022-2024-йилларда амалга оширилган ва Тошкент шаҳридаги АҚШ элчихонаси ҳамда Халқаро таълим бўйича Америка Кенгаши билан ҳамкорликда АҚШ давлат департаменти томонидан молиялаштириладиган ъъЭнглиш Аccесс Миcросчоларшип Програм” (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 12-декабрдаги 2/24-4/7-690-сонли хатига асосан) лойиҳасида фойдаланилган (2025-йил 16-январ 136/02-сон маълумотномаси). Натижада нореалистик бадиий асарлардаги образларнинг шаклланиш босқичлари ва уларнинг тизимли классификацияси, рамзларнинг асарлардаги тасвири ҳамда муаллифларнинг абстракт тушунчаларни адабий воситалар орқали етказиш усуллари асослаб берилган;
нореалистик жанр структурасида бадиий ва ёзувчи услуби таҳлили орқали образ ва рамзларнинг пайдо бўлиш омилларини бир жанр доирасида акс эттириш тамойилларининг синтези ва идрок этилиши ўрганилган ўринлардан Самарқанд давлат чет тиллар институтида Европа Иттифоқи томонидан Эрасмус + дастурининг 2016-2018-йилларга мўлжалланган “561624-ЭПП-1-2015-УК-ЭППКА2-CБҲЕ-СП-ЭРАСМУС+CБҲЕ ИМЕП: Ўзбекистонда Олий таълим тизими жараёнларини модернизациялаш ва халқаролаштириш” мавзусидаги лойиҳаси доирасида фойдаланилган (2025-йил 17-январ 151/02-сон маълумотномаси). Натижада дескриптив, компаративистик ва контрастив ёндашувлар асосида образ ва рамзларнинг бадиий ижодда қўлланиладиган техникалар хусусиятларининг умумий ўзига хослиги асослаб берилган;
Д.Митчелл ва У.Ҳамдам бадиий ижодида рамзий образларнинг юзага келишига туртки бўлган асосий омиллари ва уларнинг ишлаш тамойиллари, образилик, жанрий-услубий ва бадиий шакл яхлитлиги, образларнинг глобал мавзуларга модификацияси асосланган ўринлардан Термиз давлат университетида 2023-йилда амалга оширила бошланган 617309-ЭПП-1-2020-1-ЭППКА2-CБҲЕ-ЖП рақамли “Триггеринг инновативе аппроачес анд энтрепренеуриал скиллс фор студенц тҳроугҳ cреатинг cондитионс фор градуатеъс эмплоябилитй ин Cентрал Асиа - ТРИГГЕР” мавзусидаги илмий-амалий лойиҳада фойдаланилган (Термиз давлат университетининг 2025-йил 18-февралдаги 06/12 628-рақамли маълумотномаси). Натижада нореалистик асарларнинг пайдо бўлиши ва бунинг ўзбек адабиётига таъсири, бадиий образ ўзгарувчанлигини ва унинг ижтимоий-маданий муносабатлар контекстидаги эволюциясининг адабий манбалардаги тасвири масалаларига  ойдинлик киритилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish